Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/91
Sana23.02.2022
Hajmi2,46 Mb.
#171319
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   91
Bog'liq
3,2 МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Уйга вазифа 
Тарбияланувчиларга буюмлар мисолида 4 сонидан 1 
сонини айириш амалини бажариб келиш топшириқ 
сифатида берилади. 
Қуйида 5 сони ичида қўшиш ва айириш амалларини ўрганишга 
бағишланган ва биринчи машғулотда фойдаланишга мўлжалланган иккита 
мультимедиали лавҳани келтирамиз. 
 
I. 

 =
 
1 + 2 = 3
 
-
=
 
5 - 2 = 3
 


152 
Ушбу тақдимотларда арчаларга анимация самаралар бериш орқали ранглар 
жилоланиб туради, тарбиячи-педагог қўшиш ва айириш амалини тушунтириб, 
материални шарҳлаб боради. Рақамларнинг монитор экранидаги кўриниши 
ўзгариб туради, яъни мультимедиали самара ҳосил қилинади.
Машғулотнинг бориши
Тарбиячи: 
монитор 
экранига 
арчаларни 
чиқариб, 
Алибекдан 
нималарни кўраётганини сўрайди. 
Алибек: Бир қатор арчаларни 
кўраяпман, дейди 
Тарбиячи: Юқори қаторда нечта арча 
бор? 
Алибек: Санайди, бир, икки, уч, тўрт, беш, олти-олтита. 
Тарбиячи: Алибек айт-чи, битта арчага иккита арча қўшилса, жами нечта 
арча ҳосил бўлади. 
Алибек: Санаб учта, дейди. 
Тарбиячи: Расмда бу қандай ифодаланган? 
Алибек: Биринчи арчадан кейин + ишораси, кейин иккита арча, сўнгра = 
тенглик белгиси, тенглик белгисидан кейин учта арча жойлашган. 
Тарбиячи: Сонларни қўшишни буюмлар билан ҳам ифода этиш мумкин.
Тарбиячи: Арчалар остидаги рақамлар нимани билдиради? 
Алибек: Битта арчага иккита арчани қўшгандаги йиғиндини билдиради, 
яъни (1+2=3) 
Тарбиячи: Жаҳонгир айт-чи, пастки қаторда нечта арча бор? 
Жаҳонгир Санайди. Бир, икки, уч,...,ўнта . 
Тарбиячи: Жаҳонгир, айт-чи ойинг сенга беш дона конфет берса, ундан 
иккитасини укангга берсанг, ўзингда нечта қолади? 
Жаҳонгир: ўзимда уч дона конфет қолади. 
Тарбиячи: экранда кўриниб турган арчаларнинг бештасидан иккитасини 
қўшнига берилса, ўзингда нечта арча қолади?
Жаҳонгир: ўзимда учта арча қолади. 
Тарбиячи: шу айтганларинг пастки қаторда қандай ифодаланган. 
Жаҳонгир: Бешта арчадан кейин айириш белгиси (-), ундан кейин иккита 
арча, сўнгра тенглик белгиси (=), охирида яна учта арча жойлаштирилган. 
Тарбиячи: айтганларинг сонлар билан қандай белгиланган? 
Жаҳонгир: экранда 5-2=3 ни кўрсатади. 
Шундан сўнг, тарбиячи жавоб беришда қатнашган болаларни баҳолаб, 
бошқа тарбияланувчилар билан ҳам савол-жавобни ўтказади.
Машғулотнинг асосий 15 дақиқали босқичидан сўнг, дам олиш босқичи
(5-дақиқали оралиқ босқич) бошланади. 
Бу босқичда (5 дақиқали оралиқ босқичда) тарбиячи болалар дам олишлари 
учун “ўрин алмаштириш” ўйинини ўтказади (1,2,3,4,5 рақамлар ва +, -, = 
белгилар қоғозда тайёрланиб, қистиргич ёрдамида тарбияланувчиларнинг 


153 
кўкракларига тақилади ва уларни бир қаторга тизиб, 3 сони ҳосил қилинади 
ҳамда арча тўғрисидаги шеърлар айтилади).
Янги йил оқшомида, 
Ялтирайди арчамиз. 
Арчамизни безашда, 
Қатнашганмиз барчамиз. 
Ғани илди битта шар, 
Нодир эса иккита шар. 
Қани айтинг, болалар, 
Нечта бўлди жами шар. 
Шеър айтиб бўлингач, тарбиячи Нигорадан жами шар нечта бўлганини 
сўрайди. Шундан кейин, тарбиячи тарбияланувчиларнинг олган билимларини 
синаш учун қуйидаги схема бўйича “Ўринни тўлдир” ўйинини ўтказади.

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish