139
характеристикасини англаймиз. Биз теварак-атроф ҳақидаги билим ва
малакаларни эгаллаш учун,
шунингдек унинг шакли, 6елгилари ҳақида,
уларнинг тузилиши, 6аландлиги, узунлиги, кенглиги
ҳақида,
предметларнинг
жойлашуви,
уларнинг
орасидаги масофани аниқлашдаги ва белгилай олишни
ўрганиш учун, теварак-атроф ҳақидаги тушунчаларини
янада мустаҳкамлаш
учун- турли теварак-атроф
категорияларига мурожаат қиламиз.
Теварак-атрофни чамалаш, ориентировка қилиш
тушунчаси, масаласи мураккаб масаладир.
Теварак-атрофии ориентировка қилишда турган
ёки белгиланган жой тахминга олинади:
МАСАЛАН:
а) киши теварак - атрофни яхшилаб кузатиб “Ўзи турган нуқта” ҳақида
маълумот бера олиш; ён атрофидаги объектни тушунтира билиши керак:
6) ўзи қўйиб кетган предмет ёки инсонни қайта теварак-атрофни чамалаш
орқали топиб келиши ёки аниқ маълумот бера олиши керак;
в) инсон теварак - атрофни объектлича тушинтираётганда, чалкаштирмай,
предметларнинг бир хил ёки ҳар хиллигини тушинтира олиши, шунингдек қайси
предмет қайсинисининг ортида, олдида, оросида, узоқ, яқинлиги, хуллас
орасидаги масофа ҳақида тўла маълумот бepa олиши керак.
Теварак-атроф ҳақидаги, аниқ мўлжал олишга ҳар бир инсон эга бўлиши
керак. Бу билимлар эса уларга ёшликдан берилади.
Инсон актив ҳаракатини давом эттириши
учун координацияни ва уни
мўлжал олишни яхши билиши керак.
Кўпчилик бу усулдан фақат бир жойдан иккинчи бир жойга адашмасдан
бориб келиши учунгина фойдаланади.
Мўлжал олишни aниқ белгилай олиш, жойларни яхши ўзлаштириш учун,
шу одамнинг эслаб қолиш қобилияти, хотираси, диққат — эътибори, ўйлаш, эсга
тушириш, кўз олдига келтира олиш каби қобилиятлари анча мустаҳкам бўлиши
керак. Акс ҳолда, бу қобилиятлари заиф одамлар ориентировкани яхши белгилай
олмайдилар.
2. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан теварак-атрофни кузатишнинг
аҳамияти.
Баъзи мактабгача тарбия ёшидаги болалар ҳали теварак атрофни кузатишни,
уни ориентировка қилишни яхши ўзлаштира олмаган бўлишлари ҳам мумкин
бўлади.
Масалан: ўз уйларига боришни билмайди. Лекин, аксинча боғда болалар
билан у ўйналадиган ўйинларнинг камчилиги, машғулотлар ва бошқа кўпгина
болалар ижоди теварак-атроф билан боғлиқ.
Теварак - атрофни англашда психофизиологик механизмга ҳам боғлиқдир,
у нисон онгидаги кўриш, эшитиш, сўзлаш, эслаб қолиш,
хотира каби
қобилиятлар (анализаторлар) ёрдамида динамик системадек сақланиб қолади.
140
Айниқса бунда ҳаракатланувчи анализаторлар ва ички ҳис-туйғуларининг роли
аҳамиятлидир.
2. Теварак атрофни идрок қилиш бирор бир мўлжал асосида фойдалана
билишни талаб қилади, бола илк ёшидан бошлаб ўзининг сезгилари орқали
идрок қилади, яъни танасининг томонлари билан мўлжал қилади.
Боғча ёшида бола теварак-атроф тушунчаларини сўзларда ифодаланишини
эгаллайди: олдинда- орқада, юқорига- пастга, чапга-ўнгra.
Ёш болада теварак атрофни идрок қилишда боланинг шахсий танаси асосий
марказ бўлиб ҳисобланади ва у ўзининг танасига нисбатан сезги органлари
орқали мўлжалга олади. Кейинроқ бориб унга яна бир система қўшилади. Бу
нутқда ифодалашдир яъни сўзлар билан. Бу нарса болаларда томонларни ўзига
тегишлиларни сезги, фарқлаш, аниқлашхусусиятларини мустаҳкамлаш
натижасида бўлади, қайсики бу томонлар: юқорига, пастга, олдинга, орқага,
ўнгга, чапга.
Асосий томонларни 3 та группаси, қайсики
одам танасининг турли
қисмлари бўйича энг биринчи бўлиб юқори фарқланади. Бунда бола, танаси
вертикал ҳолатида аниқлайди. Қолганлари эса кечроқ аниқланади ва фарқланади
бола томонидан.
Бола томонларининг жуфт, қарама қарши
томонларини группасини
ўзлаштирса ҳам, ҳали у унинг аниқлигида янглишади.
Болалар учун асосий қийинчиликлар ўнг ва чапни ажратишдир.
Кузатишлардан бола бу қарама — қарши томонларни аста — секин эгаллаб
боради, қайсики уларни тажрибалари орқали эгаллаб борадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: