Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Ўрта ёшли болалар учун 
"Ўлкамизда кумуш қиш" эрталик сценарийси 
Мақсад: Болаларни қиш фасли билан таништириш, нутқини 
ривожлантириш, санашга ўргатиш. 
Мазмуни: Болалариинг нутқини ривожлантириш, лой билан 
ишлаш малакаларини мустаҳкамлаш, эслаб қолиш қобилиятларини 


127 
ўстириб бориш, уларда қушлар ва ҳайвонларга яхши муносабатни 
тарбиялаш. 
Сахна безаги Қиш фаслига оид безаклар билан безаш. 
(Гурух, байрамона либосда)
Мусиқа тарбиячиси:
Болажонлар, ҳозир мен сизларга бир нечта топишмоқлар айтаман, 
сиз уларни диққат билан тингланг, жавобини айтасиз.
Мусиқа тарбиячиси топишмоқлар айтади:
Оппоққина дастурхон ер юзини қоплаган. 
(қор) 
Ўтда ёнмайди, сувда ботмайди. 
(муз) 
Йилда бир бор меҳмон бўлар,
Яшил сочли опамиз,
Уй тўрига ўтқазиб,
Тақинчоқлар тақамиз. 
(Шу каби бир нечта топишмоқлар айтади) 
Мусиқа тарбиячиси:
Болажонлар, сиз бугунги суҳбатимиз мавзусини билган бўлсангиз 
Керак, бугун биз сизлар билан қиш ҳақида суҳбатлашамиз. 
Айтмоқчи, сиз гуруҳимизга ким меҳмон бўлиб келишини 
хоҳлайсиз. Бўлмаса, менинг қўлимда мана бу 2 та қоғоздан бирини 
танлайсиз.
(Қоғозда "Қорбобо" ва "Йил бобо" сўзлари ёзилган. Болалардан 
бири чиқиб, битта қогозни танлайди. 
"Қорбобо" сўзи ёзилган қоғоз танланади.
Мусиқа тарбиячиси:
Болажонлар, сизлар "Қорбобо" келишини хохлабсиз, ҳозир биз 
сиз билан бирга "Салом, янги йил" қўшиғини куйлаймиз, албатга 
қорбобомиз етиб келадилар. 
(Болалар қўшиқ куйлайдилар)
Салом, янги йил, шодлик кунимиз.
Бахтиёр ўтар куну тунумиз,
Келинг болалар бирга ўйнайлик, 
Арча қўшғин айтиб куйлайлик.
Бизларни байрам хўп севинтирди, 
Қорбобо бизга совға келтирди. 
(Болалар, қўшиқ куйлагунча, тарбиячи "Қорбобо" кийимини 
кийиб келади) 


128 
Хонага "Қорбобо" қопини кўтариб кириб келади.
Болалар: Ассалому алайкум 
Қорбобо: Ваалайкум ассалом, болажонлар. Янги йилингиз 
муборак бўлсин! 
Мен, сизлар билан адашмасам Янги йил байрамида учрашган 
эдик. Мана бугун яна сизларнинг талабларингиз билан келдим. 
Байрамда жуда хурсанд бўлган эдим. Сизлар куйлаган ажойиб 
қўшиқлар, рақслар мени хушнид қилган эди. Мен сизларнинг 
билимдон, болаларни совғалар кутмоқда 
1. Ҳозир қайси фасл?
Болалар: Қиш. 
2. Қиш фаслида нималар кўп ёғади?
Болалар: Қор, ёмғир. 
3. Қор, арча ҳақида шеърлар биласизми?
Болалар: Биламиз (шеър айтишади). 
4. Қайси дарахт қиш фаслида ҳам ям-яшил туради? 
Болалар: Арча. 
5. Маҳаллий қушлардан қайсиларни биласиз?
Болалар: Мусича, чумчуқ, қарға. 
6. Уй ва ёввойи ҳайвонларга нималар киради?
Болалар: Ит, мушук, сигир, бўри, йўлбарс.
Қорбобо: Мен сизларнинг билимингизни синаб кўрдим. Зерикиб 
қолмадингизми? Энди «Ким тез ясайди?» ўйинини ўйнаймиз. 
Мана бу ерда ҳар хил чўпчалар бор, шаклларни биласиз-а, қандай 
шаклларни биласиз?
Болалар: Тўртбурчак, учбурчак, доира. 
Қорбобо: Жуда яхши, ана шу шакллардан биридан фойдаланиб, 
арча шаклини ясаймиз. Ким чиройли, тез ясайди. 
(Болалар чўплардан фойдаланиб арча шаклини ясайди) 
Қорбобо: Мен сизлардан жуда хурсанд бўлдим. Энди сиз нечта 
учбурчак, нечта тўртбурчакдан арча шаклини ясаганингизни айтасиз. 
(Шовқинли қутичадан фойдаланилади). 
Болалар: 1,2,3 та учбурчак, 1 та тўртбурчак шаклидан ясадик. 
(Қутичалар шунча шақиллатилади). 
Қорбобо: Раҳмат болажонлар. 
Биз қишда нима учун қалин кийимлар, қалпоқлар киямиз, жун 
рўмоллар ўраймиз? 
Болалар: Совуқдан асраниш учун. 
Қорбобо: Жуда яхши, оёғимизга нима учун этик киямиз ? 


129 
Болалар: Қорда юриш учун.
Қорбобо: Этикча хақида қўшиқ, шеърлар биласизларми ? 
Болалар: Ҳа, биламиз
(Болалар, "Этикчам" қўшиғини айтади)
Қиш келганда дадил, бардам,
Гурсиллатиб кияй ҳар дам,
Этикчам, этикчам,
Лойни боссам билчиллайди,
Қорни боссам ғирчиллайди,
этикчам, этикчам,
Қиш чиққанда мойлаб қўяй,
Сўнг бир четга жойлаб қўяй,
этикчам, этикчам. 
Қорбобо: Рахмат болажонлар, ажойиб қўшиқ ижро этдингиз. 
Қорбобо: Болалар, агар чарчаган бўлсангиз, келинг бир 
бармоқчаларимизга дам берамиз. Ҳозир мен бирон нарсанинг номини 
айтсам, қўлларингизни ўша ёққа узатасиз. 
Дераза, (Дераза деганда болалар қўлларини дераза томонга 
узатадилар). 
Эшик, шкаф, ётоқхона, стол кабилар айгилади
Болалар кулчани ясаб, Қорбобога берадилар. 
Қорбобо: Қорқизим ҳам хурсанд бўладиган бўлди, раҳмат 
болаларим. 
Сизлар қушларга ҳам ёрдам беряпсизларми? 
Феруза: Ха бобожон, биз тарбиячи опамиз билан бирга қушларга 
донхўрак, уйча ясадик. Гуруҳ ошхонасидан тушган ушоқларни шу 
донхўракка тўкамиз. 
Қорбобо: Раҳмат, зап, ажойиб иш қилибсиз, қушлар, ҳайвонларга 
озор бермаслик, уларни асраб-авайлаш зарур. 
Мана бу совға, сизлар учун, гуруҳингиз учун. Билимдон болалар 
экансиз. 
Мен сизлар билан рақсга тушаман, кейин эса, хайрлашаман. 
Қорбобо болалар билан рақсга тушади ва хайрлашиб, чиқиб 
кетади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish