Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Гурух билан ҳамфикрлик – гурухнинг айрим аъзолари томонидан, гурухда 
шаклланган умумий фикр билан мутаносибликни саклаб колиш мақсадида, ўзларининг 
айрим шахсий фикрларидан воз кечишларидир. 
Бироқ, гурух ҳамфикрлиги мухитида, алохида шахснинг мустакил фикри умумий 
фикрдан фарқ килганда, у гурух фикрини қўллаб - қувватлашга ҳаракат қилади ва уни 
биринчи даражали деб ҳисоблайди. Бунинг натижасида, муаммони хал қилиш учун қабул 
килинаѐтган қарорлар ўз самарадорлигини маълум даражада йўкотади, чунки уша яшириб 
колинган фикр оптимал қарорни танлашда мухим омил бўлиб хизмат қилиши мумкин эди. 
Ихтилофлилик. Биз юқорида, гурухдаги фикрлар хилма – хиллиги мукаммал 
қарорлар ишлаб чиқишга ѐрдам беради деб таъкидлаган эдик. Бироқ, фикрларнинг хилма–
хиллик даражаси маълум меъѐрдан утганидан кейин,. келишмовчилик(ихтилоф)ларни 
келтириб чиқариши ва ташкилотнинг самарадорлигини пасайтириб юбориши мумкин. 
Ушбу жараѐнни куйидаги график кўринишида тасвирлаш мумкин. 
Ихтилофлилик
даражаси . 

.

.
самарадорлик 
 
2-расм. Самарадорликни ихтилофлилик даражасига боғлиқлиги.
 
Гурух аъзоларининг макоми у ѐки бу шахс ѐшининг катталиги, лавозим 
даражаси, хизмат хонасининг жойлашуви, маълумоти, ижтимоий қобилияти ва туплаган 
тажрибаси каби сифат томонлари билан белгиланади. Лекин, ушбу сифат томонлар 
шаклланган меъѐрларга ҳам боғлиқдир. Макоми юқори бўлган гурух аъзоси, гурух 
қарорини ишлаб чиқишда бошқа, макоми пастроқ аъзоларга нисбатан кўпроқ таъсир 
кўрсатиш имконига эга бўлади. Бундай ҳолатда гурух раҳбари макоми юқори аъзоларнинг 
фикрларини, макоми пастроқ аъзоларнинг фикрларидан устивор бўлишига йўл қўймаслиги 
керак. 
Ижтимоий хатти-ҳаракатни ташкил қилиш босқичлари. Ижтимоий хатти-
ҳаракатни ташкил қилишда ва бошқаришда унинг алохида шахсда ва гурухда ҳамда 
кўпчилик хатти-ҳаракатида намоѐн бўлиши томонларининг ўзига хослигини эътиборга 


162 
олиш зарур. Ижтимоий фойдали меҳнат билан банд бўлган одамлар гурухидаги фаолиятини 
ташкил қилишда жамоанинг ўзига хос қадриятларини, ижтимоий меъѐрларини, меҳнатга ва 
бир-бирларига бўлган муносабатларини инобатга олиш керак. 
Гурух самарадорлигини таъминловчи мухим омиллардан бири, бу аъзоларнинг 
гурухдаги хатти-ҳаракатларидир. Гурух самарали фаолият кўрсатиши учун унинг аъзолари 
ўзларини шундай тутишлари керакки, бунинг натижасида ташкилот, яъни гурух ўз 
мақсадини амалга оширсин ҳамда унинг аъзолари ижтимоий бирликка эришсин. Бунинг 
иккита асосий йўналиши мавжуд: гурух аъзоларининг мақсадли роллари ва қўллаб - 
қувватловчи роллар. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish