Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


КАР БОЛАЛАР ТОВУШЛАР ТАЛАФФУЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

КАР БОЛАЛАР ТОВУШЛАР ТАЛАФФУЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
УСУЛЛАРИ 
 


211 
М.У. Ҳамидова ТДПУ катта ўқитувчиси,  
Ш. Хошимова ТДПУ талабаси
 
Товушларни чақириш машқларини 2-2,5 ѐшдан бошлаш мумкин, 
машқларни изчиллик билан, осон п, м, ф, т товшларидан бошлаб олиб бориш 
керак. Болангиз тўғри талаффузни бирдан эгалламаганидан хавотирга тушманг, 
машғулотларни мунтазам олиб боринг, асосий эътиборни боланинг ақлий 
ривожланишига, унинг фикрлаш доирасини кенгайтиришга, нутқий заҳирасини 
тўлдиришга, лисоний нутқни тушунишга қаратинг. 
Таъкидлаш керакки, товушларни чақириш бўйича машғулотларни болада 
маълум қизиқиш ва фаоллик уйғотиш, уни толиқтирмаслик мақсадида ўйин 
шаклида ташкил қилиш керак. Масалан, болангизни қаршингизга ўқазиб, 
қўлларингизни столга қўйинг, болангиздан ҳам шундай қилишни сўранг. 
Столни ритмик тақиллатган ҳолда, у ѐки бу товуш қатнашган бўғинларни 
талаффуз қилинг: па-па-па, по-по-по, пу-пу-пу, пи-пи-пи. Охирги бўгинда 
қўлларни юқорига кўтаринг ва охирги унлини чўзиқ талаффуз қилинг (па-па-
пà). Боланинг товуши табиий бўлишини, бақирмаслиги ва зўриқмаслигини 
назорат қилинг. 
Бола узоқ вақт товуш чиқармаса, битта қўлини яноғингизга, бошқасини 
унинг яноғига қўйинг, м товушини чўзиқ талаффуз қилинг. Бола катта 
одамнинг яноғида вибрaцияни ҳис қилиб, уни осон қайта яратади, ўз яноғига 
кўйган кафти билан жарангни назорат қилади. Бола м товушини чўзаѐтганини 
пайқаганингизда, уни а унли товуши билан боғланг (м… а…). бола сизга 
эргашиб ма бўғинини яхлит талаффуз қилганига қадар такрорланг.
Исталган ўйинни сўз билан боғланг, масалан бола билан кубиклардан уйча 
қураѐтиб, унга ўйинчоқларни: ҳайвончалар, қўғирчоқларни «ўтқазиб қўйинг» 
(улар бўлмаса, қоғоздан қирқиб олинг). уларни атанг: «Бу Вали, валининг қу-
қуси бор. Вали уйда. Вали, ол, нон е» ва ш.к.
Деворга болангизга таниш ҳайвон ва предметлар расмини илиб қўйинг. 
Болангиздан сўранг «Мяу-мяу қани? Авто қани? Вали қаерда югуряпти?» ва 
ш.к. бола у ѐки бу расмни қўли билан кўрсатсин.
Болангизга янги сўз ва тушунчаларни лабдан ўқиш учун берганда, ундан 
шу нарсаларнинг номини аниқ қайта яратишни талаб қилманг. Вазифангиз бола 
шу сўзларни тушуниши ва уларнинг маъносини билишидан иборат. Болани шу 
сўзларни яхлит идрок этишга ўргатинг. Масалан «трамвай», «самолет», «бу 
ѐққа кел», «юр, овқатланамиз». Бола бу сўзларни қайтаришга уринади, албатта, 
уларни ўзича ўзгартиради, масалан «авай», «бақа ке» ва ш.к. 
Болага кунига бир-икки янги тушунча бериш керак. Янгисини бераѐтиб, 
эскисига қайтишни унутманг, имкони борича ўтилганларни машғулот ва 
ўйиннинг янги шаклларида мустаҳкамланг. Болангизнинг талаффузи 
бошланишида тушунарсиз бўлишидан чўчиманг; аста-секинлик билан уни 
сўзларни талаффуз қилганингизда лабларингиз ҳаракатига диққат билан 
қарашга ва айтганингизни сизга эргашиб бир неча марта такрорлашга ўргатинг. 
Тез-тез такрорлаш йўли билан боланинг талаффузи мустаҳкамланади ва маълум 
даражада аниқлак ва енгиллик касб этади. 


212 
Янги сўз ва тушунчаларни беришда уларнинг кундалик ҳаѐтда тез-тез 
қўлланишига ва боланинг қизиқишлари ва шахси билан бевосита боғлиқлигига 
эътибор қилинг. 
Эшитишида нуқсони бўлган бола ўз талаффузини эшитиш орқали назорат 
қилиш имконидан маҳрум, бироқ буни кўриш ва ҳис қилиш орқали амалга 
ошира олади. Масалан, п ва т товушларини талаффуз қилганда бола қўлининг 
ич томонида ҳаво «турткисини» ҳис қилади, ф товушида ҳавонинг узоқ 
оқимини, м ва н товушларида эса яноқлар ва бурун қирраларида вибрaцияни 
сезади. 
Товушларни чақиришни талаффузига кўра осон ва кўриш идроки учун 
қўлай бўлган п товушидан бошлаган маъқул. Товушлар кетма-кетлиги 
қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқ: п, ф, т, м, в, л, к, с, р, ш, шунингдек 
барча унли товушлар. 
Жарангли ундошлар б, д, г, з, ж, одатда, уларнинг жарангсиз жуфтини 
ўзлаштиргандан кейин ўрганилади.
п товушини чақиришда пахта билан ўйин шаклидан фойдаланиш мумкин. 
Стол устига пахта қўйинг, уни пуфлаб учиринг, болангизни чуқур нафас 
чиқариш билан пахтани пуфлашга ўргатинг (нафас машқи). Кейин пахтани 
қўлга олиб, лабингизга яқин келтиринг ва узуқ-узуқ талаффуз қилинг: п-п-п
лабларингизни сиқиб, улар ѐрдамида кескин портлаш ҳосил қилинг. Бунда 
пахта учиб кетади, бу эса болада қизиқиш ва шундай қилишга истак уйғотади. 
Бу каби ўйин натижасида болангиз п товушини талаффуз қилади, уни шу 
заҳоти мустаҳкамлаш керак. Масалан, пи-пи-пи (сичқонча), папа (жўжа) 
сўзларида.
Кейинроқ болангиз пи-пи-пи ўрнига и-и-и, папа (жўжа) ўрнига ў-а 
талаффуз қилса, даров лаблари олдига пахтани олиб келинг, болангиз шу 
заҳоти пи-пи, папа деб аниқ талаффуз қилади.
ф товуши устида ишлаганда болангиз эътиборини лабларингиз ҳолатига 
қаратишингиз керак бўлади. Бола, қўлини лабингизга қўйиб, пастки лабингиз 
юқори олд тишлар томон тортилганини кўради, чиқаѐтган ҳаво оқимини ҳис 
қилади. Болангизга лабларини шундай «қўйишни» таклиф қилинг. 
Назорат учун лаблари олдига пахтани келтиринг. Бола чиқараѐтган ҳаво 
оқими таъсирида пахтанинг силкинишини сезади. Ҳаво оқимини лаблари 
олдига келтириб, ўз кафтида қилиши мумкин. Товушни фу (кир, ифлос) уф 
(иссиқ) сўзларида мустаҳкамланг. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish