146
Б./ Б. /Б техникасини қўллаш қоидалари
Е.И.Техееванинг мактабгача ёшдаги болаларни математика элементларига
ўргатиш тўғрисидаги фикрлари.
Мавзу саволи
Биламан
Билишни
хоҳлайман
Билдим
1.
2
3.
4.
5.
6.
7
Ф.Н.Блихернинг педагогик қарашлари.
Синквейн схемаси:
1–қатор – тушунча;
2-қатор – тушунчани тавсифловчи 2 сифат;
3-қатор – ушбу тушунча вазифалари тўғрисидаги 3 та феъл;
4-қатор – ушбу тушунча моҳияти тўғрисидаги 4 сўздан иборат сўз
бирикмаси;
5-қатор – ушбу тушунча синоними.
А. Леушинанинг мактабгача ёшдаги болаларни математика
элементларига ўргатиш ҳақидаги қарашлари.
Венн диаграммаси
147
Гуруҳ билан ишлаш қоидалари
Кластер методи
Соат миллари технологисини тўлдиринг
Теварак атрофни (жойни) билиш
Ўтган замон
Ҳозирга замон
Келаси замон
Гуруҳ аъзоларининг ҳар бири
- ўз шерикларининг фикрларини хурмат қилишлари лозим;
- берилган топшириқлар бўйича фаол, ҳамкорликда ва масъулият
билан ишлашлари лозим;
- ўзларига ёрдам керак бўлганда сўрашлари мумкин;
- ёрдам сўраганларга кўмак беришлари лозим;
- гуруҳни баҳолаш жараёнида иштирок этишлари лозим;
- “Биз
бир кемадамиз, бирга чўкамиз ёки бирга қутиламиз” қоидасини
яхши билишлари лозим.
Математик
тасаввурларни
шакллантириш ишини
ташкил қилишда
болалар муассасаси
мудирасининг роли.
148
ФСМУ технологияси
Савол
Мактабгача тарбия концепцияси нуқтаи
назаридан олти ёшли болалар оилада ва
болалар
боғчасида
мактаб
таълимига
тайёрлашга
қўйиладиган
замонавий
талаблар.
(
Ф) Фикрингизни баён
этинг
(
С) Фикрингиз баёнига
сабаб кўрсатинг
(
М)
Кўрсатган
сабабингизни
исботловчи
далил келтиринг
(
У)
Фикрингизни
умумлаштиринг
9-амалий машғулот: Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик
тафаккурини ривожлатиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш
Ишнинг
мақсади:
Тингловчиларга
ахборот
коммуникацион
технологияларидан фойдаланилган ҳолда машғулотлар режасини ёзиш
тартибини тушунтириш. Компьютер дастурларини амалга ошириш метод ва
усулларини ўрганишга даъват этиш. Тарбиячиларнинг методик маҳоратини
ошириш.
МТМ
тарбияланувчиларида
элементар
математик
тушунчаларни
шакллантириш борасида, таниқли математиклар илмий асосланган услублар
тизимини яратганлар.
Жумладан, И.А. Маркушевич, С.И.Шварцбурд,
Б.В. Гнеденко ва бошқа олимларни келтириш мумкин. И.А. Маркушевич
тарбияланувчиларнинг кўникмалари бўйича методологик дастур беради,
С.И.Шварцбурд математик тушунчаларни шакллантиришда, уларнинг бир неча
компонентларга ажратиб беради. Б.В.Гнеденко ўз
ишларида математик
қобилиятларнинг икки хил: “Оддий, ўрта қобилият” ва “ўртадан юқори бўлган
қобилият” каби даражаларини ажратиб кўрсатади, шунингдек математикани
ўргатишда тарбиявий чораларнинг қатор омилларини киритади.
МТМларда, элементар математик тушунчаларни шакллантиришда
республикамизнинг қатор олимлари ва услубчилари ўз ҳиссаларини қўшганлар,
қатор услубий қўлланмалар чоп этганлар. Масалан, М.Е.Жумаев – Болаларда
математик
тушунчаларни
ривожлантириш
назарияси
ва
услубиёти,
Н.У.Бикбаева, З.Рахмонқуловалар – Мактабгача ёшидаги болаларда математик
тасаввурларни шакллантириш каби қўлланмалар яратиб,
уларда болаларда
математик билимларни шакллантириш масалаларини ёритиб берганлар.
149
Н.У.Бикбаева ўзининг қўлланмасида 6-7 ёшли болаларга элементар
математика тушунчаларини бериш бўйича даставвал ўргатиш услубиётини,
сўнгра, 72 соатга мўлжалланган машғулотларнинг ишланмасини берган.
З.Рахмонқулованинг қўлланмасида асосан болаларда математик тушунчаларни
ривожлантиришнинг услубиёти ва машғулотлардан намуналар берилган.
Тайёрлов гуруҳи дастурида геометрик шакллар кўринишини ўзгартириш,
бир хил шакллардан бошқа хил шакллар тузиш назарда тутилган. Тарбиячи
болаларга ўз ихтиёрларидаги шаклларни қарашни, уларни шакл бўйича
тақсимлаш, улар қандай аталишини ва қандай катталикда эканини айтишни
таклиф қилади, сўнгра, қандайдир икки ёки
учта шакл олиб, уларни
бирлаштириш ёъли билан қандай янги шакл тузиш мумкинлигини ўйлаб кўриш
таклиф этилади. Болалар шаклларни тузганларидан кейин, қандай янги шакллар
ҳосил бўлганини ва улар қандай шакллардан тузилганлигини гапириб бериш
таклиф қилинади.
МТМларда мультимедиа технологияси асосида тарбияланувчиларга
элементар математик билим беришда аналогия услубидан фойдаланиш самарали
натижа беради, айниқса сонларни, буюмларни, объектларни, масофанинг катта-
кичиклигини,
паст-баландлигини, қисқа-узунлигини,
кўп-озлигини
ва
ҳоказоларни ўрганишда қўл келади. Қуйида аналогияга тегишли бир нечта мисол
келтирамиз.
Масалан, монитор экранга учта қизил рангли ва иккита кўк рангли шар
чиқарилади. Тарбиячи болалардан, экранда нималарни кўраяпсизлар деб
сўрайди. Болалар шарларни деб жавоб берадилар. Тарбиячи яна савол беради.
Қизил ранглилари нечта, кўк ранглилар нечта деб сўрайди.
Болалар санаб чиқиб, қизил ранглилари учта (3), кўк ранглилари иккита (2)
деб жавоб берадилар.
Тарбиячи яна савол беради. Қайси ранглилари кўп ва нечтага?.
Болалар, қизил ранглилар кўк ранглиларга қараганда битта ортиқ (кўп) деб
жавоб берадилар.
Тарбиячи: шундан кейин
катта ва кичик белгилари тўғрисида тушунча
беради ва экранга > - катта, < - кичик белгисини чиқаради. Юқоридаги
айтилганларни «Сичқонча» ёрдамида 3 > 2 шаклида ёзиб кўрсатади.
Шундан кейин, тарбияланувчилардан тенглик белгиси бўлиши учун нима
қилиш керак деб сўрайди. Тарбияланувчилар иккита кўк шарга, яна битта кўк
шар қўшиш керак дейдилар ва шунда қизил шарлар билан кўк шарлар тенг
бўлади. Тарбиячи буни экранда 3=3 шаклида ёзиб кўрсатади.
Сўнгра, тарбияланувчилар уч нафаридан
навбатма-навбат тарбиячи
кўрсатганларни мустақил бажариб бериш топширилади.
Қуйида мултимедиа технологиясига (компьютерли таълим) асосланган
элементар математик билимлар бериш бўйича бир неча намунавий
машғулотларни қўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: