Машғулот. 15-топшириқ. 14 топшириқни қайтаринг, лекин “оҳо” дейишдан ташқари,
керакли деб ҳисоблаган жойда “эҳе” ҳам денг.
ФАОЛ ТИНГЛАШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА АНИҚЛАШТИРИШ
Агар мижоз монологи вақтида сиз аниқлаштириш зарур бўлган гапни эшитсангиз, шу
заҳоти аниқлик киритадиган савол беринг. Масалан:
- Мижоз: Мен янги машина сотиб олмоқчи эмас эдим, менга ўзимни машинам ёқади.
Лекин бир-иккита сезилмас бузилган жойлари бор, кафолати эса яқинда тугайди.
- Аниқлаштириш (кўп бериладиган савол): Қаери бузилган?
Дунёдаги ҳамма нарсани аниқлаштиринг, бу халақит бермайди, ишонинг. Мижоз
ҳақида қанча кўп билсангиз, у билан ишончли муносабат ўрнатиш, у истаган нарсани таклиф
этиш ва учрашув ҳақида келишиш шунча осон бўлади.
Илғор компанияларда ҳозирда HR (human resources) деб аталадиган кадрлар бўлими
ходимларига фаол тинглашни, айниқса номзодлар билан суҳбатда сўровномада ёзилган эмас,
балки ҳақиқий маълумотни билиш учун бериладиган аниқлаштирувчи саволлар махсус
ўқитилади. Қуйида келтириладиган диалогда битта юлдузча билан аниқлаштирувчи саволлар,
иккита юлдузча билан жавоблар белгиланган:
- HR: Ўзингиз ҳақида қисқача гапириб беринг.
- Биринчи иш жойим “Бетта-экспресс” компанияси эди, мен курьер бўлганман...
- HR: Сизнинг вазифангиз айнан нимадан иборат эди?*
- Ҳамма курьерларникидек: мен шарҳларни етказардим...
- HR: Бундан ташқари, аслида яна нима ишларни бажарардиз?*
- Қўшимча равишда раҳбарият масалани ўзи ҳал қилишни истамаганда, муаммоли
мижозлар билан ишлашга тўғри келарди..
- HR: Демак.... масалани ҳал этишни истамаган**... Бу нима саволлар эди?*
- Маҳсулотда нуқсонлар учраса.
- HR: Нуқсон**... сиз уларни қандай ҳал қилардингиз?*
Савдода, албатта, айнан шундай бир текис аниқлаштирувчи саволлардан “интервью”
тузмаслик керак, лекин аниқлаштириш кам самара кўрсатмайди.
Қайта алоқа
Сиз тушунчангизни мижоз вазиятига мослайсиз. Ниманидир нотўғри тушунган
бўлсангиз, у сизни тузатади. Қайта алоқа (яна уни бир жуфт жумла ибилан – қадимги юнон
тилида “қайта сўзлаш” ҳам дейишади) аниқлаштиришдан фарқ қилади, аниқлаштириш
кўпинча аниқ жумла маъносини изоҳлайди, қайта алоқа бўлса, маълумотларнинг бирор блоки
мазмунини тасвирлайди.
Мижоз: Мен бошқа машина сотиб олмас эдим, менга ўзимни машинам ёқади. Лекин
бир-иккита сезилмас бузилиш бўлди, кафолат эса яқинда тугайди...
- Аниқлаштириш (кўп бериладиган савол): Нимаси бузилган эди?
Мижоз: Мен техникани яхши тушунмайман, илмоқда ниманидир алмаштиришди.
Икки марта битта чироғи ёниб кетди ва стоп-сгналнинг шу чироғи ҳам... (оҳо).
- Аниқлаштириш: Бу ҳаммасини ёки яна нимадир бўлдими?
Мижоз: Мен, ғилдираклар тешилгани ва ойна синганини ҳисобламаяпман.
Қайта алоқа: Агар сизни туғри тушунган бўлсам, машинани кақолати тугаётгани учун
алмаштирмоқчимисиз?
Мижоз: Ҳа.
Қайсидир блок тушунчаси пайдо бўлиши билан, сиз қайта алоқа ўрнатасиз. Асосийси
– диққат билан тинглаш. Мижоз сизнинг эътиборлилигингизни, унинг вазияяти билан
қизиқаётганингизн кўради ва сизга нисбатан муносабати яна-да кўпроқ ижобий бўлади, сизда
эса кутишларни “яратиш” билан шуғулланишингизга сабаб йўқ.
ХУЛОСАЛАР
Статистикага кўра, мижоз суҳбатнинг аввали ва охирини яхши эслаб қолади. шунинг
учун суҳбат якунида хулосалар қилиш муҳим. Хулосани “демак” сўзи билан бошлаш ва кейин
қисқа маълумот тақдим этиш энг яхши усул. Телефон қўнғироқларида хулоса ясаш суҳбат
якунида, хайрлашишдан олдин қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |