55
кабилар, XV асрдан бошлаб, филологик тадқиқотларнинг - лексикографик
ишларнинг асосий мақсади, вазифаси бўлиб қолди. Шунга кўра, айниқса,
ушбу
даврдан бошлаб, кўплаб луғатлар яратила бошландики, бу луғатлар
ичида Эрон шоҳи Нодир шоҳнинг котиби,сарой тарихчиси астрободлик
Низомиддин Муҳаммад Ҳоди ал Ҳусайни ас Сафавийнинг –
Мирзо
Меҳдихоннинг (XVIII) «Сангло
х» (1760) луғати ўзининг хар томонлама
мукаммаллиги, пухталиги, катта салмоққа эгалиги билан етакчилик қилади.
Бошқача
айтганда, «Санглох» жуда катта ҳажмдаги манба бўлиб, у 6181 та
луғат мақолани ўз ичига олади. Луғат мақолаларнинг бош сўзлари ҳамма сўз
туркумларидан ташкил топган. Феъллар инфинитив формада, қолган ҳамма
сўз туркумлари бирлик сон ва бош келишикда келади. Сўзлар ҳаракатларсиз
бўлсада, аммо уларнинг тўғри ўқилиши учун фонетик қайдлар бериб
борилади. Қисқача айтганда, луғат мақолаларнинг кенглиги, сўз формаларини
луғат мақола ичида қайд этилиши ва уларнинг маъноларини мумкин қадар
тўла ва мисоллар билан бериш жиҳатидан «Санглох»
Навоий асарларига
тузилган бошқа луғатлардан беқиёс даражада устун туради
26
.
Ушбу асарнинг ўзига хос яна бир жиҳати шундаки, айни луғатга
«Мабони ул
луғат, яъни сарфи ва наҳви луғати чиғатой» номли эски ўзбек
тилининг грамматикасига оид тадқиқот ҳам киритилган.
Маълум бўлдики, Мирзо Меҳдихоннинг «Санглох» асарида ҳам
лексикологияга, лексикографияга ва грамматикага оид масалалар юзасидан
кенг фикр юритилади. Асарнинг луғат қисми, асосан Навоий асарларидаги,
шунингдек, Лутфий, Бобур, Ҳусайн Мирзо, Саййид Ҳасан,
Бухорий ва
бошқалар ижодидаги
тушунилиши қийин бўлган сўзлар изоҳига, уларнинг
форс тилига таржима қилинишига қаратилгандир
27
.
Асарга қўшимча киритилган «Мабони ул - луғат» икки қисмдан:
муқаддима ва тарсиф (грамматика) дан иборат.
«Муқаддима»да асарнинг ёзилиш сабаблари берилади. Ишнинг тарсиф-
грамматикаси эса олти бўлимни ўз ичига олади. Ушбу бўлимларда феъл -
феълнинг турли
нисбат шаклларининг келиши, феъл замонлари, феълнинг
функционал шакллари (сифатдош, равишдош), феъл майллари, феълларнинг
26
Б.Ҳасанов. Жавоҳир хазиналари. -Т., 1989, 36-,38-, 45-бетлар.
27
Қар:С.Усмонов.Ўша асар, 55-бет.Б.Ҳасанов. Ўша асар, 38-бет.
56
ясалиши,
аффикслар олиши, олмошлар, уларнинг турлари, қўшимчалар,
кўмакчи феъллар, сўзлар имлоси ва бошқалар ҳақида фикр юритилади.
28
Мирзо Меҳдихон ўзбек тилининг морфологиясига тўхталар экан, у бешта
келишик шаклини қайд этади. Булар: 1. Қаратқич келишиги (-нинг). 2. Тушум
келишиги (-ни, -н). 3. Жўналиш келишиги (-ка, -га, -ға). 4. Чиқиш келишиги
(-дан). 5. Ўрин-пайт келишиги (-да).
Меҳдихон, шунингдек, эгалик қўшимчалари, сонлар-уларнинг турлари:
тартиб (-нчи,
инчи), жамловчи (-ов, -овла, -лон) –биров, икков, учовла,
уччовлон, тақсим сонлар (-ар, -ин) - юзар, бирин ҳақида, олмошлар-кишилик
(ман, сан, биз, сиз), кўрсатиш: (бу, ул, шул, ўшал, мун, анлар, алар),
кўмакчилар (учун, ила, илан, билан, бирла, бирлан) ҳамда фонетик ҳодисалар
(элизия-бўюн-бўйни, оғиз-оғзи) ҳақида маълумот беради.
Мирзо Меҳдихон, юқорида айтилганларга кўра, асарини ўзбек тилининг
биринчи илмий грамматикаси деб атайди.
29
Do'stlaringiz bilan baham: