Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

Биринчи босқич 
(Ф.Бопп – В.Гумбольдт босқичи) 
Ф.Бопп – В.Гумбольдт босқичи XIX асрнинг иккинчи ўн йиллигининг 
ўрталаридан тўртинчи ўн йилликнинг охирларигача бўлган вақтни ўз ичига 
олади. Ушбу давр қиёсий-тарихий методнинг яратилиши ва умумий 
тилшунослик фанининг асосланиши билан характерланади. 
Қиёсий-тарихий методнинг асосчилари Ф.Бопп, Р.Раск, Я.Гримм ҳамда 
А.Востоковлардир. 
Франс Бопп 
 
Франс Бопп (1791

1867) буюк немис тилшуноси - санскрит мутахассиси, 
Берлин университети профессори. У 1816 йилда «Санскрит тилининг тусла-
ниш системаси ва уни грек, лотин, форс ва герман тилларидаги тусланиш си-
стемасига қиёслаш» асарини ёзди. 
Ф.Бопп қайд этилган тилларда мавжуд грамматик шаклларни - тусланиш 
формаларини қиёслаш асосида ушбу тиллар ўртасидаги умумийликни, 
ўхшашликни очиб берди. У қиёслаш методи билан қиёсланаётган тилларнинг 
дастлабки ҳолатини, кўринишини тиклаш мумкин, деган фикрни илгари 
сурди. Шунга кўра 1816 йил тўлиқ маънода қиёсий-тарихий тилшу-
носликнинг туғилиш-яратилиш йили деб эътироф этилади. 
Ф.Боппнинг кашфиёти, янгилиги нимада? Юқорида айтилганидек, кўпги-
на олимлар - В.Джонс, Фр.Шлегель кабилар Ҳинд-Европа тиллари бир бобо-
тилдан келиб чиққан, қариндош тиллар оиласини ташкил қилади, деган 
фикрни айтишган. 
Ф.Боппнинг хизмати шундаки, у қариндош тилларнинг мате-риаллари асо-
сида системага асосланган, система характеридаги умумий назарияни қуриб 
берди. У феълларнинг қўшимчаларини қиёслаб, ҳайратланарли даражага кел-
ди, яьни, маълум бўлдики, Ҳинд-Европа тилларида нафақат алоҳида ўхшаш 
ҳодисалар мавжуд, балки ушбу тилларда ўзаро ўхшашликнинг, ўзаро муво-
фиқликнинг бутун бир системаси-грамматик системалар-нинг умумийлиги, 
ўхшашлиги мавжудлиги аниқланди. Ф.Бопп учун тиллар ўртасидаги ўзаро 
мувофиқлик фақат восита эди, холос. Мақсад эса бошқа, яъни қиёсланаётган 
тиллардаги грамматик шаклларнинг энг қадимий, дастлабки кўринишини-
шаклини очиб бериш жараёнида бир тилга хос ҳодисани бошқа тил фактлари 
ёрдамида ёритиш, тушунтириш эди. Аниғи, муайян тилга оид шаклларни (сўз 


74 
формаларини) бошқа тилдаги шакллар (сўз формалари) орқали тушунтириш, 
изоҳлаш эди. Ушбу нуқтаи назар Ф.Бопп тадқиқотларининг янгилигидир. У 
шу билан қиёсий-тарихий методнинг асосини яратди. 
Ф.Бопп 1833

1852 йилларда уч томдан иборат бўлган «Санскрит, зенд, ар-
ман, грек, лотин, литва, эски славян, гот ва немис тилларининг қиёсий грамма-
тикаси» номли асосий асарини эълон қилди. Бу асарда санскрит тилига асо-
сланган ҳолда айрим грамматик формаларнинг тараққиётини ва уларнинг 
дастлабки манбаларини аниқлаш мумкин, деган фикрни илгари сурди. 
Ф.Бопп ўз таълимоти, асарлари билан ўша даврда маълум бўлган барча 
Ҳинд-Европа тилларининг қариндошлигини исботлаб беришга эришди. 
Унинг изланишларидан ҳали у даврда очилмаган, номаълум бўлган хет, то-
хар каби тилларгина четда қолди. Ф.Бопп тилшуносликка Ҳинд-Европа тил-
лари деган терминни ҳам олиб кирди. 
У ўз тадқиқотларида, асосан, морфология билан шуғулланди, фонетика, 
синтаксис-гап шакллари, қўлланиши, гап тузилиши каби масалаларга эъти-
бор бермади. 
Ф.Бопп тилларнинг қариндошлиги масаласида ҳам жиддий хатоларга йўл 
қўйди, яъни у кичик Полинезия ва жанубий Кавказ тилларини ҳам асоссиз ра-
вишда Ҳинд-Европа тилларига киритди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish