Иккинчи кичик гуруҳ
2. Кичик группада болаларнинг эрталаб, кундузи, кечқурун ва кечаси вақт
оралиқлари ҳақидаги тасаввури аниқланади. Сутка қисмларини кичкинтойлар ўз
фаолиятлари мазмунининг ўзгаришига ҳамда шу вақт оралиғида ўз атрофларида
бўлган катта ёшли кишилар фаолиятига қараб фарқ қиладилар.
142
Aввал кундалик тартиб, болаларнинг уйқудан туриш, эрталабки гимнастика,
нонушта, машғулот вақтлари қатъий белгилаб қўйилганлиги ва сутканинг
бўлаклари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун реал шароитлар яратади.
Педагог вақт бўлагининг номини айтади ва болаларнинг шу вақтта мос
бўлган фаолият турларини санаб чиқади. “Ҳозир эрталаб, биз гимнастика
қилдик, ювиндик, энди эса нонушта қиламиз ёки аллақачон нонушта қилиб
бўлдик, шуғулланиб ҳам бўлдик. Ҳозир кундуз кун. Тез орада тушки овқатни
еймиз”.
Болалар аста секин эрта билан, кундузи, кечқурун, кечаси сўзларининг аниқ
мазмунини тушиниб оладилар, уларга эмоционал ранг берадилар. Болалар ўз
нутқларида улардан фойдалана бошлайдилар.
Ўрта гуруҳ
Кичик группа сингари бу группада ҳам вақтни билиш болаларни асосан,
кундалик ҳаётида ўстириб борилади муҳими бу ўргатишининг пухта ҳиссиёт
асосида амалга оширилишидир.
Педагог сутка қисмларининг номини болалар ва уларга яқин катта ёшли
кишиларнинг эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси нима қилишлари билан боғлиқ,
болаларнинг сутка қисмлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлади.
Катта гуруҳ
Ўқув йилининг бошида катта группа болаларида эрталаб, кундузи, кечқурун
ва кечаси каби вақт қисмлари ҳақида тасаввурлар мустаҳкамланиб вақт болалар
фаолиятининг конкрет мазмуни ва улар атрофидаги катталар билангина эмас,
балки вақтнинг объективрок кўрсаткичлари — табиат ҳодисалари (қуёш
чиқиши) билан боғлайдилар.
«Кеча», «бугун», «эртага» каби вақт белгиларининг ўзгарувчанлиги ва
нисбийлиги болаларининг уларни ўзлаштиришларида қийинчилик туғдиради.
Беш ёшли болалар бу сўзларни янглиштирадилар. Педагог муайян
сўзларнинг мазмун аҳамиятини очиб бериш учун болаларга қуйидаги саволларни
беради: «Биз сиз билан кеча қаерда бўлдик?», «Паркка қачон борган эдик?».
Эндиликда болалар ҳар куни эрталаб ҳафта кунларининг номини
шунингдек, кеча ҳафтанинг қайси куни эртага қайси куни эканлигини айтадилар.
Математика машғулотларида вақти-вақти билан болаларга ҳафта кунларини
тартиби билан айтиш таклиф этилади. Айтилган кундан олдин ва кейинқандай
кун келишини айтиш. Педагог «Қайси кунлари расм чизиш машғулотимиз бор?
Мусиқа машғулоти-чи? деб саволларни алмаштириб туради.
Болалар тартиб билан санашни, ҳафта кунларини тартиб билан айтишни
ўрганиб олганларидан кейин кунни тартиб номери билан боғлайдилар.
Ҳафта кунларининг изчиллиги ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш учун
“Ҳафта кунлари” сўзли дидактик ўйиндан фойдаланиш мумкин.
143
Ҳафта кунларининг аламашинишини кузатиб бориш болаларда такрорли
вақтнинг ўзгарувчанлиги ҳақида тушунча ҳосил бўлишига унинг кетидан ҳафта
келишини очиб беришга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |