Раҳмонов Улуғбек Каримович


Мактабгача таълим муассасалари мусиқа машғулотида



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Мактабгача таълим муассасалари мусиқа машғулотида
мусиқа тинглаш услублари
Режа:
1. Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тинглашнинг аҳамияти.
2. Хар бир гурухда мусиқа тинглашнинг ўрни.


46 
Мусиқа машғулотига қатнашиш усуллари биринчи навбатда 
асарларнинг мазмуни ва характери, уларнинг қандай ижро этилишига 
кўра аниқланади. Жамоа бўлиб ёки якка холда куйлашми, хонанда 
ижросими, ёки чолғу мусиқа- жўрлигидами, техника воситаси 
ёзувими, ёки жонли ижроми -буларнинг барчаси услубиётда ўз 
аксини топади. Масалан, мусиқа тарбиячиси болаларни хонандалик 
тури билан таништирар экан, кичик тингловчиларнинг шеърий ва 
мусикали ифодаларнинг бирлигини ҳис қилиш, адабий асос 
композиторга ифода воситалари: интонацион-ритмик харакатлар, 
темп, динамика ва шу кабиларни кўрсатганлигини тушунишларига 
ёрдам берувчи усулларни қидиришади. Чолғу мусиқада имкониятлар 
бошқачадир. Агарда дастурдаги мусиқа асарининг номи хаётий 
мазмунини келтириб чиқарса, болаларнинг эътибори ифодали 
воситаларга қаратилади. Бу воситалар ёрдамида муаллиф ўйланган 
дастурини амалга оширади. Рақс мусиқалари билан таништиришда 
оҳиста рақс, гўзал полька, тезкор галоп (сакраб чопиш) ва шу 
кабиларнинг мазмунини тасвирланади. 
Ўрта ва айниқса катта гурух болалари билан тингланган мусика 
ҳақидаги суҳбат анча кенгайтирилган мазмунда бўлади. 
Энди уларнинг эътибори яхлит ифода воситалари мўлжалланган 
нарсаларга жалб килинади. Тайёрлов гурухида ўзбек халқ куйи 
асосида ижро этиладиган мусиқалар мусиқа тарбичиси мусиқани 
тасвирий мазмунини (Рақс енгил, сокин бошланади, рақс аста-секин 
«ечилади», унинг ҳаракатлари кенг, тез, шўх боради; куй бирдан 
тўхтайди, рақс тугайди), халқ мусика асбобларининг ўрни ҳақида
гапириб беради. Суҳбат айрим вариациялар, темалар, фразалар 
ижроси жўрлигида олиб борилади. Шундай қилиб, пьеса 
ривожланишида, бирор нарса ҳақида ўзича баён қилинишида идрок 
этилади. 
Оғзаки тушунтирилганда мусиканинг ҳаётий ҳодисалар билан 
алоқасини қайд қилиш жуда муҳимдир. Бунга бадиий адабиёт, 
ифодали қисқа ҳикоя, эртак, шеър ёрдам беради. Сўздан фойдаланиш 
дастлаб туюлганидек осон эмас, чунки энг аввало ҳар бир бола ўзича 
идрок этади.
С.Абрамованинг “Сава” асарини мисолга олиб кўрайлик. Болалар 
ҳали асарнинг номини билмай туриб, унинг умумий, ёрқин
мазмунини ҳис қилиб, гарчи бир хил тайёргарликка эга бўлсалар-да, 
ундан турлича таъсирланадилар. Пьеса баъзиларда табиат, қушлар 
ҳаёти ҳақида жонли тасаввур ҳосил қилади. Бошқалари эса фақат 


47 
мазмунини баҳолайдилар: «секин, енгил, ингичка». Учинчилари эса 
бирорта ҳаётий ҳодисалар билан киришмайдиган ёқимли ҳолатни ҳис 
қиладилар. Мусиқа тарбичиси бу якка таъсирларни назарда тутган 
ҳолда кечинмаларнинг умумийлигини келтириб чиқаришга интилади. 
Сўзлар воситасида тушунтириш, изоҳлардан фойдаланиб, болалар 
эътиборини композитор назарда тутган “куйлаётган саъва” қуши 
томон йўллайди.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан ишлашда кўрсатмали-
кўриш усулларидан фойдаланиш: рангли расмлар, ўйинчоқлар, турли 
қўлланмаларга-мурожаат қилиш катта ёрдам беради. Ўрта гуруҳ 
болалари учун мусиқа садолари остида «ҳаракат қилувчи»: юрувчи, 
гапирувчи, турли вазиятларга тушувчи бадиий ўйинчоқлардан 
фойдаланиб, ўзига хос театрлаштирилган спектакллар уюштирилади. 
Каттароқ болалар билан олиб бориладиган машғулотда китобдаги 
расмлардан кўпроқ фойдаланилади. Шундай қилиб, болаларнинг 
табиат, меҳнат, ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурлари тасвирий 
ва мусиқа санъати воситалари билан тўлдирилади.
Шунингдек, бола идрокини фаоллаштирувчи турли услубий 
қўлланмалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бир мисол келтирамиз. 
Кичик расмларда рақсга тушаётган ва сафда марш билан юраётган 
болалар тасвирланган. Рақс ёки маршни тинглагач, ҳар бир бола 
шунга мувофиқ келувчи расмни кўрсатади. Бошқа мисол. Чопиб 
кетаётган бола ва секин юриб келаётган кишининг тасвири тез ёки 
оҳиста ҳаракатни ифодалайди.
Бир асарнинг ўзи бир неча марта такрор тингланади. Шунинг 
учун ишнинг шундай услуби зарурки, ҳар бир такрор тинглашда бола 
бирорта янги нарсани топсин, англасин ва шодлансин. 
Биринчи танишиш вақтида мусиқа тарбиячиси асарни яхлит 
идрок этишга ҳаракат қилади. Шунинг учун уни ифодали ижро этиш, 
ижро олдидан унга қисқача тавсиф бериш жуда муҳимдир. Такрор 
тинглашда болаларнинг, айниқса, катта гуруҳдагиларнинг эътибори 
композитор умумий фикрининг бадиий мужассамланганлигига эмас, 
балки айрим бўлакларга ҳам жалб қилинади. 
Хар бир такрор тинглашда вазифа мураккаблашиб боради. 
Масалан С.Абрамованинг “Марш” пьесасида аввало ундаги руҳнинг 
умумий мазмуни (болалар анив қувноқ, шахдам ташлаб бормоқдалар) 
қайд қилинади. 
Кейинчалик бу маршни алла ёки рақс билан қиёслаб, ҳар бир 
жанрнинг характерли хусусиятлари ҳақида тасаввур бериш мумкин. 


48 
Машғулотлардан бирида жаранглаш динамикаси ҳақида гапириб 
бериш мумкин. Мусиқа билан ҳар бир учрашув болани янги 
таассуротлар билан бойитади, қувонтиради. 
Мустақил иш: 
1. Ҳар бир гуруҳда мусиқа машғулотлари учун кўргазмали қурол 
тайёрлаш.
2. Мусиқа тинглаш услубиёти учун реферат тайёрлаш.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish