Мижоз қуйидаги “ўлчовсиз” сўзларни сўзлаганда аниқлаштирувчи саволлардан
фойдаланиш жуда муҳим:
1. Менга тезроқ керак эди!
2. Бу кўп вақт оладими
3. Узоқми
4.
Мен бир оз кута оламан
5. Мени вақтим камроқ.
6. Бу яхши маҳсулот
7. Бундай қилиш ёмон.
8. Менга ҳамма чиройли нарсалар ёқади.
9. Сизгача мен билан нотўғри гаплашишди.
10. Мен яқинда сизнинг офисингизда бўлган эдим.
11. Менга ҳаммаси маъқул
12. Бу қиммат.
Рўйхатни давом эттириш мумкин, лекин шунинг ўзи ҳам етарлича бўлади.
Аниқлаштирувчи саволларнинг иккита тури бор: универсал – битта ва алоҳида – улар кўп ва
оддий, шунингдек бу саволлар биттадан бошланади ва сўроқли сўзлардан ташкил топади –
улар ҳақида кейинроқ тўхталаман.
Универсал савол: Айтолмайсизми, илтимос, ... деганда нимани назарда тутяпсиз...” ,....
Деганда сўзидан кейин эшитган жумлангизга қисқача таъриф берилади. Саволнинг оддийлиги
ва кучи шундаки, у мутлақо ҳар қандай маълумотни аниқлаштириш учун тўғри келади ва уни
ўйланмасдан бериш ҳамда батафсил жавоб олиш осон.
Энди алоҳида вариантларга тўхталсак. Улар ҳам айтилган сўзлар
маъносини очиб
беради ва “сўроқ сўзлардан” бошланади, улар 10 та: 5 таси – ким, қандай қилиб, қачон, қайси,
қайси бири; кейингилари – нима (қайси, нимага), кимники; ва қаерда, қанча (қанчалик), нега.
Бу сўзлардан очиқ саволлар бошланади. Ва бизнинг аниқлаштирувчи саволларимиз ўз-
ўзидан очиқ бўлади. Тренинглар давомида “очиқ савол –бу нима?”, савол берсам доим бир
хил жавоб оламан: “Бу бир сўз билан “ҳа” ёки “йўқ”, деб жавоб бериб бўлмайдиган саволлар”.
Чиройли таъриф, лекин бу асосий моҳиятни очиб бермайди.
Очиқ саволлар – Бу таркибида сўроқ сўзлар мавжуд ёки
улардан бошланадиган
саволлар.
Энди худди шу жумлалар учун универсал ва алоҳида аниқлаштириш вариантларни
берамиз:
-Менга тезроқ керак эди!
- У: Аниқ айтолмайсизми, илтимос, тезроқ деганда нимани назарда тутяпсиз?
- К: Қанча тез вақтда сизга керак?
Бу узоқ вақтми.
У: Аниқ айтолмайсизми, илтимос, узоқ вақт деганда нимани назарда тутяпсиз?
К: Нима сиз учун узоқ вақт?
Узоқми.
У: Аниқ айтолмайсизми, узоқми деганда нимани назарда тутяпсиз?
К: Сиз учун нима узоқ? Қанчалик узоқ?
Мен бир оз кута оламан. Бир оз вақтим бор.
У: Аниқ айтолмайсизми, бир оз деганда нимани назарда тутяпсиз?
К: Қанча вақт кута оласиз? Аниқ қанча вақтингиз бор?
Бу яхши маҳсулот.
У: Аниқ айтолмайсизми, илтимос, яхши маҳсулот дегана ниманиназарда тутдингиз?
К: Сиз нима билан таққослаяпсиз? Қанчалик у яхши?
Бундай қилиш ёмон.
У: Аниқ айтолмайсизми, илтимос, ёмон деганда нимани назарда тутпсиз?
К: Сиз нима билан таққослаяпсиз? Сизнингча, нима ёмон?
Менга ҳамма чиройли нарсалар ёқади.
У: Аниқ айтолмайсизми, илтимос, чиройли деганда нимани назарда тутяпсиз?
Нима билан таққослаяяпсиз? Сизнингча, нима чиройли?
Сизгача мен билан нотўғри гаплашишди.
У: Аниқ айтолмайсизми, илтимос, нотўғри гаплашишди,
деганда нимани назарда
тутяпсиз?
К: Сизга айнан нима дейишди? Айнан нима юз берди?
Мен яқинда сизларни офисда бўлган эдим.
У: Аниқ айтолмайсизми, илтимос, яқинда деганда нимани назарда тутяпсиз?
К: Сиз айнан қачон келгандингиз? Бу қачон бўлган эди?
Менга ҳаммаси маъқул.
У: Аниқ айтолмайсизми, илтимос, ҳаммаси маъқул деганда нимани назарда тутяпсиз?
К: Сизга айнан нима маъқул келди? Сизни нимадир тўла қониқтирмаяптими?
Бу қиммат.
У: Аниқ айтолмайсизми, сиз қиммат деганда айнан нимани назарда тутяпсиз?
К: Сиз нима билан таққослаяпсиз?
Эътибор қилинг: аниқлаштиришнинг алоҳида варианти кўпроқ нишонга тегади.
Муҳим кузатув: агар мижоз қиммат/арзон, яхши/ёмон, чиройли/ хунук, сифатли/сифатсиз,
ишончли/ишончсиз, узоқ/тез, диққатли/эътиборсиз ва ҳоказо баҳолашнинг субъектив
мезонларидан фойдаланган бўлса, унда энг яхши аниқлаштириш:
Сиз нима билан таққослаяпсиз?
Масалан, қиммат фақат қиёслашда бўлиши мумкин ва “қиммат” учун аниқлаштириш
топилмайди!
Do'stlaringiz bilan baham: