142
Рақс ва хороводлар.
Режа:
1. Рақс ва хороводларнинг мусиқа машғулотларидаги ўрни.
2. Рақс ва хороводларнинг турлари.
Мактабгача тарбия муассасаларида болалар ўйинларнинг бу
турлари халқ рақслари ва валъс рақслари асосида тузилади.
Уларни
мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. Мусиқа асарининг тузилишига биноан ҳаракат бўлимлари
мужассамланган рақс. Масалан, икки қисмли мусикага мос икки
қисмли рақслар, уч қисмли мусикага эса уч қисмли рақслар қўйиш
керак бўлади. Мисол учун ўзбек халқ ракси «Андижон полькаси»ни
олайлик. Тарбиячи мазкур мусика асосида юқори ва тайёрлов ва
болаларига мос чаққон ҳаракатли рақс харакатини танлаши мумкин.
Тарбиячи гурух имкониятларини ҳисобга олиб, «Андижон
полькаси»ни бир оз қисқартириб, катта авжини истисно этган ҳолда
икки қисмли, тўла шаклда чалиб, уч қисмли қилиб ҳам ўргатиши
мумкин. Демак рақсни мусиқанинг мантиқий қисмларига кўра
ҳаракат бўлакларини танлаб қўйишга тўғри келади. Бу рақсни
якка ва кичик гурух шаклида қўйиш мумкин.
2. Эркин рақслар. Бу рақслар ижодий мазмунига эга бўлиб, халқ
рақс куйлари, бастакор яратган рақс куйи ва
полкалар остида ижро
этилади. Унда болалар машғулотлардан олинган малака ва
кўникмаларини ишга солиб, музиканинг мазмунига мос ҳаракат
бўлакларини танлаб янги рақс яратадилар.
3. Рақс мазмунидаги хороводлар ва ўйинлар. Хоровод кўпрок;
рус рақс санъатига мансубдир. Улардан фойдаланиш яхши натмижа
беради. Хороводларда асосан қўшиқ айтиб, давра қурган ҳолда
ўйинга тушилади. Боғчанинг юқори ва тайёрлов
группаларида рус
хоровод асарларидан «Каравай» ўйинини ўрганиш мумкин.
Хоровод мазмунидаги хос ўзбек ўйинлари ҳам мавжуд. Масалан,
«Чорий чамбар», «Ок теракми, кўк терак» ва бошқалар. Мусиқа
тарбиячиси мактабгача таълим муассасаларида миллий ўйинлар
билан бирга бошқа халқлар хороводлари ва ўйинларидан
фойдаланиши мумкин. Бу мусиқа тарбиячисининг махорати ва билим
савиясига боғлиқ.
143
Бу ўйин турлари кўпроқ ўйин-кулги, байрамлар пайтида
ўйналади.
4. Шартли равишда ижро этиладиган болалар бал рақслари.
Вальс ва полка мазмунидаги рақслар восистасида болаларга бал
рақслари бўлаклари ўргатилиб борилади. Бунда шўх, қувноқ куйда
такрорланувчи ҳаракат бўлаклари асосий ўрин ўйнайди.
5. Мазмунли рақслар. Бирор кўринишли
сахна асари масалан,
қуёнлар, бўри, хўроз ва бошқалар маълум кўринишдаги ифода
воситалари эркин рақс тарзида ўйнаб кўрсатилади.
Юқорида баён этилган рақс ва ўйинлар мактабгача таълим
муассасасининг асосан ўрта ва юқори гуруҳларида ижро этилади.
Кичик гурухларда эса ниҳоятда содда ва осон ўйин ҳаракатлари
асосан ўйинчоқлар ва турли ўйинлар билан бирга қўшиб
амалга
оширилади. Шунинг учун кичик ёшли болалар ракс ва ўйинлари
шартли равишда режалаштирилади.
Ўйин ва рақслар ўргатишда машқ катта ёрдам беради зероки ҳар
қандай рақс ва ўйинлар бўлакларидан ташкил топади. Шунинг учун
баъзи ўйин ва рақсларни ўргатишдан аввал улар таркибидаги айрим
ҳаракат бўларларини машқ сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Бунда ҳар бир ҳаракат бўлаклагининг мусиқа тарбиячиси аниқ ва
ифодали равишда кўрсатиб бориши лозим.
Рақс ва ўйинлар қўйишда болалар ижодига ҳам
эътибор бериш
шарт. Маълумки, болалар катталарга тақлид қиладилар ва кўпинча
тарбиячи ўргатадиган ўйин ва рақсларни унинг шахсий ижоди деб
ҳам тушунадилар. Шунинг учун болалар тарбиячига тақлидан ўзлари
ҳам «янги» рақслар яратишга интиладилар.
Гурух болалари орасида
рақс тушишга мойил талантли болалар кўп учрайди. Тарбиячи
шундай болалар рақсидан намуна сифатида фойдаланиши мумкин.
Рақс ўргатишда чолғу асбобларидан унумли фойдаланиш муҳим
ўрин ўйнайди. Умуман, мусика машғулотларини ўтказишда мусиқа
чолғу асбоблари асосий чолғу асбоби ҳисобланади. Мусиқа асоблари
орасида қўшимча тарзда рубоб, дутор, ғижжак, кай, чанг каби чолғу
асбобларининг биридан фойдаланиш яхши натижа беради.
Хусусан, миллий рақсларни, масалан, «Чертмак», «Уфор»,
«Андижон полькаси», «Жонон» ва бошқаларни ўргатишда халк,
чолғу асбобларидан фойдаланиш болаларда катта қизиқиш уйғотади.
Халқ
чолғу
асбобларидан
ўз
меъёрида
фойдаланилса,
биринчидан, болаларда тембр уқуви яхши ривожланади, иккинчидан,
болалар ёшликдан мусика асбоблари билан танишиб борадилар.
144
Машғулотнинг мусика билан ҳаракат ва мусика тинглаш
қисмларида халқ чолғу асбобларидан унумли фойдаланиш мумкин.
Барча мактабгача таълим муассаларида ўзбек халқ мусиқа
асбобларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Мусика машғулотларида ўрганилган кўшиқ, рақс, ўйин ва ўзбек
халқ ўйинлари атоқли саналар ўтказиладиган
эрталикларда ижро
этилади. Мактабгача таълим муассасаларида асосан саналарга
бағишланган эрталикларга режали равишда тайёргарлик кўриб
борилади. “Янги йил” “Ватан химоячилари куни”, “8-март хотин-
қизлар”, “Наврўз” айёми, “Хотира ва қадрлаш куни”, “Болаларни
химоя қилиш куни” “Мустақиллик куни”, “Конституция куни”, етти
ёшлиларни мактабга кузатиш каби маросими.
Мазкур байрамларни болалар сабрсизлик билан кутадилар.
Байрам куни улар учун энг севинчли дамларга айланиши кўпроқ
эрталик дастуридаги қўшиқ, мусиқа, рақс, ўйин ва мусиқали сахнали
кўринишларининг пухта тайёрланишига боғлиқ.
Мазкур асар мактабгача таълим
муассасасисдаги барча гурух
болаларининг бир жамоа бўлиб бирлашишларига катта ёрдам беради.
Эрталикда ота-оналар хам қатнашишлари сабабли болалар улар
олдида концертларининг юксак савияда ижро этишмга интиладилар.
Умуман эрталиклар мусиқа тарбиячисининг мактабгача таълим
муассасаси тарбиячилари билан биргаликда байрамдан байрамгача
олиб борган умумий фаолиятининг якуни ва хисоботи сифатида катта
ахамиятга эгадир.
Мустақил иш:
1. Хар хил рақс ва хороводлар тўғрисида расм ва кўргазмалар
тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: