Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

ЎРТА ГУРУҲ (4 ЁШЛИ) БОЛАЛАР БИЛАН МУСИҚА 
МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИСИШГА ДОИР УСЛУБИЙ 
ТАВСИЯЛАР 
 
Ўрта гуруҳ болаларининг атрофдаги ҳодисаларга қизиқиши анча 
ортади, улар мусиқа раҳбарига турли саволлар бера бошлайдилар. Бу 
ёшда нутқ ривожланишида жиддий ўзгаришлар юз беради: 
болаларнинг сўз бойлиги ортади, улар теварак-атроф ҳақида фикр 
юрита оладиган бўладилар, бадиий асарларга, мусиқа-ритмга 
таъсирчанлик кучаяди. 
Тўрт ёшли болаларнинг мусиқани сезиш қобилияти анча 
ривожланган бўлади. Улар мусиқадаги ёрқин кайфиятни (мусиқанинг 
шўх ёки осойишта эканлигини) осон фарқлайдилар. Таниш қўшиқ ва 
куйларни билиб оладилар, уларнинг номларини айтадилар. Болалар 
товуш баландлигини, тембрини фарқлай оладилар, мусиқа 
раҳбарининг 
овозига 
яхши 
мослашадилар, 
чўзиб 
куйлай 
бошлайдилар. Улар юриш, югуриш ритмини, ёрқин динамик ва темп 
ўзгаришларини, куйнинг 2 қисмли шаклини ҳаракат билан ифодалай 
оладилар. 
Ўрта гуруҳларда мусиқа машғулотларини ўтказишдан мақсад ва 
кўзда тутилган вазифалар қуйидагилардан иборат 
- турли кайфиятдаги мусиқа асарларига қизиқишни уйғотиш; 
- мусиқа янграганда ундаги ўзгаришларни ҳис этиш; 
- товушлар баланд-пастлигини, илк болалар чолғу асбобларининг 
тембрларини фарқлаш: 
- юриш-югуришга мос ҳаракатни ифодалаш; 
- таниш қўшиқ ва куйларни тинглаб фарқлаш қобилияти ва 
малакасини тарбиялаш; 
- қўшиқ куйлашда куйчанлик (товушларни майин қўшиқ), содда 
оддий ритмдаги қўшиқларни соф талаффузда куйлаш, жамоада 
куйлаш малака ва кўникмаларини шакллантириш; 
- рақс ва мусиқали ҳаракатларни ўрганишда мусиқа ва ҳаракат 
биринчи ривожлантириш. 
Тўрт ёшли болаларда мусиқий ижодкорликнинг дастлабки 
куртаклари намоён бўлади. Улар турли бадиий кўринишларни янгича 


62 
талқин эта бошлайдилар, ижодий ютуқларидан завқланадилар, 
мустақил фикр юритишга интиладилар. 
Ўрта гуруҳ болаларининг диққат эътибори олдинги гуруҳга 
қараганда фарқ қилиб, талаффузи, нутқи, хотираси, мусиқани идрок 
этиш қобилияти анча ривожланган бўлади. Улар рақсбоп куйларни 
жонли ижро этадилар. Бу ёшда мусиқанинг мазмунини билишга 
қизиқиш пайдо бўлади. Мусиқа асарлари ҳам болалар хотирасида 
анча вақт сақланиб қолади. Улар ўз таассуротларини ҳикоя қилиб 
беришга ҳаракат қиладилар. Қўшиқларни, мусиқий ҳаракатларни 
аниқ бажариб ижро этадилар. Болалар чолғу асбобларида енгил 
куйларга жўр бўлиш қобилиятига эга бўладилар. Мусиқа 
машғулотларида фаол қатнашиб, берилган топшириқларни кичик 
гуруҳга қараганда аниқ бажара оладилар. Мусиқий эрталикларда, 
тадбирларда фаол қатнашадилар. Ўрта гуруҳ учун мусиқа 
машғулотларининг давомийлиги 20-25 дақиқани ташкил этади. Яъни:
- мусиқий-ритмик ҳаракатлар - 5 дақиқани; 
- тинглаш - 3 дақиқани; 
- овоз созлаш - 3 дақиқани; 
- куйлаш - 5 дақиқани; 
- ўйин-4 дақиқани. 
Ўрта гуруҳ учун мусиқа машғулотларининг тахминий режаси 
Машғулот мазмуни 
Услуб ва усуллар 
Машғулотнинг мақсад ва 
вазифалари 
1. Мусиқий-ритмик 
ҳаракатлар. 
1. "Марш". С.Абрамова 
мусиқаси 
2. "Дўлонча". Ўзбек халқ 
куйи: а) оёқ тўпиллатиш. 
ўтириб-туриш; б) 
қўлларни ёнга ташлаш. 
Ифодали ижро кўрсатиш. 
рағбатлантириш. 
огоҳлантириш 
Ритмга мос қадам 
ташлаш. енгил югуриш, 
оёқ ва қўл ҳаракатини 
ритмга мос бажаришга 
ўргатиш. Болаларда 
мусиқий-ритмик ҳаракат 
кўникмаси ва 
малакасини 
ривожлантириш. 
2. Тинглаш. 
"Куз". С.Абрамова 
мусиқаси, 
Н.Рўзимухаммедов 
шеъри 
Ижро, кўргазмали суҳбат 
Асар мазмуни ва 
кайфияти билан 
таништириш мусиқа 
оҳангини ҳис этиш 
ва мусиқа тинглаш 
маданиятини 
ривожлантири. 


63 
Дидактик ўйин: кириш 
қисми, қўшиқнинг банди
ва чолғу куйини 
фарқлаш. 
Тушунтириш, 
кўрсатиш, 
рағбатлантириш, 
огоҳлантириш 
Ҳис этиш ва мусиқа 
тинглаш 
маданиятини
ривожлантириш 
Овоз созлаш: "Зина". 
мусиқаси. 
Д.Омонуллаева П.Мўмин 
шеъри 
Кўрсатиш ўйин. 
Товуш йўналишини ҳис 
этишга ўргатиш. Соф 
овоз ҳосил қилиш ва 
эшитиш қобилиятини 
ривожлантириш 
Куйлаш: "Буғдой". 
Р.Толиб шеъри, 
Н.Норхўжаев мусиқаси. 
“Пахтаой”. Ф.Назаров 
мусиқаси, Т.Илҳомов 
шеъри. 
Ижро, кўргазмали, 
суҳбат тушунтириш. 
Давр билан ҳамоҳанг 
фаслга мос қўшиқларни 
куйлашга ўргатиш. 
Мусиқа жўрлигида 
овознинг соф ва 
жарангдорлигини 
ривожлантириш. 
Ўзбек миллий 
чолғуларида жўр бўлиш. 
"Яллама ёрим". 
Х.Раҳимов қайта 
ишлаган. 
Кўрсатиш, 
тушунтириш, 
огоҳлантириш, 
рағбатлантириш. 
Болаларни миллий 
чолғулар билан 
таништириш, зарбли 
чолғуларда жўр бўлиш. 
Ўйин: Жойингни эгалла. 
Тушунтириш, кўрсатиш, 
огоҳлантириш, 
рағбатлантириш 
Ўйин давомида ҳаракат 
ижодкорлигини 
ўстириш. Болаларнинг 
жамоадаги фаоллигини 
ошириш. 
МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ 
Болалар залга кирмасдан аввал мусиқа раҳбари билан 
саломлашадилар. 
Мусиқа раҳбари: - Болалар, ҳозир марш остида мусиқага мос 
ҳолатта юрамиз (ижро). Энди енгил югурамиз (оёқ учида). Ўғил 
болалар қўлни белга қўядилар қизлар этагини ушлаб ўнг оёғини 
тўппилатади (1 қисм). Мана бу куйга ўтириб-турамиз. Қўлларни ёнга 
ташлаймиз (2 қисм). Яхши, энди жойингизга марш остида келиб 
ўтиринг.
Хозир қўшиқ тинглаймиз, нима ҳақида эканлигини айтасиз 
(Ижро). 
Болалар: - Куз ҳақида экан. 
Мусиқа раҳбари: - Тўғри, куз ҳақида. Мусиқанинг мазмуни 
қандай, майинми, шўхми? 


64 
Болалар: - Мазмуни майин, куйчан (мусиқа раҳбари куз расмини 
кўрсатиб, яна ижро этиб беради). 
Мусиқа раҳбари: - Ҳозир қўлингиз билан кириш қисмини 
кўрсатинг, қўшиқ бандида қўлингизни ўртага ҳаракатлантирасиз, 
чолғу қисмида чапак чалиб қўйинг (ижро). 
Мусиқа раҳбари: - Мана бу зиначада товушлар жойлашган. Ҳозир 
шошмай куйлай бошлаймиз, (до-ре-ми-фа-соль) ду- ду-ду- ду- шу 
қўлимиз билан кўрсатамиз. Болалар, энди "Буғдой" қўшиғини 
такрорлаймиз (Ижро). Мен яна янги қўшиқ ижро этаман, унинг нима 
ҳақида эканлигини айтасиз. (Ижро). 
Болалар: - Пахта ҳақида экан. 
Мусиқа раҳбари: - Тўғри, пахта-бизнинг бойлигимиз, фахримиз 
(пахта расми ёки ўзи кўрсатилади). "Чаноқ" дегани пахтани турадиган 
жойи. Терилган пахталарни тўплаб, қурутиладигн жой маъносини 
англатади. (Сўнг "Пахтаой” қўшиғини мусиқий жумлаларга бўлиб, 
олдин нақаротини кейин бир бандини ўргатади). 
Бу бизнинг миллий чолғуларимиздан доира. Хозир ҳаммамиз 
"Яллама ёрим" куйига чапак чалиб жўр бўламиз. (Ижро). 
Энди ўрнимиздан туриб, марш остида доира ҳосил қиламиз. 
"Яллама ёрим" куйига ўйинга тушамиз. 
Ана энди стулчалар олдига борамиз, ўртадаги бола турганда, 
сизлар ўтирасизлар. У ўтирганда эса сизлар турасизлар. Куйнинг 1 ва 
2 қисмида ўртадаги бола ҳаммага қўшилиб, бир томонга 
ҳаракатланадилар. Мусиқа тўхташи билан бир болага жой етмай 
қолади. У ўйиндан чиқади ва ўйин давом этади. 
Мусиқа раҳбари: - Болалар, бу машғулотга яхши қатнашдингиз. 
Энди "Марш" мусиқаси остида залдан чиқиб кетамиз. 
Раҳмат, ҳаммамиз "Кел ёнимга", "Йўқ-йўқ" ҳаракатини 
бажарамиз (1 қисм). Энди коптокни юқорига отамиз (2 қисм). 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish