Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Катта ёшли болалар учун 
"Оҳанглардан яралган олам" эрталик сценарийси 
Мақсад: Болаларга қиш фасли ҳақида тушунча бериш, шеърлар ёд 
олиш, топипмоқларни топиш, мусиқа орқали миллий созлар билан 


130 
таништириш ва товушларни фарқлай олиш, ўзбек миллий созлари 
ҳақида тасаввурларини кенгайтириш, уларга қизиқишни ошириш, 
эстетик дидни шакллантириш. 
Машғулотнинг бориши: Болалар стулчалар атрофида ўтиришади. 
Мусиқа тарбиячиси: 
Болалар, айтингларчи ҳозир қандай фасл? 
Болалар: Қиш фасли. 
Мусиқа тарбиячиси: 
Қиш фасли неча ойдан иборат ва улар қандай ойлар? 
Болалар: Уч ой. Декабрь, январь, февраль. 
Мусиқа тарбиячиси: 
Қиш фаслида нималар рўй беради ва биз нималар қиламиз? 
(Болалар жавоб беришади). 
Мусиқа тарбиячиси: 
Болалар, сизлар қиш тўғрисида шеър, топишмоқ, қўшиқлар 
билсангазлар керак? 
Болалар: Ха 
Мусиқа тарбиячиси: 
Жуда яхши. Энди болалар қиш тўғрисида қўшиқ айтамиз, қани 
марҳамат, Ёрқин, чалинг мусиқангизни! 
Мусиқачи: Хўп бўлади, болажонлар. Олдин мен сизларни айрим 
ўзбек миллий чолғу асбоблари билан таништирмоқчиман, мана бу 
расмларда мусиқа асбоблари тасвирланган, (очади), ие, буларни ким 
чалкаштириб ташлабди? Мободо сизларнинг орангизда ёмон болалар 
йўқми? 
Болалар: Йўқ. 
Мусиқачи: Кимдир бизни хафа қилмоқчи бўлибдида. Энди нима 
қиламиз? 
Мусиқа тарбиячиси: 
Сиз хафа бўлманг, бизнинг болаларимиз эпчилу чаққон, 
билимдон, сизнинг расмларингизни тузатиб беришади. 
— Қани болалар стол атрофига келинглар, мана бу суратдаги 
асбобларни ўз жуфтини топиб жойлаштиринглар. 
— Ана асбоблар ҳам тайёр бўлди. Болалардан қайси асбобларни 
жуфтлаб берганлиги сўралади. 
— Энди чалинг мусиқангизни.
Мусиқачи: (чалганда мусиқа товушлари эшитилмайди) 
—Эй кечирасизлар, мусиқа чала олмайман мен, чунки 
пианинонинг мусиқавий оҳанги йўқолиб қолибди. 


131 
Болалар: Нота китобларингизми? 
Мусиқачи: Йўқ, нота китобларим жойида, мусиқа садолари йўқ!
Мусиқа тарбиячиси: 
Ноталарни ҳаммамиз биламизку, тўғрими болалар, қани жўр 
бўлиб айтайликчи!
Болалар: "До-ре-ми-фа-соль-ля-си-до". 
Мусиқачи: Баракалло болалар, "До" товуши қайтиб келди. 
(доира товуши эшитилади)
Бу ниманинг товуши?
Болалар: Доира.
Мусиқачи: Тўғри, бу доира товуши, келинг доира , расмини илиб 
қўямиз.
(рубоб товуши эшитилади)
Мусиқачи: Айтинглар-чи, бу чиройли овоз қайси асбобга хос 
бўлади?
Болалар: Рубобга.
Мусиқачи: Офарин болажонлар, тўғри бу рубоб товуши. 
Келинг рубоб расмини осиб қўямиз. 
(най товуши эшитилади) 
Мусиқачи: Вой болалар, худди сайроқи булбулча сайрагандай, бу 
ниманинг товуши? 
Болалар: Най овози. 
Мусиқачи: Офарин болалар, қаранглар ҳамма оҳанглар ҳам 
қайтиб келди, "До-ре-ми-фа-соль-ля-си" 
Келинг биргаликда куйлайлик! (болалар куйлайди) 
Мусиқачи: Мана энди қўшиғимизни куйласак бўлади. 
Кўшиқ айтишдан олдин мен сизларни янги асбоб билан 
таништириб қўяман. 
(Дутор мусиқаси магнитафонга қўйилади. Дутор ҳақида суҳбат). 
Рубоб билан солиштириб таққослайди. 
Мусиқачи: Мана болалар, ўзбек миллий асбобларини эсладик, 
пианинонинг мусиқавий садолари ҳам қайтиб келди. 
Келинг биргаликда қўшиқ айтайлик.
Қўшиқ ижро этишади: "Қиш фасли" (эшик тақиллайди) 
Мусиқа тарбиячиси: 
Кимдир келибди, кираверинглар (чол билан кампир киради). 
Чол ва кампир болалар билан саломлашади.
Чол: Вой биз қаерга келиб қолдик?
Болалар: Марғилон шахар 3-“Ширин” болалар боғчасига. 


132 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish