Мусиқа тарбиячиси:
Келинглар болалар, энди меҳмонларимизни таклиф қилиб, бирга
ўйнаймиз, рақсга тушамиз.
(Рақсдан сўнг болалар ўз жойларига ўтиришади).
Мусиқа тарбиячиси:
Болалар, бугун биз машғулотда нималар қилдик, нималар билан
танишдик, кимникига меҳмонга бордик? (Болалар сўзлаб беришади).
Мусиқа тарбиячиси:
Энди болалар меҳмонларимиз билан хайрлашиб, ўз гуруҳимизга
борамиз.
Болалар: Хайр, хайр!
Мактабгача ўқишдаги болалар учун
“Ўзбекистон — келажаги буюк давлат” эрталик сценарийси
Машғулотнинг мақсади: Болаларнинг она Ватанга меҳр-
муҳаббатларини тарбиялаш. Ўзбекистоннинг мадҳияси, герби,
байроғи ҳақида тушунча бериш. Ўзбек миллий буюмларига
муҳаббатларини уйғотиш. Ўзбекистоннинг бойликлари ҳақида
тушунча бериш.
Машғулотга тайёрлаш
Болаларга етарли стол-стул. Байрамона мухитда кийиниш.
Машғулот мазмуни: Мустақил Ўзбекистон давлати ҳақидаги
тушунчаларини кенгайтириш. Ҳуқуқий таълимни мавзута сингдириб
боғлаш. Мустақиллик шарофати билан қайта тикланган ҳақ-ҳуқуқлар:
озодлик, эркинлик, ўз давлат тилига эга бўлиш, табиат
135
бойликларидан халқ бахт-саодати манфаати йўлида фойдаланиш
ҳақида тушунча бериш. Ўзбекистон Давлат байроғи, герби, мадҳияси
ҳақида билимларини аникдаш ҳамда кенгайтириш.
"Мен туғилган ҳур ўлка" шеъри орқали Ватан билан фахрланиш
туйғусини ўстириш.
Машғулотнинг бориши: Болаларнинг мақол айтиши билан
бошланади.
Барно:
Булбул чаманни севар,
Одам — Ватанни.
Моҳичеҳра:
Она юртинг омон бўлса,
Ранги-рўйинг сомон бўлмас
Мусиқа тарбиячиси:
Болалар, сиз яшаётган ўлканинг номи қанақа?
Болалар: Ўзбекистон Республикаси.
Мусиқа тарбиячиси:
Болалар, бугунги машғулотимиз серқуёш Ўзбекистон — она
диёримиз ҳақида бўлади. Бу йил биз Ўзбекистон мустақиллигининг
20 йиллигини нишонладик. Бу байрам биз учун катга миллий байрам
ҳисобланади.
Қани
болалар,
Ватанимиз
ҳақида
шеърлар
ёдлаганмисизлар? Айтиб беринглар-чи?
Адолатбону:
Тарих саҳифасида
Темурнинг номи,
Унга толъе битмиш тақдир қалами.
Кимнингдир менда ҳам бордир алами,
Жаҳонни титратган Соҳибқироним, Ўзбекистоним.
Жаҳонгир:
Эл қалбида буюк инсонлар қолди,
Метиндай мустаҳкам иймонлар қолди,
Тошлар чўкиб кетди, уммонлар қолди,
Ўлдирганлар ўлди, Чўлпонлар қолди,
Абдулла Қодирий, Фитрат, Усмоним. Ўзбекистоним.
Мусиқа тарбиячиси:
Мустақил давлат деганда қандай давлатни тушунасиз?
Болалар: Ўз герби, ўз байроғи, ўз гимни, ўз тили ва ўз чегараси
бор давлат мустақил давлат бўлади.
Мусиқа тарбиячиси:
136
Тўғри,
мен
сизларнинг
фикрингизни
тўлдирмоқчиман.
Мустакиллик шарофати билан биз озод, эркин бўлдик. Ўз давлат
тилимизга эга бўллик.
Биз қандаи бойликларга эгамиз ?
Болалар: Пахта, нефть, тошкўмир, олтин.
Ф.Назаров мусиқаси, П.Мўмин шеъри “Пахтаой” қўшиғи.
Мусиқа тарбиячиси:
20-йил унчалик катта муддат эмас. Ўзбекистон Республикаси
мустақил давлат бўлиб танилди. Ўқлар отилмасдан, қон тўкилмасдан
халқлар орзуси ушалди. Ҳозирги кунда мустақил Ўзбекистоннинг
байроғи
хилпираб
турибди.
Бугунги
кунда
Ўзбекистон
мустақиллигини жуда кўп мамлакатлар тан олди. Кўп давлатлар
билан алоқалар ўрнатилди. Жаҳонга Беруний, Улуғбек, Ибн Сино,
Навоийдек даҳолар, Амир Темур, Бобур, Жалолиддин Мангуберди
каби саркардаларни берган юртимиз янги даврни бошидан
кечирмокда — бу Мустақиллик давридир. Ўзбекистон Мустақиллик
даврида янги қадамларни ташлади. Халқимиз жипслашиб бир-бирига
меҳрибон, оқибатли бўла бошлади. Шу нарса бизга умид, ишонч ва
куч бағишламоқда, тинч-тотув ҳаётга асос солмокда. Давлатимиз
рамзлари байроқ, герб, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-
шарафи, ғуруридир.
Болалар: Байроғимизга қаранг, яшил, оқ ва ҳаворанг,
Мустақилликни ёқлаб турибди у ҳилпираб
Юлдузлар ва янги ой, байроққа бериб чирой,
Осмон узра ялтирар, узоқлардан кўринар.
Мусиқа тарбиячиси:
Мана шу рамзларни эъзозлаш, қадрлаш, севиш, Ўзбекистоннинг
қадр-қиммати. Ўз миллатимизга ва шахсан ўзимизга бўлган ишончни
мустахдамлаш демакдир.
Ўз юрти билан фахрланадиган инсон жуда кўп нарсаларга қодир
бўлади. Бу эса, Ватаннинг шон-шуҳратини оширади. Ватанни севиш,
шон-шуҳратини ошириш - бизнинг бурчимиз. Ўзбекистонда шу 20
йил ичида жуда кўп бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Марказий Хиёбон боғига Амир Темур ҳайкали ўрнаталди. Кўп
кўчаларимизга боболаримиз номлари берилди. Спорт иншоотлари
қурилди. Навруз, Мустақиллик байрамлари зўр тантана билан кутиб
олинмокда. Ҳайит байрамлари дам олиш булаяпти.
Биз Ўзбекистон келажагига ишонч билан қараймиз. Улуғ қелажак
олдимизда!
137
Ўзбекистон хақида қўшиқ М.Дадабоев мусиқаси, “Мустақил
Ўзбекистон”.
Мусиқа тарбиячиси:
Болалар Ватанимиз келажакда буюк давлат бўлиши учун нима
қилмоқ зарур деб ўйлайсиз?
Болалар: Хар томонлама, ҳам жисмонан ҳам ақлан соғлом
бўлиши керак.
Мусиқа тарбиячиси:
Тўғри, жисмонан соғлом болаларнинг зеҳни ўткир бўлади,
фақатгина ўткир зеҳнли инсонларгина Ватан равнақини таъминлайди.
Қўшиқ Ўзбекистон хақида.
Машғулот охирида болалар Ўзбекистон мадхиясини айтадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |