Машғулот. 8-вазифа. Шеригингиздан сизга 20 марта қўнғироқ қилишини ва
“Чегирмалар борми?” деб сўрашини илтимос қилинг. Сизнинг вазифангиз жавоб қайтариш:
Биласизми, (мижоз исми айтилади), шундай саволлар борки, уларни мен телефон
орқали муҳокама қилолмайман. Сиз компаниямизга келинг, шу ерда бу масалани келишамиз.
Қачон кела оласиз: бугун, эртага ёки бошқа кунми?
Шеригингиз яна бир марта сўраши керак: “Хўш, барибир айтингчи, чегирмалар
борми?”
Ва
сиз
жавоб
беришингиз
керак:
- Биласизми, (мижознинг исми айтилади), шундай масалалар борки, мен телефон орқали
муҳокама қила олмайман. Сиз келинг, келишамиз. Шундай қилиб, қачон келиш сизга қулай?
Ва 3 сония танаффус қилиш керак. Илтимос, фақат тасвирлангандек бажаринг:
қўнғироқ – биринчи савол – сизнинг жавобингиз – иккинчи савол – сизнинг иккинчи
жавобингиз ва танаффус. Демак 20 марта.
Машғулот. 9-топшириқ. Мураккаблаштириб давом эттириш: сўҳбатни бошлаш,
саломлашиш, қўшилиш, нархни айланиб ўтиш, танишув ва чегирмалар ҳақидаги савол.
Сизнинг вазифангиз – суҳбатни бошлашни нарх ва чегирмалар ҳақидаги саволни айланиб
ўтиш билан қайта ишлаш. Илтимос, ўзингиздан ҳеч нарса қўшманг, худди тасвирланганидек
ҳаммасини бажаришга куч топинг. Скриптни диққат билан ўқинг. Шеригингиздан мижоз
ролида 10 марта қўнғироқ қилишини сўранг, унга нима дейиш кераклигини тушунтиринг.
Скрипт бўйича 10 марта. Қани кетдик!
- Компания номи, савдо бўлими (исм, фамилия), хайрли кун!
- Мижоз: Салом, ... маҳсулот неча пул туради?
- Ҳа, сиз тўғри манзилга мурожаат қилдингиз! Ҳаммаси тўпламга боғлиқ, сизга
тўхталадиган бўлсак, сиз нимадир танладингизми ёки ҳали танлаяпсизми,
таққослаяпсизми?
- Мижоз: Ҳа, мени мана шу маҳсулот қизиқтиради.
- Нархи ... дан бошланади, айтмоқчи, сизга қандай мурожаат қилсам қулай?
- Мижоз: Андрей.
- Хурсандман Андрей, мен эса яна бир бор эслатай исмим... Сизга тўхталадиган
бўлсак, сиз аввал бошқа компанияларда бўлганмисиз, нимадир кўрганмидингиз
ёки биринчи марта қўнғироқ қиляпсизми?
- Мижоз: Ҳа, бир-икки жойга қўнғироқ қилгандим... Чегирмалар борми?
- Биласизми, (мижоз исми айтилади), шундай саволлар борки, уларни мен телефон
орқали муҳокама қилолмайман. Сиз компаниямизга келинг, шу ерда бу масалани
келишамиз. Қачон кела оласиз: бугун, эртага ёки бошқа кунми?
- Мижоз: Келинг, бу ўртамизда қолади, чегирмалар борми?
- Биласизми, (мижознинг исми айтилади), шундай масалалар борки, мен телефон
орқали муҳокама қила олмайман. Сиз келинг, келишамиз. Шундай қилиб, қачон
келиш сизга қулай?
Do'stlaringiz bilan baham: |