Раҳмонов Улуғбек Каримович


Болалар боғчасида мусиқа ва ўйин



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Болалар боғчасида мусиқа ва ўйин. 
Режа:
1. Мусиқа билан ҳаракат ва ўйиннинг мазмуни.
2. Мусиқа раҳбарининг машғулотда ўрни. 
Боланинг ақлий, маънавий ва жисмоний ривожида рақс, 
мусикали ўйин ва мусика билан ҳаракат катта аҳамиятга эга. Мусика 
фаолиятининг бу турлари боланинг ҳар томонлама ўсишига
катта ёрдам беради. Биринчидан, унинг мусика уқуви,
айниқса, ритм туйғуси ва мусика хотираси яхши ривожланади, чунки 
ҳар қандай ҳаракат тури мусика ритми ва тактлари остида
бажарилади ҳамда ҳаракат билан боғлиқ бўлган мусика оҳанглари 
бола хотирасида турғун сақланади. Иккинчидан, юқорида 
айтганимиздек, рақс ва мусикали ҳаракатлар болада ҳаракатчанлик, 
чаққонликни ривожлантириб, баданни чиниқтиради, қоматнинг тўгри 
ўсишига катта ёрдам беради. Учинчидан, мусика асарлари болада 
турлича мусиқавий ҳислар уйғотади, турлича кайфиятлар ҳосил этиб, 
унинг онгида ўзига хос асарлар яратадики, булар болага 
ҳаракатларини бадиий ишоралар билан ифодалашга ёрдам беради. 
Демак мусиқа билан ҳаракат боланинг ақлий ва мусиқий 
қобилиятини ҳамда иродасини ривожлантиришда ҳам алоҳида 
аҳамиятга эга экан. Масалан, марш мусикалари болага ғайрат ва 
тетиклик бағишлайди. Марш мусикаларисиз байрам эрталиклари, 
ҳатто боғчанинг оддий бир кунлик ҳаётини ҳам тасаввур қилиш 
қийин. Рақс куйлари эса болада ажойиб ички ҳис-туйғулар, 
кечинмалар ҳосил этиб, беихтиёр рақсга тушишга ундайди ва уни 
беҳад завқлантиради. 
Мусика, рақс ва ўйинлар кичик ёшли болаларга тез таъсир этади. 
Шунинг учун қувноқ рақс, қизиқарли мусикали ўйинлар боғча 
ёшидаги ҳар бир боланинг эътиборини ўзига тортади. 
Болаларнинг ритм туйғулари мусика билан бажариладиган турли 
хил ҳаракатлар — рақс, ўйин, гимнастик машқлар ва хороводларни 
ўрганиш жараёнида актив ривожланиб боради. Зотан, рақс ва ўйин 
ҳам гимнастика, хороводлар каби турлича ифодали ҳаракат 
бўлимларини ўзида мужассамлантиргандир. Ҳар қандай ҳаракат 
турини янграётган мусиқани ҳис этиб, унинг ритм, такт ва 
жумлаларига эътибор бериб, мантиқий ҳаракат комплексини яратиб 
ижро этишга катта аҳамият бериш лозим. Масалан, С.Абрамованинг 
«Поезд» музикасида паровознинг пишиллаб юриши ўзига хос ритмик 
тузилишда ифода этилади. Мазкур музика асосида ижро этиладиган 


111 
ўйиннинг ҳаракатларида бу образ ўз аксини топиши лозим. 
Шунингдек, С. Абрамова, Ғ. Қодиров, Ф. Назаровлар яратган 
маршлар остида ҳаракат қилишда мусика саноғи билан баробар оёқ 
ташлаб юришга болаларни ўргатиб бориш лозим. С. Абрамованинг 
«Ленталар билан ўйин», «Байроқчалар билан рақс», «Пахта ўйини» 
каби рақсларини ижро этишда хам мазкур образларни тасвирловчи 
бадиий ифода ҳаракатларини яратиб бажаришга эришиш лозим. 
Кўриниб турибдики, мусика билан ҳаракат турларини ижро этишда 
болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида бажариладиган 
турлича ўйин ва ҳаракатлардан оладиган тажриба ва кўникмалари қўл 
келади. Бу тажриба ва кўникмалар асосан мактабгача таълим 
муассасаларида бажариладиган қуйидаги ҳаракат турларидан иборат: 
1. Жисмоний тарбия машғулотлари — асосан тартибли қадам 
босиб юриш, чопиш, сакраш каби ҳаракат турлари. 
2. Болалариинг саҳналаштирилган ўйинлардан, катталарнинг 
бажарадиган турли маиший ишларидан олган таассуротлари 
(машинани бошқариш, қурилиш ишлари, пахта териш, рўзғор ишлари 
ва ҳоказо) асосида бажариладиган ҳаракатлар, турли ҳайвонларнинг 
ҳаракатлари, товушларини ифодалаш ва ҳоказо. 
3. Турли рақслар таъсирида вужудга келадиган болаларга мос 
оддий ҳаракатлар. 
Бу ҳаракатларнпнг қар учала тури боғчада музика билан 
бажариладиган барча ҳаракатларнинг асосини ташкил этади ва 
уларнинг асосий ифодали ҳаракатлари ҳисобланади. Бу ҳаракат 
намойишлари мусика остида бажариладиган барча ўйин ва рақсларда 
турлича намоён бўлади. 
Мусика машғулотларида бажариладиган ҳаракатларни асосан 
икки турга бўлиш мумкин:
а) мусикали ўйинлар;
б) рақс ва хороводлар. 
Мусикали ўйинлар. Уйин мактабгача таълим муассасаларидаги 
ёшдаги болалар ижодий фаолиятининг энг фаол йўналишидир. 
Уйинларга мўлжалланган мусика асарларининг мусиқани бадиий 
мазмуни ва ифода воситаларини ўйинлар орқали мос тушиши шарт. 
Унда боланинг ижтимоий ҳаёт ва табиат билан муносабати ўз аксини 
топиши керак. Айниқса, ўзбек халқ ва қардош халқ болалар ўйинлари 
катта аҳамиягга эга. 


112 
Мактабгача таълим муассасасидаги мусикавий тарбия услубини 
мусикали ўйиннинг асосан икки тури тавсия этилади: чолғу мусика 
садолари остида ўйнаш ва қўшиқ айтиб ўйнаш.
Ўз навбатида чолғу мусикали ўйинлар мусиқали мазмунли ва 
мусиқасиз ўйинларга бўлинади. Мазмунли ўйинда аниқ воқеа
тасвир этилиб, ўйинда эса турли ҳаракат намуналари воситасида 
мусика асарининг мазмуни ва бадиий йўналиш тавсия этилади.
Қўшиқ айтиб ўйнаш кўпроқ болалар халқ ўйинлари ва сахнавий 
кўринишлар билан боғлик. Улар ўйиннинг мазмунига қараб тузилади. 
Баъзи ўйинларда бир бола ўйин бошлаб, бошқалари унга эргашса, 
бошқасида эса гурухга иккига бўлиниши ёки жуфт бўлиб ўйинга 
тушилиши мумкин. Ўйинни давра тузиб, икки гурухга бўлиниб ижро 
этиш каби турли йўналишларда утказиш тавсия қилинади. 
Шундай қилиб, мусикали ўйинлар ўз мақсади ва вазифалари 
бўйича дидактик ўйинларга мансуб бўлиб, улар асосан ҳаракат 
воситасида ижро этилиши билан бажарилади. 
Мустақил иш: 
1. Ҳар бир гуруҳда ўтказиладиган харакатли ўйинлар номини 
ёзиш. 
2. Реферат ва кўргазмалар тайёрлаш. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish