Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

 
Абу Наср Форобий 
Қомусий олим Абу Наср Форобий (873

930 ) яратган асарлар ичида 
«Фанлар таснифи» (ёки «Фанлар таснифи ҳақидаги сўз») китоби 
тилшунослик масалаларига бағишланганлиги билан ажралиб туради. Буюк 
аллома тилшуносликнинг фонетика, морфология, синтаксис, орфография, 
орфоэпия ва стилистика каби бўлимлари ҳақида дастлабки тушунчаларни 
берган.
6
Форобий фонетика ҳақида фикр юритар экан, нутқ товушлари, 
товушларнинг ундош ва унли турлари, ундош товушларнинг пайдо бўлиши, 
ўрни, унли товушлар ва уларнинг хусусиятлари, сўзга қўшимчалар қўшганда 
юз берадиган товуш ўзгаришлари, сўзнинг фонетик меьёри ҳақида фикр 
юритади. 
У лексика юзасидан маълумот берар экан, лексик бирлик бўлган сўз 
масаласига, сўз маъноларининг таснифи масаласига тўхталади, яъни сўз 
маъносининг икки турини: содда ва мураккаб бўлишини кўрсатади. Содда 
маъноли сўзларга: о д а м, ҳ а й в о н, г у л, о в қ а т, о с м о н каби аташ 
вазифасини бажарувчи алоҳида сўзларни киритса, мураккаб маъноли 
сўзларга: нарса ва унинг белгисини билдирувчи: Б у о д а м – б и л и м л и,
б у - г у л 

ў с и м л и к каби ифодаларни киритади. 
Форобий морфология масаласида сўзларни араб тилшунослигига 
асосланган ҳолда от, феъл ва ҳарфларга ажратади. Отларни иккига: атоқли ва 
турдош отларга бўлади. Аниқроғи, содда маъноли сўзларни иккига ажратади: 
1) атоқли отлар: З а й д, А м р; 2) турдош отлар: о д а м, ҳ а й в о н, о т ва 
бошқалар. Отларга сон категорияси (бирлик, иккилик, кўплик), феълларга 
замон (ўтган, ҳозирги, келаси замон) категорияси хослигини таъкидлайди. 
6
Абу Наср Форобий ва Абу Райҳон Берунийнинг тилшуносликка оид фикрларини 
беришда А.Нурмоновнинг “Ўзбек тилшунослиги тарихи” асаридан фойдаландик. 


42 
У синтаксис масаласида сўз бирикмаси ҳақида, нутқнинг қисмларга 
бўлиниши, сўзларнинг қандай бирикиш қоидалари ва ҳукм билдириши, 
сўзларнинг қўшилиш турлари ҳақида фикр юритади. 
Форобий орфография масаласида сўзларнинг ёзилиш қоидалари юзасидан 
ҳам дастлабки маълумотларни беради. 
Форобий шеърият 

шеър ҳақида фикр юритар экан, шеърнинг ёзилиш 
ўлчовлари, яъни шеърнинг ёзилишидаги тўлиқ ва нотўлиқ ўлчовлар, қайси 
ўлчов ёқимли ва чиройли эканлиги, умуман, шеър товуш ва бўғинлардан 
ташкил топиши ҳақида фикр баён қилади.
Форобий улуғ файласуф олим сифатида умумийлик ва хусусийлик 
диалектикаси нуқтаи назаридан тилга, лисоний ҳодисаларга ҳам мурожаат 
қилади. 
У от, феъл ва юклама каби сўз туркумларининг араб тилида ҳам, юнон 
тилида ҳам мавжудлигини айтиб, буни умумийлик сифатида талқин қилади. 
Айни вақтда араб тилшунослари ушбу сўз туркумларини шу тил ҳодисалари, 
бирликлари асосида таҳлил қилсалар, юнон тилшунослари эса қайд этилган 
морфологик категорияларни ўз она тили материаллари асосида ўрганишларини 
таъкидлайдики, бу жараён хусусийлик сифатида намоён бўлади. Бинобарин, 
диалектик фалсафанинг умумийлик ва хусусийлик категорияси тилнинг муайян 
тушунчалари орқали ўзининг исботини, тасдиғини топади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish