Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


БОЛАЛАР НУТҚИНИ ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР АСОСИДА



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
БОЛАЛАР НУТҚИНИ ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР АСОСИДА 
РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
М.У. Хамидова
ТДПУ ўқитувчиси,
Г. Мирзаева 
 ТДПУ талабаси
 
Ўйин бола ҳаѐтида асосий ўрин эгаллайди. Ўйин жараѐнида бола 
жисмонан шаклланади, қийинчиликларни енгишга ўрганади. Унда зийраклик, 
топқирлик, ташаббускорлик қобилиятлари шаклланади. Ўйин фаолиятининг 
кўринишларидан бири болаларни ҳаѐтнинг улар учун таниш бўлган 
интеллектуал ва актуал фаолият, ахлоқий ва эстетик қарашларга имкон берувчи 
дидактик ўйиндир. Дидактик ўйинда шундай шароит яратиладики, ҳар бир 
бола муайян вазиятда ва муайян буюмлар билан, ўзи орттирган шахсий хақиқий 
ва ҳаѐлий тажриба билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга. Бу буюмлар 
билан фаолият тажрибаси ажралган, қайд қилинмаган ва умумлашмаган ақлий 
қолоқ болалар учун муҳимдир
47
. 
47
Усова, А.П. Роль игры в организации жизни и деятельности детей / А.П. Усова // 
Дошкольное воспитание. – 1999. – 53б. 


205 
Дидактик ўйинлар айни вақтда болаларни ўқитишнинг шакли 
ҳисобланади. Дидактик ўйинда барча структуравий элементлар, болаларнинг 
ўйиндаги фаолияти учун характерли бўлган: мақсад, жамланма, ўйин фаолияти, 
қоида, натижа жамланган. Дидактик топшириқларнинг мавжудлиги 
ўйинларнинг таълимий характерини, унинг таркибини болаларнинг кучли 
ақлий фаолиятига йўналтирилганини тасдиқлайди. Дидактик ўйинда машғулот 
давомида топшириқнинг тўғридан-тўғри қўйилишидаги фарқда у боланинг 
ўйин топшириғи сифатида намоѐн бўлади. Дидактик ўйиннинг асосий аҳамияти 
шундаки, у боланинг фикри ва нутқида мустақиллик ва фаолликни хосил 
қилади. 
Тарбиячи қоидалардан эҳтиѐткорлик билан фойдаланиши, ўйинни улар 
билан зўриқтирмаслиги, фақат зарур холдагина уларни қўллаши лозим. Кўп 
қоидаларни киритиш, уларни болаларга мажбуран бажартириш салбий 
натижаларга олиб келади. Хаддан ташқари интизом болаларда ўйинга 
қизиқишни пасайтиради, хатто ўйинни бузади, баъзан эса қоидаларни 
бажаришдан қочиш мақсадида айѐрликни келтириб чиқаради. Дидактик ўйин 
натижаси – шунчаки хар қандай усул билан эришилган ғалаба эмас, балки 
болалар томонидан эришилган билимларни ўзлаштириш, ақлий фаолият 
ривожланиши, ўзаро муносабатлардаги ютуқлар даражасининг кўрсаткичидир. 
Ўйин вазифалари, ҳаракатлари, қоидалари, ўйин натижаси бир бири билан 
боғланган. Бу таркибий қисмлардан бирортасининг йўқлиги ўйиннинг 
бутунлигини бузади, тарбиявий таъсирини пасайтиради
48

Маълумки, МТМнинг катта гуруҳида тарбияланувчи енгил даражадаги
ақли заиф болалар предметларни бирлик ва кўпликдаги ҳолатини фарқлашда 
қатор қийинчиликларга дуч келадилар. Ушбу қийинчиликларни бартараф этиш 
мақсадида “Битта ва кўп” дидактик ўйинини тавсия этамиз. 
Ўйин мақсади: болаларни маълум бир предметлар билан таништириш, 
ҳамда мустақил равишда бирликдаги отдан кўплик отини ҳосил қилишга 
ўргатиш. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish