156
2. Кузатувлар асосида муаммони аниқлаш ҳамда улар орасидаги боғланишларни
ўрганиш. Бошқариш назариясида буни гипотезани шакллантириш дейилади.
3. Ўрнатилган боғланишларни (муаммони структураси ѐки моделини)
текшириш
(гипотезфни текшириш). Агар, структура ѐки модел нотўғри чиқса қўшимча информация
йиғилади ва унга аниқлик киритилади.
4. Агар структуранинг тўғрилиги исботланса, уни амалга оширилади (қарор
кўринишида).
Қарорнинг энг яхши турини танлаб олиш ва уни оптималлаштириш учун қабул
режалаштириш усули, операциялар бўйича изланишлар олиб бориш усули,
тизимли
таҳлил, тармоқли бошқариш ва режалаштириш усули, эвристиқ ва алгоритмлик усуллар
ишлатилади. Бу усулларни қисқача мазмунини кўриб чиқсак:
1. Мақбўл режалаштириш усулини ҳар хил шаклларининг катта қисмини чизиқли
дастурлаш масалалари ташкил этади. Чизиқли дастурлашни бошқарувда ишлатилиш
турлари қуйидагилар ҳисобланади.
1) Ишлаб чиқаришни йириклаштирилган режалаштириш.
2) Маҳсулот ассортиментини режалаштириш.
3) Технологик жараѐнларни бошқаришда чиқиндиларни энг кам миқдорга келтириш.
4) Янги ташкилотни мақбўл жойлашадиган майдонини аниқлаш.
2. Операцияларни тадқиқ қилиш усуллари. Улар ѐрдамида сон таҳлили жараѐнини
амалга ошириш мумкин. Бунга оммавий хизмат кўрсатиш
назариясини, математик
статистиқани, эҳтимоллар назариясини киритиш мумкин. Уларнинг барчаси қарорни турли
вариантларини тузишни ва самаралироғини танлаб олишни кўзда тутади. Омавий хизмат
кўрсатиш назарияси ѐрдамида ишлаб чиқаришда меҳнат
унумдорлигини ошириш ва
ҳаражатларни камай тириш йўлларини хизмат кўрсатиш жараѐнини яхши ташкил қилиш
ҳисобига излаб топиш мумкин.
3. Тизимли таҳлил - раҳбарга қарор қабул қилиш жараѐнида энг самарали ѐрдам
кўрсатиш воситаси ҳисобланади. Умумий кўринишда тизимли таҳлилни бошқарув
сохасидаги йирик муаммолар мажмуасини ечиш услубияти деб тавсифлаш мумкин.
4. Тармоқли режалаштириш ва бошқариш ишлаб чиқаришни бошқаришда самарали
илмий усулдир. Тармоқли режалаштириш ва бошқариш тармоқли моделларни тузишга
асосланган. Улар жараѐнни барча ишларни бажариш вақти бўйича аниқ боғлашга, ҳар
қандай вақтда топшириқни бажаришга таъсир этувчи муҳимроқ ишларни излаб топишга,
амалдаги меҳнат, материал ресурсларини тўғри тақсимлашга ва жараѐннинг
боришини
назорат қилишга имкон беради.
5. Эвристиқ усуллар - қарор қабул қилишнинг бу усулига кирувчи ахборот етарли
даражада тўла ва аниқ эмаслиги ҳамда номаълум эҳтимолли натижа тўла ва аниқ бўлган
эҳтимолли вазиятларда ишлатилади.
6. Алгоритмик усуллар- бу қарор қабул қилиш усули аввалдан тузилган алгоритм
асосида, маълум вазиятларда ишлатилади.
Қарорларни самарадорлигини оширишни таъминлаш учун қабул қилишдаги
таваккалчилик шарт-шароитларини мукаммал таҳлил қилмоқлик зарурдир. Қарор қабул
қилишдаги таваккалчилик деб нотўғри қарорни қабул қилиш хавфи тушунилади. Келажак
ноаниқлик билан белгиланганлиги туфайли барча қарорлар
таваккалчилик билан
боғлангандир.
Хатоларнинг тури бўйича таваккалчилик рентабеллиликда, даромадда, ҳаражатларда,
айланмада ѐки тез сотилишда бўлиши мумкин.
Таваккалчиликда изланишлар зарар ва унинг ҳажмини бир бири билан таққослаш
асосида амалга оширилади. Таваккалчилик таҳлили уни англашдан иборат.
Ташкилотларнинг мураккаблиги, ташқи муҳитнинг ўзгарувчанлиги, амалда
тажрибалар ўтказиш имкониятининг йўқлиги, келажакка
назар солишнинг зарурияти
157
раҳбарларни математик ѐки информацион – мантиқий моделларга мурожаат қилишга
мажбур этади.
Моделлаштириш жараѐни асосан қуйидаги босқичлардан иборат:
1. Масаланинг қуйилиши.
2. Информация билан боғлиқ чегараларни аниқлаш.
3. Моделнинг тўғрилигини текшириш.
4. Натижаларни амалда қўллаш.
5. Моделга амалий натижалар асосида зарурий ўзгартиришлар киритиш орқали уни
такомиллаштириш.
Нотўғри тушунчалар ва нуқтаи-назарлар, информация олиш билан боғлиқ чегаралар,
моделнинг натижаларидан нотўғри фойдаланиш, моделлаш тириш билан боғлиқ
ҳаражатлар моделлаштириш муаммоларини келтириб чиқаради.
Турли ташкилотларни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилишда кўп ҳолларда
моделларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
1. Чизиқли режалаштириш моделлари.
2. Динамик режалаштириш моделлари.
3. Статистиқ моделлар.
4. Ўйинлар назарияси моделлари.
5. Имитацион моделлар ва х.к.
Бошқарув қарорларини етарли даражада асосланган ва оператив тайѐрлаш ҳамда
уларнинг ижросини таъминлаш – бошқарув фаолияти самарадорлигини белгиловчи муҳим
омилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: