Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ПСИХОГИМНАСТИКА - КРЕАТИВЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ПСИХОГИМНАСТИКА - КРЕАТИВЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ 
ОМИЛ СИФАТИДА 
 
А.Х. Убайдуллаев
ТДПУ доценти 
 
Таълимнинг самарадорлигини оширишда, талабанинг билим олишга 
бўлган интилиши ва қизиқишини юзага келтиришда ҳамда фикрлашни 
ривожлантиришда турли услублардан фойдаланиш ўқитувчидан изланиш ва ўз 
устида ишлашни талаб этади. 
Таълим жараѐнида талаба фаол субъект ҳисобланиб, ахборотларни қайта 
ишловчи ва уларни мустақил таҳлил этувчи; йўналтирилган билимларни 
ўзлаштиришнинг ўқув тадбирларининг фаол иштирокчиси, атрофдагиларнинг
ташқи тимсоли асосида ўзининг ички концептуал тимсолини яратувчи; 
саволлар ѐки муаммонинг хусусиятидан келиб чиқиб, саволлар берувчи; 
маълумотлар тўпловчи, таҳлил ва муҳокама этувчи; ўзининг ички тимсолига 
мос келадиган янги билимларни ва интеграллашган билимларни мазмунан 
қизиқиб ўрганувчи сифатида намоѐн бўлади. Бу жараѐнни амалга ошириш учун 
35
Каримов И.А ―Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир‖. 
Тошкент., ―Ўзбекистон‖- 2000й.


184 
эса талабада тафаккурнинг турли сифатлари, айнан креативлик шаклланган 
бўлиши лозим. 
Креативлик – бу шахснинг янги ғояларни яратиши, тафаккурнинг 
анъанавий схемасидан четга чиқиб, ўзига хос, оригинал қарорлар қабул 
қилишга қодирлиги. Мазкур атамага илк бора 1922 йилда Д. Симпсон 
тафаккурнинг ностандарт усули, деб таъриф берган. Креативликни ўрганиш 
бўйича А.М. Матюшкин, А.В. Петровский, М.Г. Ярошевский, В.Н. Дружинин 
каби олимлар иш олиб борганлар. 
Ҳозирги кунда креативликни шакллантирувчи психогимнастик машқлар ва 
тренинглар ўтказишнинг катта тажрибаси мавжуд бўлиб, улар мутахассис 
психологлар, педагоглар томонидан турли касб вакллари, талаба ва ўқувчилар 
билан ўтказишга мўлжалланган. Улар билан ташкил этилган тренинглар, 
хусусан психогимнастик машқларнинг натижаси ўлароқ қатнашувчиларнинг 
касблари доирасидаги ўсиши, эришган натижалари бу машқларнинг қай 
даражада базавий характерда эканлигидан дарак беради. Уларнинг 
тафаккуридаги ижодийлик, толерантлик, оригиналлик, муаммоли вазиятлардан 
чиқа олиш қобилиятининг ўсганлиги объектив кўрсаткичларда ҳам (уларнинг 
фаолияти натижаси кўринишида), субъектив баҳолар (экспертлар хулосаси) 
тарзида ҳам ўз тасдиғини топмоқда. 
Психогимнастик машқлар ўз тури ва ўтказилиши хусусиятига кўра 
мослашувчан сифатга эга бўлиб, касбий тайѐргарлик доирасида талаба ва 
ўқувчиларда тренинг сифатида ҳам ташкил этилиши ва гуруҳнинг таркиби, 
қизиқиш ва эҳтиѐжларидан келиб чиқиб, турли мазмуний йўналишдаги 
модуллар кўринишида бўлиши мумкин. 
Бу дастурларнинг асосида шахснинг ўзида мустақил фикр юритишга 
эҳтиѐж, уни англаш ва ривожлантириш мақсадлари бўлиб, машқларнинг 
биринчи дақиқалариданоқ қуйидаги мезонларга эга бўлган муҳит юзага келиши 
керак: а) муаммоли вазият; б) ноаниқлик; в) қарор қабул қилиш; г) қатъийлик. 
Масалан, ―Номаълум сўзни топиш‖ ўйинини таҳлил қилайлик. Бошловчи 
карточкага ѐзилган сўзни асосий 1 та ўйинчидан ташқари барча 
иштирокчиларга кўрсатади. Асосий ўйинчи, масалан, ―баҳор‖ сўзини бошқа 
иштирокчиларнинг 
новербал 
ишоралари 
ѐрдамида 
топиши 
керак. 
Иштирокчиларнинг асосий қийинчиликлари асосан бировнинг баҳолашига 
мўлжал қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам тўғри жавобга интилиш, ўзига паст баҳо 
бериш бўлган. 
Лекин, айни вақтда мустақил фикрлашнинг баъзи механизмлари, хусусан, 
мавжуд ахборотлар ўртасидаги алоқадорликни қидириш, умумлаштириш, 
таваккал қарор қабул қилиш сифатлари, ―инсайт‖ дақиқасининг шаклланишини 
кузатиш мумкин. 
Кейинги ―Нима янги?‖ машқини таҳлил қилсак, бунда предметларнинг 
ички, кутилмаган сифатларини аниқлаш учун предметга бир назар ташлаб 
қўйиш лозим бўлади. Масалан, гугурт нафақат ѐнади ва ѐритади, балки шу 
билан бирга ҳажми ва оғирлиги камаяди. Сув суюқлик, бироқ шу билан бирга 
музлаганда қурилиш материали бўлиб хизмат қилиши мумкин. 


185 
Талабалардан оддий предметларнинг кутилмаган сифатларини очиш 
сўралади: полиэтилен қопқоқ, михлар, музқаймоқ ва ҳ.к. Нисбатан кутилмаган, 
турли хил, кўп сонли хислатлар алоҳида таъкидланади. 
―Номаълумга калит‖ деб номланган машқда катта қизиқиш билан қилинган 
сурат ѐки фотосурат таклиф қилинади. Муҳими улар ташқи жиҳатдан 
қандайдир маълум предмет ѐки ҳодисани эслатсин. Шу билан бирга у бир қанча 
қарама-қарши деталларни ўзида мужассам қилиши керакки, унда нима 
тасвирланганини аниқлаш қийин бўлсин. Тушунарсиз объектнинг тасвирини 
аниқлашда қуйидаги саволлардан фойдаланса бўлади: 
Бу қандай ҳодисага тааллуқли? 
Нимага ўзгараяпти? 
Унга нима таъсир қилаяпти? 
Қандай хусусиятга эга? ва ҳ.к. 
Йўриқнома: Мутлақо нотаниш объектнинг тасвири олдингизда турибди, 
деб тасаввур қилинг. Унинг нималигини билиш учун сиз қандай саволлар 
берган бўлардингиз? 
Юқорида 
келтирилган 
психогимнастик 
машқлар 
талабаларда 
креативликни ривожлантириш билан бирга улар нутқини ҳам ўстиради. Уларни 
ўтказиш учун зарур шарт-шароит яратилган бўлиб, уларнинг изчиллигига ҳам 
эътибор қаратиш лозим. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish