Раҳмонов Улуғбек Каримович


Халқ мусиқа ижодиёти билан таништириш



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
Халқ мусиқа ижодиёти билан таништириш 
Режа:
1. Мактабгача таълим муассасаларида халқ мусиқа ижодиётининг 
аҳамияти. 
2. Уларнинг турлари.
Ўзбек халқининг ўз илдизлари қадим-қадим замонларга бориб 
тақаладиган мусиқа мероси бизнинг ҳозирги кунларимизда ҳам 
янграмоқда. У ўзининг халқ ижоди (яъни, фольклор) ҳамда куй 
тузилиши жиҳатидан ривожланган ашула ва чолғу асарлари-
достонлар ва мақом мусиқасини бирлаштиради. Қаҳрамонлик ҳамда 
қаҳрамонона-лирик мазмундаги эпик асарлар – достонлар ҳам муҳим 
ўрин эгаллайди. Ўзбек чолғу асбоблари ҳамда мусиқа амалиёти ва 
ижрочилиги услублари билан боғлиқ бўлган чолғу мусиқа жанрлари 
ҳам ғоят ранг-баранглиги ва бойлиги билан изоҳланади. 
Ўзбек мусиқа фольклори ҳар қандай халқ ижоди каби 
меҳнаткашларнинг орзу-умидлари, уларнинг турмуши ва ахлоқи, 
ижтимоий ва миллий озодлик учун курашнинг ифодаси сифатида 
гавдаланади. 
Ўзбек 
халқ 
мусиқасининг 
мавзу 
жиҳатдан 
серқирралиги, жанрларга бойлиги ва ҳаётда тутган ўрнининг хилма-
хиллиги ана шу билан боғлиқдир. 
Ўзбек қўшиқ-ашулалари ва чолғу мусиқаси жанрлари ўз 
тузилиши ва турмушда тутган ўрнига мувофиқ икки гуруҳни ташкил 
этади. 


52 
Биринчиси-маълум вақт ёки маълум муддат шароитидагина 
ижро этиладиган ашулалар ва чолғу куйлари. Булар: оилавий 
маросим қўшиқлари, меҳнат қўшиқлари, аллалар ҳамда ҳар хил 
тантана, томоша каби маросимларда ижро этиладиган чолғу 
куйларидир. 
Иккинчиси-исталган вақтда ва ҳар қандай шароитда ижро 
этиладиган ашула-қўшиқ ва чолғу куйлари. Уларга лапар, ялла, 
ашула, қўшиқ, чолғу куйлари, чўлама ва достончилик куйлари 
киради. 
Ҳар бир гуруҳ ўзига хос мазмунли белгиларга эга. Масалан: ижро 
этилиши маълум вақт ёки шароитни тақозо қиладиган биринчи гуруҳ 
ашула-қўшиқ жанрларининг мавзуи муайян маросим ёки бошқа 
вазият билан боғлиқ бўлиб, ундан деярли четлашмаслиги билан 
ажралиб туради. Баъзан учраб турадиган бош мавзудан четлашишлар 
лирик ўйчанлик ва умумлаштирилган насиҳатгўйликлар доирасида 
бўлади. 
Булардан «ёр-ёр» қўшиқлари халқ орасида қадимдан мавжуд 
бўлиб, уларнинг намуналари Музайяна Алавиянинг «Ўзбек халқ 
маросим қўшиқлари» китобида ҳам анчагина ёритилган. 
«Ёр-ёр» ларнинг мавзу доираси жуда кенг бўлиб, унда гоҳ ҳазил, 
гоҳ қувноқ, гоҳ енгил юмор, гоҳ аччиқ ҳажвий оҳанглар учрайди. Бу 
нарса турмушга чиқмаган қизнинг, ўтказилаётган тўйнинг ва ниҳоят 
уйланаётган йигитнинг ахлоқий хислатлари, жамиятда тутган мавқеи, 
инсоний фазилатлари каби кўпгина жиҳатлари билан шартланган. 
Қолаверса, «ёр-ёр» ларда қайси оҳангнинг устунлик қилиши унинг 
ижрочиларига ҳам боғлиқдир. Масалан, қизни куёвникига олиб 
келишда «ёр-ёр» қўшиғининг эркин бандлари қўшиқчи хотин ёки 
қизнинг қариндоши томонидан айтилса, у ҳолда келиннинг яхши 
фазилатлари, хулқ-атворидаги гўзал жиҳатлари, унинг камолоти мадҳ 
этилади. «Ёр-ёр» келиннинг дугоналари томонидан ижро этилса, 
қўшиқда қизнинг дард-аламлари, ота-онадан, туғилиб ўсган 
хонадонидан айро тушиши, зўрлик билан турмушга узатилиши, 
севганига етолмаганлиги ҳақидаги мунгли оҳанглар устунлик қилиши 
мумкин. Хуллас, ёр-ёрда қандай оҳангнинг танланиши, қандай 
оҳангнинг устунлик қилиши асосида жуда кўп сабаблар ётади. 
Ўзбек «ёр-ёр» лари ижро услуби ва мусиқий табиатига кўра бир 
неча хилларга бўлинади. Бизнингча, уларни Фарғона, Зарафшон ва 
Хоразм «ёр-ёр» лари каби турларга шартли равишда бўлиш мумкин. 


53 
Айтиш мумкинки, жиддий изланиш ва кузатишларимиз туфайли 
мазкур турларнинг миқдори ё кўпайиши, ё қисқариши мумкин, бу 
нарсани келажак кўрсатади. Умумий тарзда айтганда, барча турдаги 
«ёр-ёр» ларнинг оҳанги асосида муайян метроритмик тартибга солган 
тор диапазонли куйлар уйғунлиги ётади. Уларнинг ҳар бири ўзининг 
куй тузилиш тартиби, оҳанг мазмуни, ритми, ижро услуби, шеваси ва 
эмоционал таъсирчанлиги билан фарқ қилади. 
Меҳнат қўшиқлари фақат меҳнат жараёнида: қўш ҳайдашда, 
ҳосил кўтаришда, пахта теримида, чарх йигиришда, ов қилиш 
вақтида, мева теришда ва бошқа вақтларда айтилади. Бу қўшикларда 
инсон кечинмалари, меҳнат, иш тури, табиат ҳодисаларига қиёс 
этилиб ифодаланган. 
Аллалар 
оналарнинг 
жигарбанд 
фарзандларига 
қилган 
ҳасратларидир. Қадимда аллалар инсон мехр-муҳаббати билан 
сийнаси тўла оналарнинг орзу-умид садолари, вафосиз, золим 
эрларга, жафокор замонга, тошмеҳр ота-онага билдирилган ғазаб ва 
норозиликлардан иборат бўлган. Уларга катта қалин бадалига 
сотиладиган қиз, чўри, канизак, севгилисидан зулм билан ажратилган 
маъшуқанинг нола-фарёдлари эшитиларди. Ҳозирги аллалар эса 
бутунлай бошқача замонавий мазмун касб этади. 
Аллалар оналар, бувилар, опалар, хотин-қизлар томонидан бола 
ухлатиш пайтларида айтилади. Аллаларнинг бошқа қўшиклардан 
фарқи шуки, у қачон бўлмасин, гўдаклар бор хонадонда 
айтилаверади. 
Лапарлар эса бошқа қўшиқлардан воқеабандлиги, рақиббоп куйга 
эга бўлиши ҳамда диалог шаклида икки қўшиқчи томонидан ижро 
этилиши билан ажралиб туради. Лапарларнинг матнлари асосан ишқ-
муҳаббат, 
ҳазил, 
рўзғордаги 
тотувсизлик, 
ота-оналарнинг 
фарзандлари билан бўлган муносабатлари баъзан енгил, баъзан аччиқ 
кулги асосида ташкил топган бўлади. Лапар қўшиқ сифатида асосан 
кичик диапазонли, шакл тузилиши жиҳатидан икки қисмли 
тузилишга эга. 
Лапарларнинг мусиқий поэтик асосларининг кўпгина белгилари 
қўшиқ учун ҳам (гарчанд қўшиқ нақаротли бўлса ҳам) бир хилдир. 
Термалар достончи шоир, жилов, бахши, созанда, санновчилар 
томонидан тўй-ҳашамларда, сайр-саёҳат, сайилларда, умуман 
кўпчилик йиғилган жойларда ижро этилган, турли мавзудаги шеърий 
парчалардан иборат. Одатда, достон ижросидан олдин тўпланган 
халқнинг диққат-эътиборини тортиш, айтувчи ва тингловчида 


54 
кайфият туғдириш учун терма айтилади. Термалар мавзу жиҳатидан 
хилма-хилдир. Лекин уларнинг аксариятини дунёнинг аччиқ-чучуги, 
баланд-пасти, яхши-ёмони ҳақида куйлаб мардликка, адолатга
тўғриликка чақириш оҳангидаги дидактик мазмунли қўшиқлар 
ташкил этади. 
Термалар ўз куйининг маълум даражада 
речитативлиги, тор диапазони ва ихчам шакли билан ажралиб туради. 
Қўшиқ-жанр сифатида нисбатан кичик диапазонли куйдан 
ташкил топган бармоқ вазнидаги мустақил тўртликлардан иборат. 
Айни вақтда, ҳар бир шеърий мисрага тугал мелодик тузилма 
мослаштирилган бўлади. 
Қўшиқ жуда кенг тарқалган жанрлардан бири бўлиб, ўз 
мазмунининг хилма-хиллиги, кўп қирралиги билан алоҳида ажралиб 
туради. Қўшиқ куйлари учун ритмнинг равонлиги ва аниқлиги хос 
бўлади. 
Қўшиқда ҳар бир мисрадан сўнг ёки ҳар бир банддан, ёхуд унинг 
ярмидан кейин такрорланиб келадиган нақаротлар мавжуддир. 
Қўшиққа хос мусиқали поэтик хусусиятларнинг кўпгина белгилари 
лапар учун ҳам хосдир. 
Ялла ўзбек мусиқа жанрида алоҳида ўрин эгаллайди. Одатда, ялла 
қўшиқ ва рақс жўрлигида ижро этилиб, у икки хил бўлади. 
Биринчисининг куйи нисбатан тор диапазонли бўлиб, шеърдаги 
ҳар бир банд ва унинг ўйинлари яккахон яллачи, нақарот эса ҳар бир 
гуруҳ созанда ёки ашулачилар жўрлигида айтилади. Иккинчисининг 
куйи кенг диапазонли бўлиб, банд нақарот билан бошланиб, нақарот 
билан тугалланади. 
Ашула 
ўз 
куйининг 
чўзиқлиги 
ҳамда 
ривожланишда 
диапазоннинг кенглиги, ритмининг сезиларли даражада синкопалиги 
билан ажралиб туради. Одатда, ашула куйи шеърий матннинг соғинч, 
алам ва ҳасратни ифодаловчи ишқий-лирик мазмунига қараб 
яратилади. 
Ашуланинг ривожланган намуналари эса оғзаки анъанадаги 
мумтоз мусиқага мансуб. Бунга ашула жанрининг яна бир бошқа тури 
– катта ашула ёки патнос – патнусаки ашула хам мансуб.
Катта ашула ўз куйининг декламацион мазмунидадир. 
Диапазонининг кенглиги – уч октавага яқинлигига кўра 
фарқланадиган асосий мелодик тузилмалардир. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish