Мусиқа тарбиячиси:
Хуш келибсиз бобожон, бувижон, бизга хизмат борми?
Қаердан келдингизлар ?
Буви: Бир ўрмон чеккасида бир уйчада яшаймиз, лекин бизнинг
болаларимиз, невараларимиз йўқ. Уйда зерикиб ўтирамиз, бугун
икковимиз бир қарорга келдик, шаҳардаги болалар боғчасига бориб,
болалар билан бир ўйнаб келайлик, дедик.
Мусиқа тарбиячиси:
Хафа бўлманглар бобожон, бувижон, ҳозир қиш фасли, қор
ёғмокда, қордан сизга Қорқиз ясаб берамиз. (Болаларга қараб)
Болалар ясаб оерамизми?
Болалар: Ха!
Мусиқачи: Қани бўлмаса ҳаммамиз ўрнимиздан турамиз, бобога
ва бувижонимизга Қорқиз ясаб берамиз.
Қўшиқ ижро этилади: "Ясалмачоқ Қорқиз". Қорқиз пайдо бўлади.
Қорқиз қўшиқ айтади. Момо ва буванинг олдига боради.
Бобо-буви: Раҳмат сизларга болажонлар, бизни жуда ҳам хурсанд
этдингиз.
Мусиқа тарбиячиси:
Мана болалар, бобо ва буви сизлардан жудаям хурсанд бўлишди.
Уларга биз нима ясаб бердик?
Болалар: Қорқиз ясаб бердик.
Мусиқа тарбиячиси:
Ана энди қиш тўғрисидаги қўшиқ, шеър, топишмокларимизни
давом эттирамиз. Ҳозир сизларга топишмоқ айтаман, қани ким тез
топаркин.
1. Оқ дастурхон эриди, эриб ерга сингиди. (қор).
Мусиқа тарбиячиси:
Энди сизлар топишмоқ айтингларчи, қани, ким айтади?
1-бола:
Ёзда безар кенг ўрмонни,
Қишда эса уй, майдонни.
Топингчи дўстлар қани,
Нима экан унинг номи?
2 бола: Шеър айтади.
3 бола: Шеър айтади.
Мусиқа тарбиячиси:
Раҳмат болалар. Қарға учиб келади:
Мен қарғаман, қақилдоқ,
133
Тумшуғумдир ялтироқ.
Ҳеч қилмайман тўпалон,
Менман жуда билағонман.
Болалар-у болалар, бугун
Қорқизнинг туғилган
1-чи бола: Болалар Қорқизга нима совға олиб борамиз?
2-чи бола: Мен Қорқизга қорпарча ясайман.
3-чи бола: Мен эса диванча ясайман.
Мусиқа тарбиячиси:
Тўхтанглар, болалар ҳаммамиз совғаларни ясаб, олиб борамиз.
Мана бу столлар устида турли нарсалар турибди, нима экан бу?
(Болалар жавоб беришади)
Мусиқа тарбиячиси:
Бу стол устида-чи?
Мусиқа тарбиячиси:
Қани, ким нима совға қилмоқчи бўлса, ўша стол атрофида ўтириб
ясаши мумкин. (Мусиқа остида ясалади).
(Ясалган
нарсаларнинг
нималиги
сўзлаб
берилади
ва
кўрсатилади).
Мусиқа тарбиячиси:
Ана, совғалар ҳам тайёр бўлибди, меҳмонга бориш учун нималар
қилиш керак? (Ўз-ўзига хизмат)
Уст-бошини тартибга солиб, йўлга тушадилар (тор йўлдан,
кўприкдан, арикдан ва бошқа тўсиқлардан ўтиш). Қорқизни бобо ва
буви кутиб олишади.
Қорқиз: Раҳмат сизларга мени қувонтирдинглар, ҳозир ўрмондаги
дўстларим ҳам келиб қолади. Қуёнча сакраб чиқади ва ердан танга
топиб олади.
Қуёнча: Наҳотки бахт менга кулиб боққан бўлса, бу тангани
оламанда, Қорқизга бозордан совға оламан. Вой кимдир келаяпти
(қочиб кетади). (Тулки кириб келади)
Тулки: (ҳавони искаб) Оҳ-оҳ қуёнчанинг ҳиди келаяпти, бирам
қорним очди-ей. (Кўзи тангага тушади) Вой бахтимдан ўргилай,
тилла танга-ку, бу тангани оламанда, хўроз, товуқ сотиб оламан. (Шу
пайт бўри кириб келади. Тулки тангани тозолаб қочади).
Бўри: (тангани олиб) Бу зўр бўлдику, ҳозироқ бозорга бораманда,
қўзичоқ сотиб оламан, уни мазза қилиб ейман, бир ўзим. (Шу пайт
айиқнинг товушини эшитиб, у ҳам тангани ташлаб қочади).
Айиқ: Ҳой ўрмонда нима гап ўзи, а нима гап?
134
Айиқ тангани топиб олади.
Қуёнча сакраб келади, Айиқвой дўстим, бу тангани тулки билан
бўри олмоқчи бўлди, улар ўзларига нарсалар олиб емоқчи бўлишди,
кел бу тангага Қорқизга совға оламиз!
Тулки билан Бўри: Шошманглар, Айиқжон, Қуёнжон, бизни ҳам
олиб кетинглар, биз энди очкўзлик қилмаймиз, кечиринглар бизни.
Айиқ: Қуён дўстим, кечирамизми буларни?
Қуён: Майли, булар айбларига иқрор бўлдилар.
Айиқ: Юринглар бозорга. (бозорга боришади) Этик олишади ва
Қорқизга олиб борадилар.
Қорқиз: Раҳмат, дўстларим.
Болалар: Келинглар биргаликда "Этикча" қўшиғини куйлаймиз.
"Этикчам" қўшиғи ижро этилади.
Бобо: Болажонлар менда сизларга аталган совға бор эди.
Бобо болаларни рағбатлантириб, совғалар тарқатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |