Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
 
 
 
 


124 
Кичик ва ўрта гурухларда, катта хамда тайёрлов 
гурухларида байрам эрталиклари. 
 
Режа:
1. Хар бир гуруҳда байрам эрталиклари сценарийлари.
Кичик ёшли болалар учун
“Ўйинчоқларни меҳмон қиламиз” эрталик сценарийси 
I. Болалар билан биргаликда ўйинчоқлар тўғрисида қисқа ҳикоя
тузиш. 
II. Ўғил ва қиз қўғирчоқни кийинтириш. 
III. Ўйинчоқлар учун уй қуриш. 
IV. Ҳаракатли ўйин.
Машғулотнинг бориши. 
Ўйинчоқларнинг номини, уларнинг ранги ва катта-кичиклигини 
тўғри айтишга ўргатиш. Қарама-қарши маъноли сўзлардан 
фойдаланиш малакасини шакллантириш, (катта-кичик, баланд-паст). 
Қишки кийимлар ҳақидаги билимларини-мустаҳкамлаш, овутмачоқ 
ва шеър айтиш, қурилиш жихозларидан уй қуришга ўргатиш. 
Харакатли ўйин орқали олган билимларини мустахкамлаш. 
Керакли жиҳозлар: от, арава, ўйинчоқлар, қишки қўғирчоқ 
кийимлари, қурилиш жихозлари. 
Эшик тақиллайди: 
Мусиқа тарбиячиси:
Болажонлар мен қарайчи, эшик тақиллади. Қаранглар, болалар 
бизнинг гуруҳимизга от аравада ўғил ва қиз бола билан биргаликда 
турли ҳайвонлар меҳмонга келишибди. 
Қаранглар, от аравада қандай ҳайвонлар келишибди?
Болалар:
Айиқчалар, сава, қуёнчалар ва қўғирчоқлар. 
Мусиқа тарбиячиси:
Тўғри айтдингизлар, раҳмат. Бу айиқча қандай рангда экан?
Болалар:
Оқ рангда. 
Мусиқа тарбиячиси:
Бунисичи?
Болалар: Қора рангда.
Мусиқа тарбиячиси:


125 
Айиқчалар қандай қичқиради? 
Болалар: Ээээ. 
Мусиқа тарбиячиси:
Болалар, оқ айиқ каттами, қора айиқ каттами? 
Ёрқин: Ок, айиқ катта, қора олиб тенглаштириб кўради. 
Мусиқа тарбиячиси: 
Энди хаммамиз “Айиқ” хақида қўшиқ куйлаймиз. 
А.Рахмат шеъри, Ғ.Қодиров мусиқаси. 
Мусиқа тарбиячиси:
“Сава” қандай қуш 
Болалар: Ўрмон қуши 
Мусиқа тарбиячиси:
У қандай овоз чиқаради? 
Болалар: майин, мунгли, ёқимли 
Мусиқа тарбиячиси:
Энди сизлар билан Сава хақида қўшиқ куйлаймиз. 
Мусиқа тарбиячиси: 
Тўғри айтдинглар баракалла. 
Мусиқа тарбиячиси: 
Дилфуза ола рангдаги қуёнчани кўрсат 
“Кўрсатади” 
Кўк рангдаги қуёнча каттами кичкинами ? 
Жавоб: Ола қуёнча катта
Мусиқа тарбиячиси: 
Энди сизлар билан қуён хақида қўшиқ куйлаймиз 
А.Рахма шеъри Ғ.Қодиров мусиқаси
Мусиқа тарбиячиси: 
Энди ўғил ва қиз бола қўғирчоқларимизни ҳозир қиш фаслида 
ҳаво совуқ бўлганлиги учун қишки миллий кийимда кийинтирамиз. 
Мусиқа тарбиячиси:
Диёра, сен қиз бола қўғирчоқни кийинтир (кийинтиради). 
Мусиқа тарбиячиси: 
Темур, сен ўғил бола қўғирчоқни кийинтир (кийинтиради). 
Мусиқа тарбиячиси:
Мана болажонлар, қўғирчоқларимизни ҳам кийинтириб бўлдик. 
Энди уларга қўшиқ айтиб берамиз. 
С.Абрамова мусиқаси, “Қўғирчоғим” 
Мусиқа тарбиячиси:


126 
Болажонлар, мана от аравадаги жониворлар билан танишиб
олдик, ўғил ва қиз қўғирчоқларни кийинтирдик ва уларга шеър, 
овутмачоқлар айтиб бердик. Энди уларга қурилиш жихозларидан 
уйчалар, кроватчалар қурамиз. 
Энди сизлар ўзларингиз хохлаган ҳайвонларингизга уй 
қуришингиз мумкин. Мен айиқчаларга уй қураман. 
Мухлиса: Мен қўғирчоқларга кроват қурамаи.
Фаёз: Мен қуёнчаларга уй қураман.
Мусиқа тарбиячиси:
Баракалла болажонлар, сизлар ҳайвонлар учун жуда чиройли уй 
қурдиларинг
Мусиқа тарбиячиси: 
Мухлиса, сен қўғирчоқ учун ажойиб кроватча ясадинг
Мусиқа тарбиячиси:
Болажонлар, келинглар эиди биз ҳаммамиз биргаликда "Паҳмоқ 
кучукча" ҳаракатли ўйинини ўйнаймиз. 
Болалардан бири паҳмоқ кучукни ифода этади. У полда бошини 
олдинга ўтказилган кўлларига қўйиб ётади. Қолган болалар аста 
унинг атрофига тўпланишиб қуйидаги ибораларни айтишади:
Паҳмоқ кучук ётади,
Қаранг ҳуррак отади.
Билиб бўлмайди асло,
Уйғоқми у, ухлар ё.
Секин келиб уйғотсак,
Қизиқ иш бўлса керак.
Паҳмоқ кучук ётади,
Қаранг ҳуррак отади. 
Болалар кучукни уйғота бошлайдилар, унинг тепасига келиб 
энгашиб отини айтадилар. Чапак чаладилар, ҳуркитадилар. Кучук 
ирғиб ўрнидан туриб кетади ва болаларга қараб қаттиқ вовиллайди. 
Болалар ҳар томонга қараб қочиб кетадилар. Кучук уларнинг кетидан 
қувалайди. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish