-
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
9-ИДУМ директори
_______А.Турсунов
“__” август 2017йил
|
Термиз шаҳридаги Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг
26 йиллиги ва 2017-2018 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўтказиладиган тадбир
ДАСТУРИ
“ Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон !” шиори остида ўтказиладиган тадбир 8 00 да бошланади
Майдонча тадбир бошланадиган кунга қадар, ободонлаштирилиб,тоза ва озода ҳолда келтирилади. Тадбир бўладиган ҳудудда ватанга муҳаббат руҳини берувчи куй ва қўшиқлар, овоз кучайтиргич ёрдамида эштирилади.
Мактабнинг 1-синф ўқувчилари байрамона безатилган майдонга таклиф этилади (2 -дақиқа)
Кириш:
1. Маъруза- мактаб директори А.Турсунов табриги –5 дақиқа
Давлат мадҳияси ва байроғининг кўтарилиш маросими
Асосий қисм:
2 . ВХТБ вакили маърузаси- 5 дақиқа
3. “Шодлик” маҳалласи вакили маърузаси- 5 дақиқа
4 . Ота-она табриги- 5 дақиқа
5 . Тадбир сўнгида «Биринчи қўнғироқ» садолари остида ўқувчилар синфхоналарга кузатилади -5-дақиқа
Хулоса (Якуний қисм 3 -дақиқа)
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
9-ИДУМ директори
_______А.Турсунов
“__” август 2017 йил
Термиз шахридаги Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг
26 йиллиги ва 2017-2018 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўтказиладиган тадбир
С Ц Е Н А Р И Й С И
Бошловчи: Ассалому алейкум ҳурматли устоз-мураббийлар, доимо қалби қайноқ бўлган ўқувчилар ҳамда азиз меҳмонлар. Барчангизни “ Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” шиори остида юртимизнинг 26 йиллик улуғ шодиёнаси бўлмиш «Мустақиллик байрами», шу билан бирга «Биринчи қўнғироқ, - билимлар куни» билан чин дилдан табриклаймиз. Ҳаммангизни бугунги байрамона дастуримизга хуш келибсизлар деймиз.
Бошловчи: Рухсатингиз билан мактабга қабул килинган 1- синф ўқувчиларини даврага таклиф этамиз. Марҳамат.
Бошловчи: Байрам дастурини очиб бериш учун сўз навбати мактаб директори А.Турсуновга
Мустақил давлатимизнинг қонунда белгиланган рамзий белгиси Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди
Бошловчи: Эндиги сўз навбатини, Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси вакили Бекжанованинг табриги билан давом эттирамиз.
Бошловчи: Энди сўз навбатини “Шодлик” маҳалласи вакилига берсак. Марҳамат.
Бошловчи: Сўз навбатини меҳмонларимиздан бири Чориев Баҳодир акага берсакда у кишининг дил истакларини тингласак. Марҳамат.
Бошловчи: Энди биз энтикиб кутган лаҳзалар яқинлашмокда! Тадбир сўнгида сизларни қучоқ очиб турган, ҳаммамиз интиқлик билан кутган «Биринчи қўнғироқ» садолари янграйди. Албатта қарсакларингни аямайсизлар деган умиддамиз.
ММИБДЎ: Н.Турсунова
Do'stlaringiz bilan baham: |