14. Алтернатива қоидаси
Қоида қуйидагича: Альтернатив саволлардан фойдалан ва таклиф қилиб, танлов
тақдим эт!
Сиз мижозга вариант таклиф этганингизда, унда танлаш эркинлиги пайдо бўлади!
Амалиёт танлов бўлмаганда, мижоз эркин бўлмасликни ҳис қилади ва эҳтимол рад этиши
мумкин. Танлов катта, иккита варинтадан кўп бўлса, кўпчилик ўзини йўқотиб қўяди ва қарор
қабул қилолмайди. Шунинг учун, таклиф қилишда фаққат икки хил вариант тақдим этиш
яхшироқ. Бу альтернатив саволларга ҳам тегишли: жавоб бериш осон, демак, гўшакни қўйиш
эҳтимоли кам бўлади. Ҳар сафар, мижоз ўйланса, сиз унга мураккаб савол бергансиз ва унга
жавоб бериш қийин бўляпти!
Суҳбат бошидаги саволларни эслаймиз:
- Сиз ўзингизга танлаяпсизми ёки бошқа кимгадирми?
- Сиз аниқ нимадир танлаб бўлиднгизми ёки ҳали қараяпсизми, таққослаяпсизми?
Улар тушуниш учун содда, биз учун фойдали ва уларга жавоб бериш осон! Бизнинг
суҳбат аввалидаги вазифамиз: суҳбатни осон бошлаш ва мижозга ёқиш. Қолган барчаси
кейинроқ.
Учрашув белгилашдаги саволлар:
- Сизга қачон келиш қулай, бегим кунларими ёки дам олиш кунларидами (жавоб.)
- Қайси куни: душаньа, сешанба ёки балки пайшанба куними? (жавоб.)
- Қайси пайт қулайроқ, куннинг биринчи ярмидами ёки иккинчи ярмидами? (жавоб.)
Бу скриптни кейинроқ таҳлил қиламиз, ҳозир эса қаранг, бир қатор танлаш осон бўлган
алтернативалар!
ХУЛОСАЛАР
1. Саломлашиш қоидаси: доимо максимал даражада ижобий ва компания стандартига
кўра саломлашинг.
2. Қўшилиш қоидаси: доимо жавоб беришдан аввал, мижоз сўзи ёки саволига
қўшилинг.
3. Қамраб олиш қоидаси: доим савол беринг ва жавобини тингланг!
4. Исмини айтиш қоидаси: кириш қўнғироғида суҳбатбошида танишинг, лекин 2-3та
жумладан сўнг суҳбатдошни исми билан камида 3 марта мурожаат қилинг: суҳбат
бошида, ўртасида ва хайрлашишда.
5. Танаффус қилиш қоидаси: савол беридингиз – танаффус қил ва тингла; ортиқча
саволларни истамасанг – ортиқча танаффус қилма.
6. Нархни айланиб ўтиш қоидаси – ҳеч қачон нархлар тўғрисида саволни ўзинг
кўтарма ва доимо телефонда мулоқотда нарх ҳақидаги саволни айланиб ўт!
7. Чегирмалар қоидаси – ҳеч қачон ўзинг чегирмалар ҳақидаги саволни кўтарма, агар
сўрашса айланиб ўт!
8. Мавжудлик қоидаси: мавжудми деган саволга аввал қўшил, кейин эса ташаббусни
қўлга ол!
9. Агар сир бўлмаса қоидаси: агар савол шахсий бўлса, унга агар сир бўлмаса
жумласини қўшинг.
10. Кутиш қоидаси: Мижозни алоқада камида 30 сонияга қолдиринг; агар кутиш вақти
ошиб кетади деб тахмин қилсангиз, яхшиси телефон рақамини ёзиб олинг ва қайта
қўнғироқ қилишни таклиф қилинг; ҳамиша қанча вақтга мижозни
куттиришингиздан огоҳлантиринг; доим суҳбатдошга “Кутганингиз учун раҳмат”,
деб миннатдорчилик билдиринг.
- “Мен компьютер олдида эмасман” усуули: агар сизга мижоз қўнғироқ қилса ва сиз
аслида мулоқот учун бўш бўлсангиз – суҳбатни давом эттиринг; агар сиз
ҳақиқатдан банд бўлсангиз вахотиржам суҳбатлаша олмасангиз – унда телефон
рақамини олинг ва мижозга қайта қўнғироқ қилишнинг аниқ вақтини келишинг.
11. Аниқлаштириш қоидаси: ҳеч қачон мижоз учун ўйлама – доим аниқлаштир!
12. Фаол тинглаш қоидаси: тинглаганда мантиқий танаффус вақтларида “эҳе” ёки
“оҳо” денг; аниқлаштиринг; фикрлар блокидан сўнг қайта жавоб беринг: “Агар
сизни тўғри тушунган бўлсам....”; суҳбат охирида хулоса қилинг!
13. Кейинги қадам ва сабаблар қоидаси: нима қилишингизни тушунтиринг, кейинги
қадамлар тзғрисида гапиринг ва сабабини айтинг.
14. Альтернатива қоидаси: алтернатив саволлардан фойдаланинг ва таклиф билдириб,
танлов тақдим этинг!
Do'stlaringiz bilan baham: |