Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

ҚЎШИҚНИНГ БАДИИЙ
ИЖРОСИ УСТИДА ИШЛАШ 
Қўшиқ устида ишлашда унга бадиий сайқал беришга анчагина 
ўрин ажратилади. Ишнинг ана шу томони қўшиқ устида олиб 
бориладиган бутун иш жараёни билан биргаликда содио бўлади, 
фақат дастлабки босқичдагина болаларнинг бутун диққатини шу 
даврда энг зарур бўлган вазифага: қўшиқнинг интонациясини 
ўзлаштиришга тўплаш керак. Тегишли таркиб равон янграй 
бошлагач, диққатни бошқа қисмларга: товушнинг характери, 
фразировка (муҳим, таъсирли жойларни аниқ ва равшан айтиш ва 


93 
чалиш), туслар, дикция ва шу кабиларга қаратиш имконияти пайдо 
бўлади. 
Қўшиқ ўзлаштирилгандан кейин, муаллиф ғоясини очиб бериш 
устида жиддий иш даври бошланади. Аммо ишнинг шу томонига 
берилиб кетиб, қўшиқ айтиш вақтида дам-бадам тўхталиш билан 
болаларни зериктириб юбормаслик керак. Болалар қўшиқни дадил 
айтишар экан, шубҳасиз, уларда ашулани тўлиқ ижро этиш истаги 
туғилади; агар қўшиқ ҳадеб бўлинаверадиган бўлса, бу ҳол ишга 
бўлган қизиқиш-ҳаваснинг пасайиб кетишига олиб келади. Шунинг 
учун ўқитувчи бу ишда меъёрни билиши ва ҳар сафар маълум 
таркибни, интонацияни, сўзни такрорлаш сабабини тушунтириб 
бориши муҳимдир. 
Масалан, болалар оҳангни тўғри куйлашади-ю, сўзларни ноаниқ 
айтишади. Мусиқа тарбиячиси қўшиқнинг сўзларини англаб 
бўлмаяпти, деб болаларни огоҳлантиради. Борди-ю, болалар ноаниқ 
талаффуз-дикция билан айтаверишадиган бўлса, қўшиқни бўлиб, 
танбеҳ бериш керак. Кейин диққатни бошқа қисмларга, яъни товушга, 
туслар ва шу сингариларга жалб этилади. Лекин шуни унутмаслик 
керакки, болалар олдига бирданига бир қанча вазифаларни қўйиш - 
амалда улардан биронтасини ҳам бажара олмаслик демакдир. 
Ижро этиш қисмлари устида ишлашдан сўнг қўшиқни ўрганишга 
ўз вақтида ўта билиш лозим, йўқса ашула ҳеч қачон яхши ва қатъий 
овоз билан янграмайди. 
Қўшиқ устида ишлашнинг пировард якуни уни етарли даражада 
ёрқин, ҳиссиёт билан ижро этишдан иборат бўлмоғи керак. бу эса 
қўшиқнинг болаларга чуқур таъсир этганидан далолат беради. 
Мусиқа тарбиячиси бадиий ифода устида ишлар экан, турли 
ижрочилик усулларининг зарурлигини болаларга яққол кўрсатиб 
бериши ва уларнинг ана шу усулларни беиҳтиёр эмас, балки онгли 
равишда бажаришларига интилиши керак. 
Масалан, Ғ.Қодировнинг сал маъюсроқ рухдаги "Қиш" қўшиғи 
ўрганилар экан, унинг шошмасдан, анча оҳиста ижро этилишини 
болаларга тушунтириб бериш керак. Чунки бу қўшиқни бошқача 
айтса, унинг маъноси бузилади. М.Дадабоевнинг "Ўзбекистон" 
қўшиғи каби асарларнинг шодиёна хусусияти ва равшан руҳини 
ифодалаш учун уни бардамлик билан, кескин ижро этиш керак. 
Мусиқа тарбиячиси А.Муҳамедовнинг "Қўғирчоғим аллаё" си устида 
ишлар экан, унинг нима учун оҳиста, майин куйланишини: болаларга 


94 
тушунтириб бериши лозим. Шу-билан бирга, ҳар қандай алла 
кўпинча шу тарзда ижро этилишини айтиб ўтиш мумкин. 
Мустақил иш: 
1. Мусиқадаги турли белгилар ҳақида кўргазмалар тайёрлаш. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish