Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Меҳнат муносабатлари қуйидаги омилларга боғлиқдир: 

шахснинг амалий сифатлари

шахснинг аҳволи (унинг мақсадлари, психофизиологик қобилияти, маҳнавий 


163 
хислатлари, зиѐлилиги); 

ходимлар малакаси; 

ходимнинг корхонадаги вазиятдан ҳамда корхонани ривожлантириш 
истиқболидан хабардорлиги; 

меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, мукофот ва имтиѐзлар, иш ҳақи ошиш 
истиқболлари; 

меҳнат таркиби ва тақсимоти; 

меҳнатнинг ташкил этилиши ва меҳнат шароитларининг яхшиланиши; 

ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги шахсий мақсадлари, ижтимоий муҳит; 

ходимлар ва раҳбарлар, жамоа аҳзолари ўртасидаги муносабатлар; 

бошқарув услуби. 
Мазкур омиллар ҳар бир корхонанинг ўзига хос хусусиятларига қараб яхлит тизимни 
ташкил этади. Ходимни самарали бошқариш ана шу омилларни билиш ва шу орқали 
корхонадаги табиий жараѐнларни ривожлантиришга, ходимлар салоҳиятини корхона 
мақсадларига йўналтиришга боғлиқдир. 
Меҳнат фаоллигини оширишда раҳбар ва ижрочи ўртасидаги муносабатларнинг 
ҳуқуқий асоси катта ролҳ ўйнайди. Ана шу асос ходимга аниқ белгилаб қўйилган ҳуқуқий 
меҳѐрлар чегарасида меҳнат жараѐнини амалга оширишни мустақил танлаш ҳуқуқини 
беради. 
Бунда меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий асоси ишлаб чиқаришда якка раҳбарлик 
тамойилига зид эмас. Меҳнат соҳасида бошқарувнинг ҳуқуқий услубларидан фойдаланиш 
ҳуқуқ ва машулиятнинг аниқтақсимланишига аосланган бўлиб, ходимни ҳам маҳмурият, 
ҳам жамоа тайзиқларидан ҳимоя қилинганлигининг зарур шарти ҳисобланади. 
Корхоналар иқтисодий мустақиллиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси 
иқтисодий шароитида меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш 
алоҳида аҳамиятга эгадир. Маҳмурий буйруқбозликка асосланган шўролар давридаги 
иқтисодий шароитда корхоналарнинг бутун фаолияти юқори ташкилотлар измида эди. Ана 
шу юқори ташкилотлар корхоналарга режа топшириқларини, хом ашѐ, бутловчи қисмлар 
миқдорларини, хуллас ҳамма-ҳамма нарсаларни қатҳий белгилаб берар эди. Ана шундай 
ҳолатда раҳбарлар ва ижрочиларнинг иқтисодий мафаатдорлигига тааллуқли, табиий 
ҳисобланган ички ишлаб чиқариш зиддиятлари тараққиѐт манбаи вазифасини ўтай олмай 
қоларди. Чунки раҳбарлар манфаатдорлик омили мавжуд эмаслиги сабабли меҳнатни 
ташкил этиш ва меҳнат шароитини яхшилаш тўғрисида ортиқча куюнмасдилар, ходимлар 
эса меҳнат соҳасидаги куч-ғайратларини оширишга интилмас эдилар. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида эса мутлақо бошқача манзарага дуч келинади. Бу 
ҳолда раҳбар ва ижрочи манфаатлари ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши ва бевосита 
ана шу зиддиятларнинг ҳал этилиши орқали меҳнат самарадорлиги таҳминланади. Ана 
шундай вазиятда меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий асоси зиддиятларнинг ҳал этилиши 
инсонпарварлик руҳида, қонун доирасида кечиши кафолати бўлади. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида меҳнатни инсонийлаштиришга ижтимоий кафолат 
тизими ҳам хизмат қилиши керак. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги 
қонунларига мувофиқ ушбу ижтимоий кафолатлар қуйидагилардан иборат: 
— бажарилган тегишли меҳѐрдаги меҳнатга иш ҳақининг энг кам миқдори; 
— иш ҳақи тўлашда меҳнат улуши мезони бўйича иш ҳақини табақалаштиришга 
асосланган адолат тамойилига амал қилиниши; 
— ишлаб топилган пулни истеъмол бозорида сарф қилишда тенг имкониятлар; 

меҳнат 

турмуш 
сифатининг 
муайян 
даражаси. 
Маълумки, ҳар бир соҳадаги ислоҳотларнинг муваффақияти, 
амалга оширилиши мўлжалланаѐтган ўзгаришлар қанчалик чуқур ва пухта таҳлил 
этиб чиқилганлигига боғлиқдир. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиѐт соҳаси ислоҳ 
қилинар экан, меҳнат кишиси ўз меҳнати самарасидан баҳраманд бўлиш имкониятини 


164 
берадиган хўжалик юритиш шарт-шароитлари яратишга биринчи даражали аҳамият 
берилди. 
Хўжалик юритишнинг янги шароитларига ўтилиши билан иш ҳақинингходимларни 
меҳнатга қизиқтириш функциялари ҳам янги маҳно ва мазмун касб этди. Улар асосан 
қуйидагилардан иборат: 
— ҳар бир ходимнинг иш ҳақи, энг аввало, унинг жамоа меҳнатининг умумий 
натижасига қўшган меҳнат ҳиссаси билан белгиланади. Ҳолбуки ҳозирги вақтда ҳам қатор 
корхоналарда иш ҳақи миқдорига ходимнинг шахсий меҳнат улушидан ҳам кўпроқ 
корхонанинг умумий иш натижалари таъсир кўрсатиб келмокда; 
— меҳнатга ҳақ тўлашда меҳнатнинг мураккаблиги ва ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулотнинг 
истеъмол 
хусусиятлари 
ҳисобга 
олинган 
ҳолда 
иш 
ҳақини 
табақалаштиришни янада кучайтириш (ушбу ҳолатлар меҳнатнинг ижтимоий фойдали 
эканлиги ҳамда ―ўзимга" ва ―ўзга" манфаатлар йўналишини уйғунлаштириш учун ўта 
муҳимдир); 
— ноқулай иш шароити ва санитария-гигиена шароитлари учун пул билан 
компенсация тўлашдан аста-секинлик билан воз кечиш (бу компенсациялар ноқулай иш 
шароитлари бундан буѐн ҳам сақланиб қолаверишига йўл очиб берибгина қолмасдан иш 
ҳақининг меҳнат қилишга қизиқтириш омилини ҳам пасайтиради); 
— иш ҳақининг рағбатлантириш ролини кенгайтириш. Бунга малакали ишчи кучи 
тайѐрлашни таҳминлайдиган, давлат томонидан кафолатланган энг кам иш ҳақи миқдори 
билан турлича меҳнат улуши қўшаѐтган ходимлар фаровонлигида, сифат жиҳатдан 
фарқданадиган энг кўп иш ҳақининг энг мақбўл нисбатини ўрнатиш орқали эришилади; 
— мукофот тизимлари функция ва ролларини ўзгартириш. Меҳнат фаолиятини 
рағбатлантириш иш вақти ва бўш вақт, меҳнат ва дам олишнинг энг мақбўл нисбати 
бўлишини тақозо этади. Фақат иқтисодий жиҳатдан қизиқтириш меҳнат интенсивлигини 
ошириш ва иш вақти давомийлигини ўзайтиришга, натижада иш вақтидан ортиқча вақтда 
ишлашга олиб келади. 
Шунинг учун компания ва фирмаларнинг ижтимоий ривожлантириш хизматлари
эндилиқда ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал этишдан меҳнат турмуши сифати 
муаммоларини ечишга ўтишлари керак. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish