Раҳмонов Улуғбек Каримович


Болалар боғчасида мусиқа машғулотининг иш режаси



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
Болалар боғчасида мусиқа машғулотининг иш режаси
 
Режа:
 
1. Кичик гурухлар учун услубий тавсия ва иш режаси намунаси.
2. Ўрта гуруҳлар учун услубий тавсия ва иш режаси намунаси. 
3. Катта гуруҳлар учун услубий тавсия ва иш режаси намунаси. 
4. Тайёрлов гуруҳлар учун услубий тавсия ва иш режаси намунаси. 
КИЧИК ГУРУҲ (3 ЁШЛИ) БОЛАЛАР БИЛАН МУСИҚА 
МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШГА ДОИР УСЛУБИЙ 
ТАВСИЯЛАР 
Кичкинтойнинг ривожланишида учинчи ёш ўтиш босқичи 
ҳисобланади. Бу ёшда болаларга муомала қилиш малакаси, ўйин 
фаолияти, уларни ўраб турган олам ҳақидаги дастлабки 
тушунчаларни ўзлаштириш ишлари олиб борилади. 


58 
Бу ёшда болада мусиқа фаолиятининг ҳар хил турларини идрок 
қилишнинг ўзига хос хусусияти намоён бўла бошлайди. У мусиқа 
тинглаш, қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш мумкинлигини билади ва 
шунга кўра ҳаракат қилади. 
Болалар майин алладан, жўшқин, қувноқ куйдан турлича 
таъсирланадилар. Улар эътиборини кўпроқ асарнинг ифодали 
томонлари ўзига жалб этади. Куйлар ва қўшиқлар мусиқа асарларини 
идрок этиш малакасини шакллантиради. Уларга ифодали куйлар 
бериш ва тинглаш тавсия этилади. 
Болаларда куй ва оҳангларни фарқлаш қобилияти мусиқали-
дидактик ўйинлар ва машғулотларда шакллантирилади. Бунинг 
асосида мусиқий товушнинг хусусиятлари: баландлик, товушнинг 
чўзими, тембр, динамикасини ажрата бошлашади. Уч ёшда болалар 
катталарнинг куйлашига тақлид қиладилар. Бу болаларда овоз йўли 
ва нутқнинг шаклланиши билан чамбарчас боғлангандир. Аввал 
болалар нақоратдаги сўзларни, сўнгра жумла охиридаги товушларни 
аниқ талаффуз қила бошлайдилар. Қўшиқ айтишнинг чўзиқлиги ва 
оҳангдорлиги нафас олишнинг шаклланиши билан боғлиқ. Болаларда 
аввал қисқа, тўрт ёшда эса қўшиқ куйлаш малакаси пайдо бўлади. 
Мусиқий-ритмик ҳаракат малакалари болаларда асосан тўғри 
юриш, югуриш, сакраш малакаларини эгаллаб олиш ҳисобига 
бойийди. Болалар хонада бемалол юра олишлари сабабли мусиқа 
малакасини ривожлантириш топшириқлари мураккаблашади. Мусиқа 
тинглаш вақтида қўшиқдаги мазмунни кўрсатиш катта аҳамиятга эга. 
Бунда мусиқа раҳбарининг сўзи муҳим ўрин ўйинайди. У қўшиқ 
мазмунини қисқача тушунтиради. Тушунтиришдан аввал болалар 
диққатини қўшиқдаги мазмунга қаратади. 
Қўшиқни ифодали ижро этиб, тегишли ўйинчоқлардан 
фойдаланиш қўшиқ мазмунини инсценировкада ифодалаш мумкин. 
Кичик гуруҳ учун ҳар бир мусиқа машғулотининг давомийлиги 
15-20 дақиқадан иборат, яъни: 
- мусиқий-ритмик ҳаракатлар - 3 дақиқали; 
- тинглаш - 3 дақиқани; 
- куйлаш - 5 дақиқани; 
- рақс - 4 дақиқани ташкил қилади. 


59 
Кичик гуруҳ учун мусиқа машғулотларининг тахминий режаси 

Машғулотлар мазмуни 
Услуб ва усуллар 
Машғулотнинг
мақсади ва 
вазифалари 

Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. 
"Марш" Ф.Назаров мусиқаси. 
"Югуриш" С.Абрамова 
мусиқаси. Чапак чалиш ва оёқ 
тўпиллатиш. "Яллама ёрим" 
ўзбек халқ мусиқаси 
Кўрсатиш. 
тушунтириш, 
рағбатлантириш. 
огоҳлантириш 
Мусиқа ритмига мос 
югуриш ва юриш. 
Секин, тез темпни 
тушуниш. 

Тинглаш: "Қўғирчоқлар
вальси" С.Абрамова мусиқаси 
Суҳбат, ўйин. 
Мусиқа мазмуни 
билан таништириш ва 
суҳбат ўртказиш. 

Куйлаш. "Рўмолча" П.Мўмин 
шеъри, Д.Омонуллаева 
мусиқаси "Арча қўшиғи"
М.Икромова шеъри ва 
мусиқаси 
Таништириш, ижро, 
рағбатлантириш. 
Қўшиқ мазмунини
таништириб 
кўргазмалардан 
фойдаланиш 

Рақс. "Айиқчалар рақси"
И.Акбаров мусиқаси 
Кўрсатиш, 
огоҳлантириш, 
рағбатлантириш 
Рақснинг ҳар бир 
ҳаракатини секин ва 
тезлигини кўрсатиб, 
тунунтириб бериш 

Ўйин. "Айиқ полвон ва 
қуёнчалар" С.Абрамова 
мусиқаси 
Тушунтириш, 
кўрсатиш. 
Ўйин қоидасига
риоя қилиш мусиқа
оҳангига қараб
ҳаракат қилиш. 
МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ 
1. Мусиқий-ритмик ҳаракатлар.
Болалар марш остида шахдам қадамлар билан залга кириб 
келишади. 
"Марш". Ф.Назаров мусиқаси. 
Мусиқа раҳбари: - Қани, болажонлар, тезда қўлимизни белимизга 
қўйиб, оёқ учида астагина югурамиз. 
"Югуриш" С.Абрамова мусиқаси. 
Мусиқа раҳбари: - Болалар, айтингларчи. "Марш" чаламан сизлар 
қандай ҳаракатни бажарасизлар? 
Болалар: - Мана бундай (юришни кўрсатишади). 
Мусиқа раҳбари: - Тўғри, "Айиқчалар рақси" куйини чаламан 
Сизлар нима қиласизлар? Айиқчалар қандай юради?


60 
Болалар: - Мана бундай юради (кўрсатишади). 
Мусиқа раҳбари: - Тўппа-тўғри. "Алла" куйини чалсам сизлар 
нима қиласизлар? (Ижро). 
(Болалар ҳаракатни кўрсатадилар) (Ижро). "Айиқчалар". Икром 
Акбаров мусиқаси.
2. Тинглаш. 
Мусиқа 
раҳбари: 

Қизлар, 
ҳаммангизнинг 
уйингизда 
қўғирчоқларингиз бўлса керак. Қани айтингларчи, улар қандай 
ухлашади, менга ким кўрсатиб беради? (Болалар кўрсатишади).
Мен сизларга ҳозир "Қўғирчоқлар вальси" куйини ижро этиб 
бераман. Куйни диққат билан тингланглар ва унга қандай рақс тушиш 
мумкинлигини ўйлаб кўринглар. 
3. Куйлаш. 
Мусиқа раҳбари: - Ҳозир сизга қўшиқнинг бошланишини ижро 
этаман тинглаб кўрингчи. (Ижро). Энди "Рўмолча" қўшиғини 
куйлаймиз. 
Мусиқа раҳбари: - Азиз болажонлар, яқинда қайси байрамни 
нишонлаймиз ? 
Болалар: - Янги йил байрамини. 
Мусиқа раҳбари: - Тўппа-тўғри. Бу байрамга кимлар келади? 
Болалар: - Қорқиз. 
Мусиқа раҳбари: - Яначи? 
Болалар: - Қорбобо. 
Мусиқа раҳбари: - Қорбобо ўзи билан бирга нималар олиб 
келади? 
Болалар: - Қорбобо ўзи билан бизларга совғалар олиб кcлади. 
Мусиқа раҳбари: - Болажонлар, Қорбободан совғалар олиш учун 
сизлар шcър ва қўшиқлар айтиб беришингиз кcрак бўлади. Биз сизлар 
билан бугун янги қўшиқ-"Арча қўшиги" ни ўрганамиз. (Ижро). 
(1 -банди ўрганилади) 
(Ижро). "Арча қўшиғи". М.Икромова мусиқаси. 
4. Рақс. 
Мусиқа раҳбари: - Болалар, қор ёққанини кўрганмисизлар, 
албатта. У қандай ёғади? Ким менга айтиб беради?
(Болалар жавоби). Қуёнчалар қандай сакрайдилар? (Болалар 
жавоби).
Қишда айиқчалар қандай югуради ? Ҳозир сизлар билан мусиқа 
ослида айиқчаларнинг юриш харакатини бажарамиз. ("Айиқчалар 
рақси"). 


61 
Мусиқа раҳбари: - Яхши, баракалла, болажонлар. Бугун 
ҳаммангиз машғулотда фаол иштирок этдингиз. Раҳмат, соғ-саломат 
бўлинглар, ҳозир мусиқа остида қадам ташлаб, залдан чиқиб кетамиз. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish