Раҳмонов Улуғбек Каримович


Мактабгача тарбия муассасаларида



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
Мактабгача тарбия муассасаларида
қўшиқ ўргатиш услубиёти 
Режа: 
 
1. Мактабгача тарбия муассасасида қўшиқ ўргатиш мазмуни.
2. Қўшиқ ўргатиш услублари ва улар ҳақида маълумот. 
Мактабгача тарбия муассасасида ҳар хил қўшиқ, ашула
ўргатиш ва ижро этиш мусиқа тарбиясининг асосий шакли ҳамда 
мусиқа саводи ва мусиқа саводи мусиқа тинглашнинг заминидир. 
Мусиқа тарбиячиси ҳар бир гурухда ўргатиш учун тавсия 
қилинаётган қўшиқ-ашула, мавзуларни пухта ўйлаб чиқиши керак. 
Дастурларга киритиладиган қўшиқлар ғоявий-бадиий қийматига 
қараб танланмоғи, улар болаларга тушунарли ва мавзу жиҳатидан 
хилма хил бўлмоғи лозим. Мустақиллик, Ватанимизнинг гуллаб-
яшнаши, халқимизнинг меҳмондўстлиги ва бағри кенглиги, мактаб, 
болалар ва ўсмирлар ҳаётини мадҳ этувчи, ҳазил-мутойиба, табиатга, 


85 
фаслларга бағишланган қўшиқлар, бошка миллат ва элат халқлари 
қўшиқлари, мумтоз ва лирик қўшиқлар, фольклор қўшиқлари, 
қаҳрамонлик қўшиқлари шулар жумласидандир. Ашулаларнинг бир 
қисми мухим саналар билан боғлиқ бўлади. 
Ўзбек халқ қўшиқлари қаторида қардош халқлар қўшиқлари хам 
ўргатиб борилади. Бу қўшиқларнинг ҳаммаси болаларни ўз Ватанига, 
мустақил давлатимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялайди, 
қаҳрамонлар билан фаҳрлантиради, жасурларнинг қаҳрамонона 
ишларидан завқлантиради. Болалар ўз халқ қўшиқларини севишади, 
шунингдек, бошқа халқларнинг қўшиқларини ҳам қадрлаб 
ўрганишади. 
Шунга интилиш керакки, болалар машғулотда ўрганиб олган 
қўшиқларинни ҳар ёқлама англаб, таъсирли қилиб ижро эта оладиган 
бўлсин. Бу эса кўшиқнинг қандай ўрганилганлигига, мусиқа 
тарбиячисининг қўшиқдаги бадиий ифодаларни нечоғли ишонарли, 
таъсирчан қилиб очиб бера олганлигига боғлиқ бўлади.
Мусиқа тарбиячисининг машғулотга яхши тайёрланиши қўшиқни 
муваффақиятли ўргатишнинг муҳим шартидир. У болалар билан 
биринчи бор ўрганилаётган қўшиқни жуда яхши билиши, тўғри ва 
таъсирли куйлаб бериши керак. Мусиқа тарбиячиси кўшиқни чуқур 
ўрганиб чиққанидан кейингина уни болаларга ўргатиши мумкин. 
Ҳар бир қўшиқни, ҳатто энг оддийсини ҳам, жуда синчиклаб 
таҳлил этиш, унинг ғоявий-бадиий мазмунини билиб олиш ва 
мусиқада шу мазмунни қандай ифода воситалари билан акс 
эттирилишини аниқлаб олиш зарур. Бутун қўшиқни ижро этиш 
режаси олдиндан белгилаб олинади ва мусиқа тарбиячисининг 
машғулотда ўтказадиган суҳбатларининг мазмуни, яъни кўшиқнинг 
асосий суръати ва ундан четланишлар, ранг-барангликлар, товуш 
хусусиятлари ўйлаб чиқилади. Агар оғизни юмган ҳолда куйлаш, хор 
ва яккахонларнинг алмашиб туриши каби ижро усуллари билан 
қўшиқ жарангдорлигига хилма-хиллик киритиш мумкин бўлса, 
мусиқа тарбиячиси бу усулларни қаерларда қўллаш ва болалардан 
қайси бири яккахон бўлиши кераклигини белгилаб қўяди. У матннинг 
таъсирини кучайтириш учун қўшиқнинг қайси сўзларини ажратиб 
кўрсатиш ва уқтириб ўтиш зарурлигини мўлжаллаб қўяди. 
Шунингдек, қўшиқни ижро этиш техникасини ҳам пухта билиб 
олиб, қандай жойларда нафас олиш қулай бўлишини, қўшиқнинг 
қайси томонлари мураккаблигини, нима учун болаларнинг 
ўзлаштиришлари қийинлиги ва қайси томонларини ўзлаштириш осон 


86 
бўлишини аниқлаш керак. Мусиқа тарбичиси қўшиқнинг мураккаб 
ўринларини 
аниқлагач, 
уни 
ўрганишни 
осонлаштирадиган 
воситаларни топа олади. Масалан, бу ўринлар талаффуз 
қийинчиликларидан иборат бўлса, ёрдамчи машқлар тузилади. 
Қўшиқ ўргатиш жараёнининг асосий пайтлари: 
- Қўшиқни ижро этиш 
- Қўшиқ матнини ўргатиш 
- Суҳбат ўтказиш 
- Қўшиқ куйини ўргатиш 
- Ўрганилган қўшиқни мустаҳкамлаш 
- Қўшиқнинг бадиий ижроси устида ишлаш 
Ҳар қандай қўшиқни ўргатишда ана шундай пайтларга риоя 
қилиш шарт. Буларни бажариш изчиллиги эса ўргатилаётган 
қўшиқнинг хусусиятига боғлиқдир. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish