Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲИ (6-7 ЁШЛИ) БОЛАЛАР МУСИҚА 
МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШГА ДОИР УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР 
Олти ёшли болалар тарбиячилар топширадиган вазифаларнинг 
моҳиятини тушунадилар, кўрсатмаларни мустақил бажарадилар. Ўз 
ҳатти-ҳаракатини бошқариш кўникмаси боланинг диққатига, 
хотирасига, фикрлашига таъсир этади. 
Болаларда турли мазмундаги мусиқаларга нисбатан фаол 
қизиқиш ва рухий таъсирчанлик ўсади, мусиқий идроки 
ривожланади, қўшиқнинг қайси қўшиқ эканини кириш қисми ёки 
умумий 
оҳангидан 
билиб 
олишни 
ўрганадилар. 
Мусиқа 
таассуротларини бойитиш, мусиқий товушлар баланд-пастлиги, ритм, 
тембри динамикасини ажрата олиш қобилияти ривожланади, турли 
шакллар, жанрлар (марш, рақс алла) ҳақида тушунчага эга бўладилар. 


68 
Товушни тўғри ҳосил қилиш, соф талаффуз, мусиқа остида ритмик 
ҳаракатларнинг ифодалилиги, рақс ва ўйинларда кўринишли 
ҳаракатлар, болалар чолғу асбобларининг товуш тембрларини ажрата 
билиш, ижро этиш каби ижрочилик маҳоратлари шаклланади. 
Етти ёшли болаларнинг ҳаракатлари бирмунча аниқ ва 
уйғунлашган бўлади. Куч, тезлик, чидамлилик ва чаққонлик каби 
сифатлар ортади. Хаёлда "ўйнаб ўтириш" кўникмаси пайдо бўлади. 
Айниқса ўғил болаларда мустақил ҳаракат қилиш фаолияти ортади. 
Бу ёшдаги болалар ўз ҳаракатларини баҳолай оладилар. Катталар 
билан шахсий мулоқот қилиш ва ишончли муносабатларга интилиш 
кучаяди. Мактабга тайёрлов гуруҳида болалар турли фолиялларни 
бажарадилар. машғулотлар жараёнида аниқ умумлашган билим ва 
кўникмага эга бўлишади. Қизиқиш қобилияти такомиллашади. 
Шеърни тинглаш кўникмаси шаклланади, мусиқага рухий 
қизиқиш ортади, мусиқа тинглаш ва мусиқани ритмик ҳис этиш 
кўникмаси мустаҳкамланади. 6-7 ёшда болалар куйни англаган ҳолда 
қўшиқ куйлашади ва болалар мусиқа чолғу асбобларида оҳангларни 
эслаб ижро этадилар. 
Бу гуруҳда мусиқа машғулотларини ўтказишдан мақсад ва кўзда 
тутилган вазифалар қуйидагилардан иборат: 
- мусиқий жанрларни ажрата билишга, мусиқа мазмунини 
тушунишга ўргатиш; 
- мусиқанинг кириш қисми, бошланиши, якуни нақарот, темпи, 
динамикасини фарқлашга ўргатиш; 
- қўшиқни табиий, енгил, жарангдор, ёқимли овозда
куйлаш. Мусиқа жумлалари орасида елкаларни кўтармасдан нафас 
олиш, созларни аниқ, рақc талаффуз қилиш, қўшиқни баробар бўлиб, 
баробар тугатишга ўргатиш: мусиқанинг турлича мазмуни, 
динамикаси ва регистрига мос ифодали хамда эркин ҳаракат қилишга 
ўргатиш; 
- болаларни тантанавор, байрамона ритмда, шиддатли ва кичик 
қадамда юриш каби ҳаракатларни мусиқа характерига мос равишда 
бажаришга ўргатиш: 

болаларнинг чолғуларда ижро этилган куй оҳангига 
қизиқишини кучайтириш, турли чолғуларда чалишнинг усулларини 
ўргатиш. Ансамбл ва оркестрда куйни аниқ ифодалаб ижро этиш. 
Тайёрлов гуруҳи учун мусиқа машғулотининг давомийлиги 30 
дақиқадан иборат бўлгани маъқул. Яъни: 
- мусиқий-ритмик ҳаракатлар - 10 дақиқани; 


69 
- тинглаш - 4 дақиқани; 
- мусиқа саводи - 3 дақиқани; 
- қўшиқ куйлаш - 10 дақиқани; 
- ўйин - 5 дақиқани. 
Тайёрлов гуруҳи учун мусиқа
машғулотларининг тахминий режаси 
Машғулот мазмуни 
Услуб ва усуллар 
Машғулотнинг
мақсад ва вазифалари 
1. Мусиқий-ритмик 
ҳаракатлар. 
1. "Марш" М.Блантер 
мусиқаси. 
2. "Югуриш". 
С.Абрамова мусиқаси 
3. Ёнлама галоп. 
"Масхарабозлар". 
Д.Кабалевский мусиқаси. 
4. "Арқонни тортъ". 
"Андижон полкаси". 
Ўзбек халқ куйи. 
Кўрсатиш. 
тушунтириш, 
огоҳлантириш, 
рағбатлантириш. 
Маршда ритмни ҳис этиб 
уриши. Ёнлама галоп 
ҳаракалини
мустаҳкамлаш. 
"Арқонни торт" ўйини 
ҳаракатини аниқ 
кўрсатишга ўргатиш 
2. Тинглаш. "Офтоб 
яхшими, одоб яхшими?" 
Н.Солиев мусиқаси. 
Ижро кўргазмали 
суҳбат 
Асар кайфияти ва 
мазмуни билан 
таништириш. 
3. Миллий чолғуларда 
жўр бўлиш. Дутор, доира 
"Андижон полкаси". 
Кўрсатиш, 
тушунтириш. 
Кучли ҳиссани ҳис этиб 
куйга жўр бўлиш. 
4. Мусиқа саводи (овоз 
созлаш). "Болалар ва 
ғозлар. Ж.Нажмиддинов 
мусиқаси, М.Қўшоқов 
шеъри. 
Ижро, кўрсатиш, 
тушунтириш, 
ўйин усули. 
Болаларни соф овозда 
куйлатиш товуш 
йўналишини қўй 
ҳаракати билан 
кўрсатиш. 
5. Куйлаш: “Она тилим” 
М.Худойқулов шеъри, 
А.Эгашев мусиқаси
1. "Яхши одамлар" 
Т.Йўлдошев шеъри, 
Н.Солиев мусиқаси 
Ижро, 
кўргазмали суҳбат 
Қўшиқнинг 2-бандини 
ўргатиш "Узум" 
қўшиғининг сўз ва 
оҳангини ўргатиш. 
6. Ўйин: "Она товуқ ва 
жўжалар"
"Жўжаларим" 
Хусейинли мусиқаси. 
Кўрсатиш, 
тушунтириш. 
огоҳлантириш, 
рағбалланлириш 
Жуфт бўлиб рақсга 
тушишга ўргатиш. Ритм 
ҳиссини 
ривожлантириш. Ўйин 
қоидасига риоя қилиш. 
Диққатни таркиб 
топтириш 


70 
МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ 
Болалар: - Ассалому алайкум! 
Мусиқа раҳбари: - Ваалайкум ассалом! Хозир мусиқага мос 
юрамиз ва югурамиз. ("Марш" куйига юриб, "Югуриш" куйига мос 
равишда оёқ учида енгил югурадилар). Энди ёнлама галопни (оғзида 
куйлаб, кўрсатиш). Мусиқа жўрлигида ҳаракатни бажарадилар. 
Арқонни ўзингизга тортасиз (ҳаракат кўрсатиб берилади), марш 
остида жойингизга келиб ўтирасиз. Болалар ҳаракатни бажарадилар. 
Болалар, ҳозир бир куйни ижро этаман, кайфиятини аниқланг. 
("Масхарабозлар" куйи ижро этилади). 
Болалар: - Бу куй қувноқ, шўх экан. 
Мусиқа раҳбари: - Тўғри, қувноқ кайфият, шўх оҳангга эга. Бу 
кўшиқда қандай ҳаракат қилса бўлади? 
Болалар: - Бу куйга ўйнаса, сакраса бўлади. 
Мусиқа раҳбари: - Тўғри, шунинг учун ҳам бу куйнинг номи 
"Масхарабозлар". Масхарабозлар кимлар, уларни қаерда кўргансиз ? 
Болалар: - Масхарабозларни циркда, халқ сайилларида кўрганмиз. 
Улар одамларни кулдирадилар. 
Мусиқа раҳбари: - Тўғри, мана улар (расм ёки ўйинчоқлари 
кўрсатилади). Болалар, куйни яна бир маротаба тингланг. (Ижро). 
Энди яна қўшиқ куйлаб бераман. Унинг нима ҳақида эканлигини 
айтиб берасиз (Ижро). 
Болалар: - Ғозлар ва болалар ҳақида. 
Мусиқа раҳбари: - Тўғри. Болалар, куйнинг йўналишига -қараб 
қўлларингиз билан ҳаракатни ўзгартирасиз. ("ғоқ-ғоқ" сўзларига қўл 
билан кўрсатиб, соф овозда аниқ куйлаб берадилар). 
Мусиқа раҳбари: - Ҳозир қўшиғимизни эшитасиз “Болалар ва 
ғозлар” (болалар қўшиқнинг кириш қисмидан номини топиб 
айладилар). Энди шу қўшиқ куйига овоз созлаймиз. 
Мусиқа раҳбари: - Энди сизларга 2-қўшиқни ижро этиб бераман. 
Унинг номи "Азиз бўстон Ўзбекистон". Бу қўшиқнинг мусиқасини 
композитор Дилором Омонуллаева, шеърини эса шоир Мирпўлат 
Мирзо ёзган. Ўзбекистон нима учун бўстонга қиёсланади? 
Болалар: - Чунки Ўзбекистонда боғлар, далалар кўп.
Мусиқа раҳбари: - Ўзбекистон кимнинг Ватани? Буюк 
боболаримиз кимлар? 
Болалар: - Ўзбcкистон бизнинг Ватанимиз, Ибн Сино, Имом ал-
Бухорий, Амир Темур, Навоий, Улуғбек, Бобурлар бизларнинг 
боболаримиздир. 


71 
Мусиқа раҳбари: - Энди шу қўшиқни дилдан куйлашни 
ўрганамиз. (Ижро) 
Мана, янги қўшиқни ҳам ижро этдик. Бу қўшиқ сизларга ёқдими? 
Мусиқа раҳбари қўшиқ сўзларини оҳанг ритмида ўргатади, ўнг 
қўлда куйни чалиб, чап қўлда дирижёрлик қилади. 
Болалар қўшиқни нақаротидан бошлаб куйлайдилар. 
Мусиқа раҳбари: - Болалар, ўрнингиздан марш, остида туриб 
жуфтингиз билан ёнма-ён турасиз. Рақсимизни бошлаймиз. Бугун 
янги ҳаракатни бажарамиз. Унинг номи "Арқонни торт" ("Андижон 
полкаси") куйи (қизлар қўлларини ёнга, ўнгга, чапга қараб 
силкитадилар). 
Мусиа раҳбари: - Доира шаклини сақлаган ҳолда "Ким чаққон?" 
ўйинини ўйинаймиз. ("Югуриш". С.Абрамова мусиқаси). 
Ўйин шарти: Болалар доира ҳосил қилиб чапак чалиб турадилар. 
Битта бола доира ичида (қўлида бубенча ёки дастрўмол) мусиқага 
мос ҳаракат бажаради. (марш, рақс, югуриш). Мусиқа тўхташи билан 
болалар ҳам тўхтайди. Доиранни иккита бола доира ташқарисига 
чиқиб, қарама-қарши томонга югуриши ва ўз жойига биринчи бўлиб 
келиб келиши керак. 
Мусиқага мос ритмни ҳис этиб ҳаракатланиш талаб этилади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish