59
III. ЕВРОПАДА УЙҒОНИШ ДАВРИДАГИ ТИЛШУНОСЛИК
Уйғониш даври тилшунослиги XV
XVIII асрларни ўз ичига олади.
Уйғониш даврининг бошланиши билан черковнинг обрў-эътибори сусайиб,
антик даврга бўлган эътибор, қизиқиш, уни қадрлаш кучая борди. Аниғи,
уйғониш даврининг вакиллари, зиёлилари юнон ва римликларнинг бой
миллий маданиятига мурожаат қила бошлашди.
Уйғониш даври капитализмнинг феодализм устидан бўлган ғалабаси би-
лан якунланди. Шунга кўра ушбу даврда инсоний-лик ғоялари, миллий ўзини
англаш, санъат ва адабиётга бўлган қизиқиш, фанга бўлган жиддий қараш,
эътибор кучайди, ўсди.
Янги аср Европада Колумб, Магеллан, Галилей, Коперник, Декарт, Нью-
тон, Лейбниц, Ломоносов каби дастлабки кашфиётчиларни ва улкан олим-
ларни юзага чиқаради.
Уйғониш даврида,
даставвал, дунё тиллари ҳақидаги маълумотлар анча
кўпайди. Тилшунослик фанининг кейинги тараққиёти учун муҳим ва зарур
бўлган лисоний материал-ларни, фактларни тўплаш, йиғиш жараёни амалга
оширилди.
Капитализмга ўтиш,
унинг ривожи, миллатлар ва миллий тилларнинг
юзага келиши, миллий ифтихор кабилар қатор тилларнинг грамматикасини
тузишга, яратишга ундади. Айни даврда арман, форс, венгер, япон, корейс,
испан, нидерланд, француз, инглиз, поляк, чех, немис, украин ва бошқа тил-
лар-нинг грамматикаси ҳамда лексикасига оид асарлар яратилди.
Ушбу даврда лисоний материалларни тўплаб, йиғиб бориш, уларнинг
моҳиятини тушуниш, мазмунини англаш
билан биргаликда олиб
борилдики, натижада, тил ҳақида эътиборли фикрлар ўртага ташланди.
Жумладан, файласуф Бекон тилдан бошқа алоқа воситаси мавжуд деса,
файласуф Локк товуш билан тушунча ўртасида табиий боғланиш йўқ, деган
асосли фикрни таъкидлади. Файласуф Лейбниц мантиқий-математик асосга
қурилган халқаро тил яратиш масаласини кўтарди.
Европа олимларининг юнон ва римликларнинг бой маданий ва маърифий
меросини эгаллашлари жуда катта меҳнат натижасида ва лотин тилига оид
қатор асарларнинг-матнларнинг нашр қилиниши ҳамда уларни шарҳлаш
натижасида мумкин бўлди.
Антик (ёки классик филология) даврининг
адабий асарларини нашр
қилиш ва уларга лисоний шарҳлар ёзишда, айниқса, қуйидаги олимларнинг
60
хизматлари, меҳнатлари катта бўлди. Булар: Жюль Цезарь Скалигер
(1484
1558), Роберт Стефанус (1503
1559), унинг ўғли Генрих Стефанус
(1528
1598), Герхардт Иоганн Фоссий,
Шарль Дюканж, Иоганн Рейхлин,
Иоганн Меланхтон ва бошқалар.
Ж.Скалигер «Лотин тили асослари ҳақида» (1540) асарини яратган бўлса,
Р. Стефанус «Лотин тили хазинаси» (1553) тадқиқотини эълон қилади.
Г.Стефанус эса юнон тилига бағшлаб, «Грек тили хазинаси» асарини чоп
эттирди.
Айни вақтда Шарқ тилларини, айниқса, семит тилларини ўрганишга
бўлган қизиқиш кучайди, семит филологияси майдонга келди, яъни қадимги
яҳудий, арамий, араб, эфиопия тиллари тадқиқ қилинди. Қатор асарлар
яратилди. И.Рейхлин қадимги яҳудий тили грамматикасини (1506) яратиб,
унда биринчи бўлиб, «аффикс» терминини қўллади ва бу термин XVI
XVIII
асрларда фаол ишлатила бошланди. П.де Алкам
араб тили грамматикасига
оид асарларини (1506) эълон қилди. Яков Холиус ва Эрленийлар араб тили
тадқиқи билан шуғулланган бўлсалар, Иов Лудольф эфиопия тили юзасидан
иш олиб борди.
Айниқса, XVI асрда қатор тилларнинг – немис (1527), француз (1531), ин-
глиз (1538), венгер (1539), чех (1567), поляк (1568), славян (1596) ва бошқа
тилларнинг граматикасига оид асарлар майдонга келди.
1696 йилда Англияда (Оксфорд) Генрих Вильгельм Лудольфнинг лотин
тилида тузилган «Рус грамматикаси» асари яратилди. Биринчилардан бўлиб
итальян (1612) ва француз (1694) тили луғатлари чоп этилди.
Агар ўрта аср ва уйғониш даврида классик филологиянинг ғоялари та-
раққий эттирилган бўлса, XVII ва, айниқса, XVIII аср тилшунослигида туб-
дан ўзгариш бўлиб, янги типдаги грамматика, луғатлар-кўп
томли катта
луғатлар майдонга келди.
Ана шундай луғатлардан бири рус сайёҳи академик Пётр Симон Паллас-
нинг «Барча тиллар ва шеваларнинг (лаҳжаларнинг) қиёсий луғати» асари-
дир. 272 тилга оид тўрт тилли бу луғат Петербургда 1786-1791 йилларда
нашр қилинган бўлиб, унда русча сўзларнинг 272 тилга қилинган таржимаси
берилади ва қиёсланади. Бу луғат қиёсий-таржима луғат сифатида эълон
қилинади. Мазкур луғатга Осиё, Европа, Африка ва Америка тиллари кири-
тилади, ушбу тилларга оид материаллар берилади.
61
Яна бир катта луғат испаниялик Лоренцо Герваснинг «Маълум халқлар
тилларининг каталоги» (Мадрид 1800-1804) асаридир. Ушбу луғат 307 тилга
оид лексик ва грамматик маълумотларни бериши билан ажралиб туради.
Лексикографик тадқиқотлар йўналишида маълум бўлган ишлардан бири
немис олимлари И.К.Аделунг ва И.С.Фатерларнинг «Митридат ёки
умумий
тилшунослик» луғатидир. Ушбу луғат 500 та тилни қамраб олиши, улар
ҳақида маълумотлар бериши билан эътиборга лойиқ бўлган.
Хуллас, кўплаб тилларни ўз ичига олган қатор луғатларнинг нашр
қилинишига, улардаги маълумотларнинг тўлиқ ва мукаммал эмаслигига
қарамай, бундай ишлар тилларни таққослаб, қиёсий ўрганишга - қиёсий –
тарихий тилшуносликка замин яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: