Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

2. Ўзаро ѐрдам: ташкилотда раҳбар ва ходим уртасида кўп ҳолларда 
ѐзилмаган, расмий муносабат меъѐрлари урнатилган бўлади. Ходимларнинг 
айрим маслахатлар билан бошликларига мурожат қилишлари ноқўлай ѐки 
ноўрин ҳисоблангани учун ҳам, улар ўз ҳамкасбларига мурожат қиладилар. 
Бу жараѐн икқила томон учун ҳам фойдалидир. Маслахат берувчи ўз 
фикрини ифодалаш имконига эга бўлиб, юқори босқич эҳтиѐжларини 
қондирса, маслахат олувчи эса ўзининг кейинги ҳаракатининг тўғри 
йўналишини белгилаб олади. 
3. Ҳимоя: инсоният ўзининг тарихий–ижтимоий ривожла-нишида «куч 
бирликдадир » деган тушинчани туб мохиятини англаб етиб, доимо унга 
амал килиб келган. Йирик хайвонларни овлашдан тортиб, душманлардан 
ҳимояланиш зарурлигигача биргаликда бўлиш самарали эканлигини 
тушиниб етганлар. Ҳозирги замон ташкилотларида эса ходимларда 
раҳбарларга нисбатан ишончсизлик ва эртанги кун учун хавотирланиш 
кучайганда, бу хиссиѐт янада кучаяди. 
4. Мулокат. Бизга маълумки, кишилар ўз фаолиятига таълукли бўлган барча 
маълумотларни билишни истайдилар. Лекин, айрим раҳбарлар кўп 
маълумотларни ходимлардан яширишга ҳаракат қиладилар ѐки улар 
ходимларга жуда секинлик билан етиб келади. Ходимлар эса ўз 
қизиқишларини қондириш учун норасмий ахборот каналларини излаб 
топишга ҳаракат қиладилар. Бу эса ўз навбатида уларни норасмий 
гурухларга кириб, маълумотларга эга бўлиш учун ҳаракатга келтиради. 
5. Якин мулокат ва симпатия. Кишиларнинг норасмий гурухларга 
киришишларида уша гурухдаги айрим кишиларга нисбатан симпатия 
муносабатларида бўлишидир. Улар билан бевосита якин мулокатда бўлиш 
имкони эса факат уша гурухга киришда пайдо бўлади. 
Ўзок йиллар давомида, турли соха ходимларини кўзатганларида, улар ўзининг якин 
атрофида ишлаѐтган ҳамкасблари билангина мулокатга киришганлар. Чунки, ходимлар 
ўзларидаги ижтимоий эҳтиѐжларни, бевосита иш жойларининг ўзида қондиришга ҳаракат 
килганлар. Чунки, улар ўзокроқ жойдаги ходимнинг олдига бориш раҳбар олдида ноқўлай 
бўлади деб ҳисоблаганлар. 
Гурухларнинг у ѐки бу даражада самарадор бўлишлиги бир канча омилларга 
боғлиқ бўлиб, уларга гурухларнинг хажми, таркиби, меъѐрлари, ҳамжихатлиги, 
ихтилофлилиги, мавкейи ва унинг аъзолари бажарадиган роллари киради. 


160 
Хажми. Хориждаги кўплаб олимлар, жумладан: Ралғф Дэвис, Роберт Тиллман, Г. 
Маннерз, Р. Хакман ва Н. Видмар 1951-1987 йиллар ичида гурухларнинг хажмини 
ташкилотларнинг самарадорлигига таъсирини ўрганган кишилар сарасига кирадилар. 
Гурухлар хажмининг катта – кичиклиги бўйича ўзок йиллар илмий тадкикот 
ишларини олиб борган профессор Ралғф Дэвис, уларнинг хажмини 5–8 кишидан иборат 
бўлиши мақсадга мувофик деб таъкидлаган. Чунки, гурухда 2–3 киши бўлса, улар қабул 
қилаѐтган қарорларнинг маъсулияти гурух аъзоларига жуда огир юк сифатида таъсир 
кўрсатади. Хажми 8 тадан кўп бўлганда эса, улар маъсулиятни сезмасдан, уйлаб–уйламай 
қарор қабул қилишлари мумкин. Шу билан бирга уларнинг хажмини кенгайиб бориши, 
гурухларни бўлиниб кетишига сабаб бўлади. 
Таркиби. Гурух таркибига кирувчи шахсларнинг нуктаи назарлари, муаммони 
ечишга ѐндошишларни турлича бўлишлигини таказзо қилади. Чунки, нуктаи-назарлар ва 
фикрлар уртасидаги фарқнинг даражаси канча катта бўлса, муаммони тахлил қилиш ва 
унинг ечимини топиш самарадолиги шунчалик юқори бўлади. Профессор Майнер 
таъкидлаганидек: «Агар гурухга бир–бирига мутлако ухшамайдиган кишилар йигилган 
бўлса, улар бир–бирига якин бўлган (ухшайдиган) гурух аъзоларига караганда кўпроқ 
сифатга эга бўлган қарорлар ишлаб чикадилар». 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish