Маҳмуд ибн Хусайн ибн Муҳаммад Кошғарий
Маҳмуд Кошғарий Ўрта Осиёда XI асрда яшаб ижод этган буюк
алломадир. У туркий тилларнинг қиёсий грамматикаси ва лексикологиясига
асос солди, фонетикаси бўйича қимматли маълумотлар қолдирди.
Маҳмуд
Кошғарий
туркий
тилшуносликнинг
энцикло-педияси
ҳисобланган машҳур «Девону луғатит турк» («Туркий сўзлар девони»)
асарини яратди. Шунингдек, шу кунгача топилмаган «Жавоҳирун - наҳв фи
луғотит турк» («Туркий тиллар синтаксисининг жавоҳирлари») номли асарни
ҳам ёзган.
Араб тилидан К.Броккельман томонидан немис тилига таржима қилиниб,
1928 йилда Лейпцигда, Босим Аталай томонидан турк тилига таржима
қилиниб, 1939 йилда Анқарада нашр қилинган «Девону луғатит турк» асари
7
Қар:А.Нурмонов. Ўша асар, 21-23 бетлар.
45
профессор С. Муталлибов томонидан ўзбек тилига ўгирилиб, 1960-1963
йилларда Тошкентда нашрдан чиқади.
Маҳмуд Кошғарийнинг «Девони» академик А.Н. Кононов, профессор
Ҳ.Неъматов, профессор Ф. Абдуллаев, профессор С.Усмонов, профессор
А.Кондрашов, профессор А.Нурмонов ва бошқаларнинг тахминича
1072
1078; 1078
1083; 1071
1073; 1073
1074; 1076
1077 йилларда
ёзилган. Хулоса битта, асар ХI асрнинг иккинчи ярмида тилшунослик
майдонига кириб келган.
Тилни кишилар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида, жамият ҳаётини акс
эттирувчи кўзгу сифатида тушунган Маҳмуд Кошғарий ўзининг машҳур
«Девон»ида айнан бир даврга оид бўлган турлича туркий тиллар
ҳодисаларини, фактларини синхрон
қиёсий метод асосида солиштиради,
таққослайди. Чунки ўша даврда айнан мана шу метод араб тилшунослигида
жуда кенг тарқалган бўлиб, бу араб тилининг кўп шевали тил эканлиги
хусусиятидан келиб чиқади.
8
«Девону луғатит турк» асарида туркий тилшунослик тарихида биринчи
маротаба туркий тил ва диалектларнинг таснифи ҳам берилади.
9
Хуллас, Маҳмуд Кошғарий ўзининг «Девон»и билан синхрон - қиёсий
тилшуносликка асос солди, айни тилшуносликнинг буюк вакили сифатида
танилди.
Маҳмуд Кошғарий синхрон - қиёсий метод билан қуролланган ҳолда
туркий қабилаларни кезиб, асосий диққат-эътиборини уларнинг тилларидаги
умумий ва фарқли хусусиятларга қаратади. Шунингдек, у туркий
қабилаларнинг жойлашиш ўрни ҳақида ҳам қимматли, асосли жўғрофий
маълумотлар берадики, бу «Девон»даги фактларнинг, фикрларнинг,
қарашларнинг объективлигини таъминлайди. Айтилганлар «Девон»нинг
жуда катта меҳнат эвазига яратилганлигидан хабар беради.
Тилшуносликнинг барча сатҳлари бўйича қиёсий тадқиқот ишларини
олиб борган Маҳмуд Кошғарийнинг «Девон»и муқаддима ва луғат
қисмларидан ташкил топади.
«Девон»нинг кириш қисмида асарнинг тузилиши ҳақида, шунингдек,
Шимолий Хитойдан тортиб, бутун Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона,
8
А.Н.Кононов, Х.ГНигматов. Махмуд Кашгарский о тюркских языках. История
лингвистических учений. Средневековый восток.-Л.,1981, 135-бет.
9
Қар:Ҳ.Неъматов.XI асрдаги туркий тилларнинг Маҳмуд Кошғарий томонидан
қилинган таснифи. Ўзбек тили ва адабиёти.ж.4. 1969, 51-55-бетлар.
46
Бухорогача тарқалган катта ҳудуддаги уруғлар, қабилалар ва уларнинг
тиллари ҳақида, бу тилларнинг фонетик ва грамматик хусусиятлари ҳақида
маълумотлар берилади.
«Девон»нинг асосий луғат қисмида эса 7,5 мингга яқин туркий сўз араб
тилига таржима қилиниб, изоҳланади, уларнинг фонетик, лексик ва
грамматик хусусиятлари ҳақида муҳим фикрлар баён қилинади.
Маҳмуд Кошғарий туркий тиллар – сўзлар фонетикаси – товушлар ҳақида
фикр юритар экан, товушларни ҳарфлардан қатъий фарқлайди, товушларнинг
физиологик ва акустик хусусиятлари ҳақида фикр юритади. У араб ёзуви
системасидаги ҳарфларнинг туркий тиллардаги мавжуд товушларни
ифодалаш учун етарли эмаслигини айтиб, араб ёзувига янги белгилар
киритади. Аниқроғи, араб ёзувидаги 18 ҳарфни – шу ҳарфлардан еттитаси
устига махсус қўшимча белги қўйиш орқали 25 тага етказади. Натижада, 25
та товуш ўзининг ёзма
ҳарф шаклига, ифодасига эга бўлади.
Аллома ундош товушлар ҳақида гапириб, ундошларнинг содда ва
мураккаб бўлиши, жарангли ва жарангсизлиги, қаттиқ ва юмшоқлиги,
ундошларнинг кетма-кет келиши: к а т т а, о п п о қ (геминация) каби
масалаларга тўхталади. Шунингдек, у сингармонизм, товуш тушиши,
алмашиниши, ассимиляция, метатеза, редукция каби бевосита товушлар
билан боғлиқ фонетик жараёнлар ҳақида ҳам фикр юритади.
Маҳмуд Кошғарий тил ва нутқнинг асосий бирлиги бўлган сўз масаласига
лексиколог, семасиолог, лексикограф сифатида тўхталар экан, бунда у асосий
диққат-эътиборни тилшуносликнинг энг муҳим ва энг мураккаб
масалаларидан бири бўлган сўз маъносига, сўзнинг кўп маънолилигига, сўз
маъносининг кўчишига, сўз маъносининг изоҳи каби ўта жиддий масалаларга
қаратади, яъни олим «Девон»да сўзнинг муайян маъно англатишдек энг
муҳим хусусиятидан келиб чиқиб, сўз маъноси билан бевосита боғлиқ бўлган
омонимия, синонимия ва антонимия ҳодисалари ҳақида, сўз маъносининг
кўчиши билан боғлиқ бўлган метафора, метонимия, синекдоха,
функциядошлик каби маънонинг кўчиш усуллари ҳақида, сўз маъносининг
кенгайиши ва торайиши ҳақида фикр юритади, туркий тиллардан қатор
мисоллар келтиради, фикрини исботлайди. Масалан, «Девон»да ўт сўзи
омоним сифатида қайд этилади ва қуйидаги омонимик маъноларда
қўлланилиши айтилади. Қиёсланг: ўт-дори (у д о р и т о м д и р д и); ўт-
ўсимлик (қ ў й ў т н и е б т у г а т д и).
10
Эрик-эрийдиган, эрувчан (масалан,
10
Девону луғатит турк. 2-том.- Т.,1961, 382-бет.
47
ёғ ва бошқа эрийдиган нарса); эрик-чаққон, йўрға (масалан, чаққон, ғайратли
одам, йўрға от).
11
Маҳмуд Кошғарий антоним сўзларга ҳам тўхталиб, чивгин (тўқ тутувчи,
семиртирувчи, кучли, масалан, овқат) сўзининг маъно зиди – антоними
сифатида кэвгин (тўқ тутмайдиган, кучсиз, масалан, овқат, ош) сўзини
келтиради
12
, яъни сўзларнинг бири «кучли» (кўп қувватли) маъносини берса,
иккинчиси «кучсиз» (кам қувватли) маъносини англатади.
Муаллиф «Девон»да синонимик муносабатдаги сўзлар сифатида
қуйидагиларни қайд этади: ишлар, урағут, ўхшағу (хотин киши маъносида);
ўпди, ичди (ичмоқ маъносида); илишди, асишди (осмоқ маъносида).
13
Маҳмуд Кошғарий метафора-ўхшашлик асосида маъно кўчишига туғмоқ
феълини келтиради, яъни ушбу сўз фақат инсонга нисбатан эмас, балки
қўлланиш вақти жиҳатдан анча кейин, ташқи ўхшашлик асосида, ҳайвонга
нисбатан ҳам ишлатилиши ҳақида маълумот беради.
У маъно кўчишининг метонимия усулига тўхталиб, б у л у т, о с м о н ва
о ғ и л сўзларини келтиради. Бунда булут, осмон сўзлари ёмғир маъносида
қўлланса, оғил сўзи гўнг, қий маъносида ишлатилишини айтади.
Аллома маънонинг кенгайишига т у ғ м о қ сўзини келтириб, бу сўз фақат
одамларга нисбатан эмас, балки кейинчалик ҳайвонга нисбатан ҳам
қўлланганлигини айтади. Бундан сўзнинг қўлланиш қамрови, муайян
предмет билан боғланиши, уни англатиш фаоллигининг кенгайганлиги
маълум бўлади.
Сўз маъносининг торайиши сифатида эса с о б о н сўзини келтириб, айни
сўзнинг қўшга нисбатан ҳам, омочга нисбатан ҳам - ҳар иккала бошқа-бошқа
предметларга нисбатан ишлатилгани, сўнг эса фақат омочни англатиш учун
қўлланишини тушунтиради.
«Девон»даги морфологияга оид тадқиқотларга келганда, асарда сўзлар,
ўша давр араб тилшунослиги анъаналарига кўра, уч туркумга ажратилади,
яъни булар от, феъл ва ёрдамчи сўзлар. Сўз туркумларидан, айниқса, феъл
билан боғлиқ қатор масалалар атрофлича ўрганилади. Бунда у феъл ясалиши,
феъл нисбатлари, феъл майллари, феъл замонлари масаласига алоҳида
эътибор беради
14
, қимматли маълумотлар келтиради.
11
Девону луғатит турк.1-том, 100-бет.
12
Ўша асар. 1-том, 415-бет.
13
Ўша асар 1-том, 140-,157-,166-,176-,177-,198-бетлар.
14
Қар.А.Нурмонов. Ўша асар, 46-50 бетлар
48
Хуллас, Маҳмуд Кошғарий ўз даврининг улкан тилшуноси сифатида
жаҳон тилшунослиги тарихида ёрқин из қолдирган буюк алломадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |