Сакраш. Оёқ мушаклари, қорин ва бутун танани
ривожлантиради, оёқ бўгимларини ўзаро шюқасини мустаҳкамлайди.
4. Рақслар. Болаларда нафисликни, гўзалликни, ифодали
ҳаракатлар ва ижодий қобилиятларини тарбиялайди.
5. Мусиқа жўрлигида гимнастика машқлари, хар хил кўринишда
сафланиш, буюмлар билан машқлар, рақсларнинг тайёргарлик
машқлари, рақс кўринишидаги ҳаракатлар, оддий халқ рақслари ижро
этилади.
Маълумки, мусиқа инсон танасининг нафас олиш, мушак, қон
томир тизимлари фаолиятини оширади. Мусиқа билан машғулот
бажарилганда, ўпка ишлаши, нафас олиш амплитудаси ортади. Шу
билан бирга, болаларда мусиқийлик, ҳиссий қабул қилиш, эшитиш
қобилиятини шаклланишини таъкидлаш лозим. Бола мусиқани
114
тинглай олиш, унга мос равишда ҳаракат қилиш, ифодавийликни
ўрганади.
Мусиқа
қўллашнинг
хусусиятлари.
Жисмоний
тарбия
машғулотларида мусиқа қўллаш маълум талабларга жавоб бериши
керак. Бунда асосий эьтибор ҳаракатларга қаратилиши ва мусиқа
ҳаракатларга мос бўлиши лозим. Ана шу ҳолатларни кўриб чиқайлик.
Эрталабки гимнастика ва жисмоний машғулотларнинг асосий
мақсади — болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаракат
малакаларини сингдириш, чидамлилик, чаққонлик ва ҳоказоларни
ривожлантиришдир. Мусиқани қўллаш ана шу мақсадларни
бажаришга йўналтирилиши керак. Асосий ҳаракатлар (юриш,
юсуриш, сакраш) ва бадиий гимнастика элементларн бўлган
мустаҳкамловчи машқларда мусиқани қўллаш мақсадга мувофикдир.
Агар умумий жисмоний машқлар куч билан бажарилса, якка машқлар
(тинч холатдаги машқлар, эмаклаш, нишонга уриш, баландликка
сакраш ва ҳ.к.)да мусиқани қўллаб бўлмайди.
Ҳар бир ҳаракат ўзига хос хусусиятга эга, шунинг учун уларнинг
ҳар бирига мос мусиқа танлаш зарур. Масалан, байроқчалар билан
аниқ, силкитиш машқларида ўзи мусиқани, сакрашларда енгил,
ўйноқи мусиқани, ленталарни силкитиш машқларида майин оҳангли
мусиқани танлаш талаб этилади.
Шу билан бирга, бир турдаги ҳаракатлар турлича хусусиятларга
эга бўлиш мумкин. Масалан жисмоний машғулот ёки эрталабки
гимнастиканинг бошида юриш машқи шахдам бўлиши керак, шунинг
учун
унга
ўртача
тезликдаги
шўхчан
марш
танланади.
Машғулотларнинг сўнгида юриш машқи жисмоний зўриқишни
камайтириш вазифасини бажаради, марш мусиқаси ҳам аста, суст
маромда бўлади. Жисмоний тарбия байрамларида юриш машқлари ва
мусиқа тантанавор, кўтаринки рухда бўлади.
Жисмоний машқлар учун мусиқа танлашда болаларнинг ёшини
ҳисобга олиш лозим. Чунки кичкинтойларнинг жисмоний
имкониятлари чекланган (кичик қадамлар, ҳаракатланишнинг
нисбатан секинлиги). Юриш, югуриш, сакрашлар учун қўлланадиган
мусиқалар ёрқин, секин суръатда, хусусиятларга эга бўлиши мумкин.
Масалан, С.Абрамованинг «Марш»ида оҳиста оҳанг, қулай ва секин
суръат, юришга тайёрланиш учун узоқ кириш қисми мавжуд.
С.Абрамованинг “Полвон бўламан” марши эса анча узоқ кириш
мураккаб қурилишга эга, худди бонгдек тез чалинадиган кириш
115
қисми, суръатининг тезлиги сабабли, фақат катта ёшли боғча
болалари билан ишлаганда қўллаш мумкин.
Эрталабки гимнастикада мусиқа қўллаш. Эрталабки гимнастика
болаларда яхши кайфият уйғотади, уларнинг саломатлини турли
фаолиятларга тайёрлайди. Мусиқани танлаётганда, болаларнинг ёши,
овозланиши. Жисмоний машқлар хусусияти, болалар боғчасининг
шароити инобатга олиниши зарур.
Кичик ёшдаги болалар учун машқларни бир маромда бажариш
анча мушкул. Шунинг учун эрталабки гимнастикани мусиқа билан
ўтказиш учун машқ бўлакларини болалар олдиндан яхши
ўзлаштирган бўлишлари лозим.
Очиқ ҳавода ўтказиладиган эрталабки гимнастикада мусиқа
қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Очиқ ҳавода мусиқа бир
текис таралмайди, шу боис ҳамма болалар уни бирдек эшитмаслиги
мумкин. Шунинг учун радио, магнитофон, мусиқа асбобларидан
аккордеон, билан қўлланиши.
Салқинроқ
об-ҳавода
жисмоний
машқлар
маромини
тезлаштириш, аксинча, иссиқ ҳавода секинлаштириш зарур.
Жазирама пайтидаги жисмоний машқларни бажаришда мусиқа
қўлламаслик мақсадга мувофиқ.
Жисмоний машғулотларда мусиқа қўллаш. Жисмоний машқлар
вақтида мусиқа айрим ҳолатларда, яъни юриш, югуриш, сакраш,
умумий чиниқтириш машқларида қўлланади. Машғулотнинг асосий
қисми мусиқасиз ўтказилади. Баъзи ҳаракатли ўйинлар вақтида
мусиқа қўллаш мумкин. Машғулотлар, одатда, марш билан тугайди.
Жисмоний машғулотлар ва эрталабки гимнастика вақтида эмаслиги
керак (баъзи харакатли ўйинлар бунга куч билан имкон бермайди.
Мусиқа қўллашнинг айрим шартлири. Турли жисмоний
машқларни бажаришда, мусиқа қўллаш мусиқий ва жисмоний тарбия
ишлари яхши йўлга қўйилган, болалар дастурдаги талабларни бажара
оладиган боғчалардагина амалга ошириш мумкин.
Жисмоний машқларни ўрганиш жараёнида мусиқани қўллаш
ўргатиш услубига боғлиқ. Ҳаракатлар билан таништириш, уни
кўрсатиб беришда мусиқа ишни енгиллаштиради. Масалан, тарбиячи
чамбарак билан машқни Б.Астафьевнинг «Вальс» остида кўрсатиб,
«Мусиқа тинч, оҳангдор, оҳиста-янграяпти, харакатларимиз ҳам унга
мос равишда майин, оҳиста бўлиши керак», дейди.
Айрим машқларни бўлаклари мусиқасиз ўргатилади, чунки
мусиқани тинглаш бола эътиборини тортади. Бу эса ҳаракатларни
116
онгли равишда бошқаришга тўсқинлик қилиб, харакатлар механик
тарзда бажарилади. Машқлар яхшилаб ўзлаштирилганидан сўнггина,
мусиқа
билан
такрорланади.
Ўргатишнинг
бундай
усули
ҳаракатларнинг аниқ, ифодали бажарилишини тўлиқ таъминлайди.
Машқни бажарилишида мумтоз, халқ, ўзбек ва хорижий
муаллифларнинг мусиқаларидан фойдаланиш мумкин. Мусиқалар
ижроси сифатли, тўғри бўлиши керак. Тактларнинг айрим
охангларига урғу бериш, баъзи қисмларни такрорлаш, ортиқча
тўхталиш, синкопаларни киритиш мумкин эмас. Буларнинг ҳаммаси
бастакорнинг ғояси нотўғри талқин этилиши, асар мазмуни ва бадиий
жиҳатига путур етказишга олиб келади.
Эрталабки гимнастика ва жисмоний машғулотларда граммофон
ёзувлардан ҳам унумли фойдаланиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, жисмоний тарбия машғулотларида,
эрталабки гимнастика машғулотларида мусиқадан фойдаланиш
болалар саломатлигини мустаҳкамлайди ва мусиқий қобилиятларини
ривожлантиради
Мусиқа жўрлигида жисмоний машғулот хафтада бир маротаба
ўтказилади.
Ўтказиш вақти:
• кичик гурухда – 15-20 дақиқа;
• ўрта гуруҳда – 20-25 дақиқа;
• катта гуруҳда – 25-30 дақиқа;
• тайёрлов гуруҳида – 30-35 дақиқа.
Мусиқа жўрлигида эрталабки бадантарбия ҳафтада икки маротаба
ўтказилади.
Ўтказиш вақти:
• кичик гурухда — 4 — 6 дақиқа;
• ўрта гурухда — 6 — 8 дақиқа;
• катта гурухда — 8 — 10 дақиқа;
• тайёрлов гуруҳида — 10— 12 дақиқа.
Жисмоний ҳаракатлардан тузилган ўйин, мусобақа, эстафеталар
ҳар чоракда бир маротаба ўтказилади.
Спорт байрам эрталиклари ҳар бир ёш гуруҳда йилда бир марта
ўтказилади.
Мустақил иш:
1. Мусиқа машғулотида ритмик харакатларга оид кўргазмали
қурол тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |