ЎҚУВЧИЛАРГА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНЛАРАРО
БАҒРИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛИНИ СИНГДИРИШ
З.М. Уразова,
ТДПУ доценти, п.ф.н.
Бугунги кунда юртимизда баркамол авлод тарбияси, комил инсонни вояга
етказиш, ѐшларимизни дунѐвий ва диний қадриятлар уйғунлиги асосида
Ватанимиз равнақи, юрт тинчлиги учун ўзининг ҳиссасини қўшадиган
мустақил фикрга эга бўлган, ҳар томонлама билимли, маърифатли, маънавияти
юксак ѐшларни тарбиялаш, ѐшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,
уларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш,
ѐшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш давлатимиз сиѐсатининг
устувор вазифаларидан бирига айланган.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги глобаллашув даврида дунѐнинг турли
минтақаларида диний ақидапарастлик, миллатчилик ва ирқчилик ғоялари билан
қуролланган гуруҳлар томонидан низолар тобора авж олиб бораѐтган бир
пайтда
кўпмиллатли
жамиятда
миллатлараро
тотувлик,
динлараро
бағрикенгликка эришиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Миллий ғоя ва мафкуранинг ижтимоий вазифаларидан бири — баркамол
авлодни тарбиялаш, унинг дунѐқарашини, ҳаѐтга фаол ижодий муносабатини
шакллантириш. Иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади инсон бўлгани
каби миллий мафкурани яратишнинг пировард мақсади инсондир. Ушбу
маънода миллий мафкура концепциясида илмий тушунча ва билимларга
таянган дунѐқарашни тарбиялаш масаласи ўз аксини топмоғи лозим. Ўзбек
халқининг ўз-ўзини англашида халқ миллий анъаналари муҳим аҳамият касб
этмоқда. Чунки жамият тараққиѐтининг инсонпарвар омиллари мазкур
анъаналарга янги авлод хулқини, турмушини, ижтимоий ва шахсий ҳаѐтини
ташкил этадиган барча компонентлар; жамиятга муносабатини бошқариш
вазифасини юклайди. Табиийки, бу жараѐн ўз-ўзидан амалга ошмайди. Бунинг
188
учун эса биринчидан, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар заминида
ривожланса,
иккинчидан,
унинг
амалга
ошиши
учун
ижтимоий
институтларнинг мақсадга мувофиқ маданий - этник ишлар натижасида ѐш
авлодга ахлоқий таъсири туфайли янги имкониятлар вужудга келади.
Ўзбекистон ҳудудида азалдан кўплаб миллат ва элатлар ўзаро иноқ тинч-
тотувликда истиқомат қилиб келган. Тарихда юртимизда миллатлараро
тотувлик, диний бағрикенглик асосида бирор марта ҳам низо чиқмаган.
Бинобарин, мазкур ҳолатни ҳозирги вақтда юртимизда яшовчи турли динларга
эътиқод қилувчи барча миллатлар ва элатларнинг ўзаро муносабатлари
мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳозирда юртимизда 130 дан ортиқ миллат
вакиллари истиқомат қилиб, 16 та диний конфессияга мансуб 2236 та диний
ташкилот, 140 га яқин миллий-маданий марказ, шунингдек Имом Бухорий
номидаги Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ислом билим юрти,
Тошкент православ ва протестант семинариялари фаолият олиб бормоқда.
Ушбу ўқув даргоҳларда 1000 зиѐд талабалар таҳсил олиш имконига эгадирлар.
Ушбу рақамлар бу масала юзасидан юртимизда тўғри сиѐсат олиб
борилаѐтганига мисол бўла олади.
Ҳукуматимиз томонидан ѐшларга оид давлат сиѐсатини тизимли амалга
оширишга қаратилган чора-тадбирлари режасида кўрсатилган қатор
масалаларни ҳал қилиш йўлида биз бошланғич синф ўқитувчилари ҳам ўз
ҳиссамизни муносиб қўшмоғимиз зарур бўлади.
Бунда ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси ўзининг дарсларида ўз
ўқувчиларига уларнинг тушунарли тилида миллатлараро тотувлик ва динлараро
бағрикенглик тамойилини сингдириб борса, бу масалада болаларда аниқ,
равшан тушунчалар пайдо бўлишига эришилади.
Маълумки, Олий таълимнинг профессор-ўқитувчилари янги кирган
талабаларнинг тарбияли, билимли ѐйинки билимсизликларини сабабчилари
таълимнинг олдинги босқичи бўлмиш академик лицей ва ўрта маҳсус касб-
ҳунар таълими тизими зиммасига юклашади. Ўз навбатида таълимнинг ўрта
бўғини бу масалада сабабчилар халқ таълими тизими ходимлари деб билишади.
Дарҳақиқат, таълимнинг биринчи босқичи зиммасида жуда маъсулиятли
вазифалар ѐтади. Бу ҳам бўлса ѐшларда илк бор шаклланиши кузатиладиган
яхши-ѐмон, дўст-душман каби турли тушунчалардир. Чунки соғлом
мафкуравий иммунитетга эга бўлмаган инсон соғлом эътиқод ва соғлом
дунѐқарашдан ҳам маҳрум бўлади. Бундай кишилар яхши билан ѐмонни, дўст
билан душманни фарқига бормайдилар, халқ ва Ватан манфаатлари улар учун
бегона.
Бунинг учун қуйидаги ишларни, яъни:
-
ўқувчиларда миллатчилик шаклланиб қолишини олдини олиш;
-
ўқувчиларга юртимизда барча миллат ва элатлар бирдай ҳуқуқ ва
эркинликларга эга эканликларини аста - секинлик билан сингдириб бориш;
-
ўқувчиларда турли динлар мавжудлиги ҳақидаги тушунчаларини
шакллантириш;
-
ўқувчиларда қон-қариндошлик, дўст-биродарлик ришталарини таркиб
топтиришни амалга ошириш талаб этилади.
189
Биз ушбу долзарб вазифани адо этар эканмиз, аввалло ѐшларимизга
Ватанимиз ва дунѐ тарихи, миллий ва умумбашарий қадриятлар, замонавий
цивилизaция ютуқларига доир билим ҳамда тасаввурларни улар онгига
сингдиришни назарда тутамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |