52
артикуляцион хусусиятлари ҳақида маълумотлар беради, ўзбек тили
товушларининг қўлланилишидаги ўзига хосликларини алоҳида қайд этади.
Ушбу фонетик ўзига хосликлар ҳақида профессор С.Усмонов ва
профессор А.Нурмоновлар тадқиқотларида бир қатор
маълумотларни
келтирадилар.
Масалан, товуш ва ҳарф муносабати ҳақида фикр юритилар экан, улар
бир-бирига ҳамма вақт ҳам мос келмаслиги, бир ҳарф билан бир неча
товушни англатиш мумкинлиги айтилади. Аниғи, Навоий эски ўзбек адабий
тилининг унлилар системасига тўхталиб, ō-ő, у-ÿ оппозицияси асосида
мисоллар келтиради. Қиёсланг: ōт (олов), őт (ҳаракат); тур (тузоқ), тÿр
(уйнинг тўри); ут (ютмоқ), ÿт (каллани ўтга тутиб, тукини куйдириш).
Шунингдек, биргина ёй (ی) ҳарфи билан учта товуш: и, чўзиқ и ва э
товушлари ифодаланиши қайд этилади.
Қофия масаласида ўзбек ва форс тиллари қиёсланар экан, бунда ўзбек
тили имкониятларининг кенглиги, бу жиҳатдан ўзбек тили форс тилидан
устун эканлиги баён қилинади. Аниғи аро сўзини с а р о, д а р о билан ҳам,
б о д а билан ҳам, э р у р сўзини эса ҳур, дур билан ҳам, ғ у р у р, с у р у р
сўзлари билан ҳам қофия қилиш мумкинлигини,
форс тилида эса бундай
имконият йўқ эканлигини таъкидлайди.
19
Хуллас, Алишер Навоий товушни, ҳозирги тилшунослик нуқтаи
назаридан баҳолашда, фонема сифатида олиб, унинг энг муҳим хусусияти
бўлган маъно фарқлаш қобилиятига эга эканлигини баён қилади.
Навоий ўз ижодида сўз масаласига алоҳида урғу беради.
У сўз ҳақида
фикр юритар экан, даставвал, мутлақо мақсадга мувофиқ, сўзнинг маъно
қувватига катта эътибор қаратади. Чунки Навоий ғояларининг энг биринчи ва
энг қудратли пойдевори, моддий асоси сўз эканлиги – сўзнинг маъно жиҳати
эканлиги аниқдир.
Навоий сўзни маъно, тушунча ташувчи, инсон ғояларини, руҳий дунёсини
ифода этувчи, шунга кўра ўзгаларга таъсир қилувчи кучли восита сифатида
тушунади ва шундай тушунтиради. У она тилининг лексик бойлиги ҳақида
ўткир тилшунос сифатида қимматли фикрлар, маълумотлар келтиради,
семантик-функционал жиҳатдан форсий тилдан устун турувчи қатор лисоний
бирликларни
бирма-бир санайди, уларни маъно жиҳатдан таҳлил қилади,
сўзларнинг-феълларнинг нозик маъно фарқларини, «қирраларини» қайд
19
Қар: С.Усмонов.Умумий тилшунослик.-Т., 1972, 54-бет. А.Нурмонов. Ўша асар,
87-бет.
53
этади. Туркий тилнинг сўз қўллаш бобида ҳам ўзига хосликларга,
устунликларга эгалигини асослайди, шеърият-байтлар орқали ишонч ҳосил
қилади.
Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида эски ўзбек тилининг
имкониятларини, бойлигини кўрсатиш мақсадида шу тилнинг ўзига хос
бўлган қуйидаги феълларни келтиради. Булар: қ у в о р м о қ, қ у р у қ ш а м о
қ, у ш а р м о қ, ж и й ж а й м о қ, ў н г д а й м о қ, ч е к р и м а к, д у м с а й
- м о қ, у м у н м о қ, у с а н м о қ, и г и р м о қ, э г а р м о қ, у х р а н м а
к, т о р и қ- м о қ, а л д а м о қ, а р ғ а д а м о қ, и ш а н м а к, и г л а н м а
к, а й л а н м о қ, э р и к м а к, и г - р а н м а к, о в у н м о қ, қ и с т а м о қ, қ
и й н а м о қ , қ ў з ғ а л- м о қ, с о в р и л м о қ, ч а й қ а л м о қ, д е в д а ш и
м о қ, қ и й м а н м о қ, қ и з ғ а н м о қ, н и к а м а қ, с а й л а н м о қ, т а
н л а м о қ, қ и м и р д а м о қ, с е р п м а к, с и р м а м а к, г а н о р г а м а
к, с и ғ р и қ м о қ, с и ғ и н м о қ, қ и л и м о қ, ё л и н м о қ, м у н г л а н м
о қ, и н д а м а к, т е р г а м а к, т е в р а м а к, қ и н ғ а й м о қ, ш и ғ а л д
а м о қ, с и н г р а - м о қ, я ш қ а м оқ, и с қ а р м о қ, к ў н г р а н м а к, с
у х - р а н м о қ, с и й п а м о қ, қ о р а л а м о қ, с у р к а н м о қ, к у й м а
н м о қ, и н г р а м о қ, т у ш а л м о қ, м у н ғ а й -м о қ, т а н ч и қ а м о
қ, қ у р у қ с а м о қ, б у ш у р ғ а н м о қ, б ў х с а м о қ, к и р к и н м а к, с у к
а д а м а к, б ўс м о қ, б у р- м а к, т у р м а к, т а м ш и м о қ, қ а ҳ а м о қ, с
и п қ о р м о қ, ч и ч а р к а м а к, ж у р к а н м а к, ў р т а н м а к, с и з г у р -
м о қ, г у р п а ш л а м а к, ч и п р у т м а к, ж и р ғ а м о қ, б и ч и м о қ,
қ и к з а н м о қ, с и н г у р м а к, у н д а л а т м а к, к у м у р м а к, б и к и р м
а к, к ў н г у р д а м а к, к и н а р к а- м а к , к е з а р м а к, д ў п т у л м о қ,
ч и д а м о қ, т у з м а к, қ а з ғ а н м о қ, қ и ч и ғ л а м о қ, г а н г и р а м а
к, я д а м а к, қ а д а м о қ, ч и қ а м о қ, к ў н д у р м а к, с ў н д у р м а к,
с у қ л а т м о қ
20
ва бошқалар.
Навоий қайд этилган феълларни семантик жиҳатдан таҳлил қилади,
дифференциал-семантик метод асосида
уларнинг маъно умумийликларига,
фарқли белгиларига, маъно нозикликларига эътибор беради, мисоллар билан
асослайди. Омонимик ва синонимик муносабатдаги сўзларни аниқлайди,
полисемантик сўзларнинг мавжудлигини қайд этади.
21
Масалан, омоним сўз
сифатида о т, т у з, к ў к каби сўзларни келтириб, от сўзининг ном-исм
маъносида, ҳайвон маъносида ва ҳаракат маъносида қўлланишини
20
А.Нурмонов. Ўша асар, 88-бет.
21
Қар:С.Усмонов. Ўша асар.53-бет. А.Нурмонов. Ўша асар, 90-бет.
54
таъкидлайди
22
. Айтилганлар Навоийнинг сўз масаласига ўта жиддий эътибор
берганидан, ўз даврининг буюк сўзшунос-лексиколог олими ҳам бўлганидан
дарак беради.
Навоий мазкур асарида морфология масаласига ҳам тўхталади, сўз
ясалишига оид айрим фикрларни қайд этади.
Профессор С.Усмонов ва профессор А.Нурмоновларнинг хабар
беришича, ушбу ишда сўз ясовчи аффикслар сифатида қуйидагилар
келтирилади:
чи: қушчи, холвочи, кийикчи, қўйчи;
вул: баковул, қаровул, ясовул, жиғовул;
л: ясол, кабол, тунқол, севарғол
23
ва бошқалар.
Маълум бўлдики, аффикслар асарда сўз ясовчи воситалар сифатида сўз
таркибида қўлланиб, янги сўз ясаш, асосан, от ясаш-шахс отини ҳосил қилиш
учун хизмат қилади.
Алишер Навоий морфологияга оид фикрларни баён қилар экан, асосий,
етакчи сўз туркуми сифатида, мақсадга тўла мувофиқ, феълларга мурожаат
қилади. Феъл бирликларнинг маъно жиҳатдан, шакл ва қўлланиши жиҳатдан
эски ўзбек адабий тилининг ўзигагина хос,
яъни форсийда учрамайдиган
хусусиятларини, зукко тилшунос сифатида, пухта таҳлил қилади. Аниқроғи, у
феълларнинг нисбат билан боғлиқ томонларига алоҳида эътибор берар экан,
феълнинг ўзлик, орттирма ва биргалик нисбатларини, равишдош шаклини,
кўмакчи феъл ёрдамида тузилган мураккаб феълларни қайд этади
24
.
Навоий феълнинг орттирма нисбат шакли ҳақида фикр юритар экан, айни
нисбат тушунчаси -т қўшимчаси орқали ҳосил бўлишини айтади, қатор
мисоллар келтиради. Қиёсланг: ю г у р т, я ш у р т, ч и қ а р т
25
ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: