Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

ҚЎШИҚНИ ИЖРО ЭТИШ 
Қўшиқни ижро этиш уни ўргатиш жараёнида муҳим бир пайт 
ҳисобланади. Мусиқа тарбиячиси қўшиқни нечоғлик аниқ-равшан, 
таъсирли ижро этса, бу қўшиқ болаларга тушунарли бўлиб қолади, 
қўшиқни ўрганиш уларга осон кўринади. Болалар қўшиқни кучли 
таассурот билан тинглашар экан, ушбу қўшиқни тезроқ ўрганиб 
олгилари келади. Шундай қилиб, болаларни жим ўтириб, зўр диққат 
билан қўшиқ тинглашга одатлантира бориш керак. 
Мусиқа тарбиячиси қўшиқни бошидан охиригача ҳам, қисман 
ҳам ижро этиши мумкин. Агар қўшиқ табиат манзараларини акс 
эттирса, йил фаслларини ифодаласа, унда қандайдир умумий мазмун 
ва кайфият баён қилинадиган бўлса, қўшиқнинг бир бандини ижро 
этишнинг ўзи кифоя қилади, бошқа бандларини эса куйламасдан ўқиб 
берилади холос. Аммо айрим қаҳрамонларга, тарихий воқеаларга оид 
қўшиқ ва ашулаларда бўлганидек, қўшиқ ривожининг умумий йўли 
яққол маълум бўлса, болаларда яхлит бадиий ифода таассуротини 
ҳосил қилиш учун қўшиқни тўлиқ ижро этиш афзалроқ бўлади. 
Масалан, А.Эргашевнинг "Қомусингга шарафшон!" асарини тўлиқ 
ижро этиш маъқулдир. Ҳ.Муҳамедованинг "Қушлар" қўшиғи каби 
асарларнинг биринчи бандини ижро этишнинг ўзи кифоя қилади, 
бошқа бандлари ўқиб берилади. 
СУҲБАТ 
 
Қўшиқ ўргатиш олдидан одатда, қўшиқнинг мазмуни ва 
мусиқавий таъсирчанлиги, унинг мусиқасини ёзган композитор ва 


87 
шеърини ёзган шоир ҳақида суҳбат ўтказилади. Бу суҳбат 
ўқитувчининг қўшиқни ижро этишдан олдинги кириш сўзи ва ундан 
кейинги хотима-хулоса сўзи тариқасида ўтказилиши мумкин. 
Кириш сўзи ниҳоятда қисқа ва хилма-хил мазмунда бўлиши 
керак. Чунончи, мусиқа тарбиячиси фақат қўшиқнинг номини, унинг 
композитори ва шоирининг номини айтади ёки шу асарни яратган 
композиторнинг ҳаёти ва ижодий йўлидан бир-иккита ёрқин воқеани 
гапириб беради. 
Тарихий воқеаларга, қаҳрамонларга бағишланган қўшиқ ва 
ашулаларни ижро этишдан олдин суҳбат ўтказилади. Бундан 
кўзланадиган мақсад болаларнинг шу қўшиқ тўғрисидаги 
таассуротини кучайтиришдан иборат. Бундай суҳбатда болаларнинг 
ўзлари ҳам фаол иштирок этишлари мумкин. Улар айрим воқеалар ва 
қаҳрамонлар тўғрисида эшитиб ёки ўқиб билганларини гапириб 
беришади.
Мусиқа тарбиячиси хазил мутойиба қўшиқларни масалан 
Ғ.Қодировнинг “Бахтиёржон ғоз-ғоз турди” қўшиғини ижро этишдан 
олдин фақат мазкур ашула ва унинг композитори номинигина айтиб 
ўтади. 
Агар қўшикда нотаниш сўзлар учрайдиган бўлса, болаларнинг 
идрок жараёнини қийинлаштириб қўймаслик ва диққатини 
чалғитмаслик учун уни тинглашдан олдин, нотаниш сўзларга изоҳ 
берилади. 
Қўшиқни ижро этиб кўрсатгандан кейин анча батафсил суҳбат 
қилинади, аммо бу суҳбат жуда чўзилиб кетмаслиги шарт. Болалар 
мусиқа тарбиячиси ижро этаётган қўшиқни тинглашар экан, 
таъсирланиб, руҳланиб кетишади. Шу қўшиқ тўғрисида уларда фикр 
олишув истаги туғилади. Бу истак машғулотни жуда муҳим пайтидир. 
Лекин ушбу масалада ўзи бўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди. Мусиқа 
тарбиячиси суҳбатни йўлга солиб, бошқариб туриши керак. Бунда у 
болаларга бир қанча саволлар беради: қўшиқца нима ҳақида сўз 
боради; унинг мусиқаси қандай хусусиятга эга; у оғир-вазмин 
айтиладими ёки тез айтиладими; у марш қўшиғига ўхшайдими ёки 
рақс қўшиғига; болалар жўрнавозликдан қандай завқ олишади ва 
ҳоказо. 
Бундан ташқари, мусиқа тарбиячиси шу суҳбатда болаларга
бадиий ифодани кучайтиришга ёрдам қилувчи мусиқавий
ифода воситаларини уларга тушунарли шаклда очиб бериши 
керак. 


88 
Тарбиячида асарда ифодаланган ғоядан болаларни тарбиялаш 
воситаси сифатида фойдаланиши мумкин. Масалан, ўқитувчи 
А.Эргашев яратган "Мактабим" қўшиғини ижро этар экан, бу асарда 
мамлакатимиздаги болаларнинг жуда бахтли эканликлари, уларнинг 
истиқболи порлоқлиги, аммо келажакда яна ҳам бахтли бўлмоқ учун 
ҳалол меҳнат қилиш кераклиги, болаларнинг асосий меҳнати эса 
ўқиш-ўрганишдан иборат эканлиги тўғрисида айтади.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish