Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Ходимларни бошқаришда раҳбарларнинг тутган ўрни



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

10.3.Ходимларни бошқаришда раҳбарларнинг тутган ўрни 
Раҳбар ва лидернинг бошқаришдаги урнини аниқлаш 1930-1950 йилларда оммавий 
тусга кирган. Бу борада биринчилардан бўлиб ―Шахсий лидерлик назарияси‖ ва уша 
йилларда машхур бўлган ―Буюк одамлар назарияси‖ни мисол сифатида келтириш мумкин. 
Бу назарияга биноан уларга шахсий сифатлари томонидан ѐндошиш асос бўлди. Бунда 
кишилардаги баъзи бир томонлар, уларнинг самарали раҳбар ва лидер бўлишига асос 
бўлувчи хусусиятлари урганилган. Жумладан: билими ва интелектуал даражаси, 
таъсирчан ташки куриниши, халлоллиги, соглом фикрлаши, ташуббускорлиги ҳамда 
маҳсус, ижтимоий ва иктисодий маълумоти (билимдонлиги) ва ўзига ишончнинг юқори 
даражада эканлиги. 
Америкалик машхур олим Питер Друкер бошқариш ва лидерлик, раҳбар ва 
лидернинг тутган урнига жуда ҳам тўғри ва фалсафий баҳо берган эди: « Бошқариш – бу 
ишларни тўғри бажариш, лидерлик эса тўғри ишларни бажаришдир» ва «Ютуклар 
зинапоясидан кутарилишдаги самарадорлик бошқаришга боғлиқ бўлса, лидерлик эса 
нарвонни керакли чуккига куйишни аниқлаб беради». 


165 
Менежер маълум лавозимни эгаллаши учун 
қайсидир даражада қуйидаги сифатларга эга 
бўлиши керак 
1. Реалист бўлиши 
 
2. Зукко ҳамда янги билимларни эски билимлар 
билан боглай билиши 
 
3. Жамоа ишини ташкил килиш ва раҳбарлик 
килишни уддалай олиш, кези келганда ўзи 
бажаришга тайѐр бўлиши 
Юқоридаги 3 та сифатларни бирлаштириб, максадга 
эришиш 
учун етарли даражада харакатчан ва интилувчан 
бўлиши 
Уз вақтида кўплаб Европа ва Америка олимларининг ўтказган тадкикотлари аниқ 
бир натижа бермади. Профессор Стогдилл лидерларнинг сифатларини маълум гурухларга 
бирлаштириб шундай фикрга келди: ―Лидерлар одатда интелектуал салохияти, билимларга 
интилувчанлиги, ишончли эканлиги, масъулиятлилиги, фаоллиги, ижтимоий иштироки ва 
ижтимоий-иктисодий статуси билан ажралиб туради‖. Лекин, одам маълум сифатларга эга 
бўлиши билангина лидер бўлиб колмайди деган хулосага келди. Чунки, аниқ холатларда
уша холатга мос келадиган аниқ сифатлар талаб килинади. 
Хатти-ҳаракатли ѐндошиш раҳбарлик услублари ва хатти-ҳаракат усулубларининг 
туркумланишига асос бўлади. Бу лидерликнинг канчалик мураккаб эканлигини ифодаловчи 
кўрсатгичдир. Хатти-ҳаракатли ѐндошувга мувофик самарали лидерлик раҳбарнинг 
шахсий сифатлари билан эмас, балки унинг уз ходимларига бўлган муомаласи, 
муносабатлари ва хатти-ҳаракати билан улчанади. Шунинг учун ҳам раҳбарлик услубининг
мухим категорияларига: автократик, демократик ва либерал услублар ҳамда ишга 
йуналтирилган ва инсон омилига каратилган услублар киради. 
Ушбу ѐндошиш тарафдорлари оптимал бошқариш услуби мавжуд эмас деган фикрга 
келдилар. Ҳар бир алохида холат алохида услубни талаб этади, холатнинг ўзгариши 
услубнинг ўзгаришини талаб килади. 
Юқорида баѐн этилган иккала ѐндошиш ҳам раҳбарнинг шахсий сифати ѐки хатти-ҳаракати 
ва бошқариш самараси уртасидаги мантикий мутаносибликни аниқлаб бера олмади. 
Шунинг учун ҳам хозирги замон лидерлик назарияси холатли ѐндошишга мурожаат килди. 
Бу ѐндошишга биноан, лидер - раҳбар турли холатларда ўзини турлича тута билиши 
кераклиги талаб этилади. Шу билан бирга ўзига - ўзи тўғри баҳо бериши ҳам унинг 
самарадорлигини оширади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish