Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Машғулот. 6-вазифа. Машқни бажариш учун сизга шерик керак бўлади. Вароққа 20 
та исталган саволни ёзинг. Кейин шеригингизга навбати билан унга саволларни 
беришингизни, у эса уларнинг барчасига хаёлига келган жавобни, дарҳол эмас 10 гача санаб 
жавоб беришини тушунтиринг. Сизнинг вазифангиз – савол бериш ва шеригингиз унга жавоб 
бергунча кутиш. Шундай қилиб сиз танаффусни сақлаб машқ қиласиз. 
6. Нархни айланиб ўтиш қоидаси 


Қоида қуйидагича: ҳеч қачон нарх тўғрисидаги саволни ўзинг кўтарма ва доим бу 
саволни телефон орқали мулоқотда айланиб ўт! 
Эҳтимол сиз эътибор берган бўлсангиз, айрим қоидалар бошқаларини тўлдиради. 
Масалан, нархларни айланиб ўтиш қоидаси ташаббусни қамраб олишнинг энг кўп 
вазиятларидан бошқа нарса эмас. Ва сизга ҳам ишончим комилки, унинг маъносини тушуниш, 
шу билан бирга ишлов бериш ва қамраб олиш ҳамда айланиб ўтиш жуда осон бўлади! 
Агар суҳбатдошлар доим нарх ҳақида сўрашса “доим айланиб ўт” ибораси нимани 
англатади? Тўғри: бу мижозлар шундай ўзбошимчалик қилиб “неча пул” деб сўрашадиган 
бўлса ҳамма жойда ҳам унчалик “яхши” одамлар эмас. 
Ҳаммаси қоидага кўра! Агар сиз телефон орқали нархни айтсангиз, унда деяярли доим 
мижозни йўқотасиз! Фақатгина сиз айтган нарх бозорда энг арзон бўлган ҳолатлар бундан 
мустасно! Энг-энг арзон нарх. Демпинг масаласи – нархларни максимал пасайтириб ишлашга 
мен тўхталмийман. Ҳар қандай киши маҳсулоти бошқаларникига қараганда арзон бўлса уни 
сотиши мумкин! Бироқ бундай савдоларга ўргатиш керакмикин? 
Аслида эса 
биз ҳаммамиз, мижозлар маҳсулот ёки хизмат қиймати нархдан баланд 
бўлгандагина харид қиламиз! 
Ўзингиз муҳокама қилинг: мижоз биринчи марта қўнғироқ қиляпти, биз ҳақимизда 
билмайди, маҳсулот (хизмат)ни кўрмаган, фойдали томонлари ҳақида эштмаган ва ўзи учун 
қийматини тушунмаяпти ва бу ўринда шундай жавоб олади: “Шунча нарх туради!” Тамом. 
Танаффус! Кўпинча мижоз рахмат деб бошқа яхшироқ вариант излашни ўйлаб гўшакни қўяди. 
Бундай вазиятларда нарх қийматдан кўра юқоридек кўринади! Демак, шунга ўхшаш маҳсулот 
қаерда арзон бўлса мижоз ўша ерга боради, статистикага кўра эса у ўртача 5 та жойга қўнғироқ 
қилган! Бундай жавобда мижозда сизнинг маҳсулотни айнан сиздан харид қилиш билан 
боғлиқ маҳсулот қиймати ва фойдалилигини тўғрисида ахборотингизни тинглаш имконияти 
бўлмайди! 
Нима қилиш керак – нарх тўғрисидаги саволга умуман жавоб бермаслик керакми? 
Ҳозир, илтимос, ўзингизни гўшакнинг нариги томонидаги мижоз ўрнида тасаввур қилиб 
кўринг ва қуйидаги вариантни ўқиг: 
- Неча пул туради? 
- Биласизми, сиз яхшиси ташриф буюринг шу ерни ўзида сизга батафсил ҳаммасини 
айтиб бераман... 
- Бунинг нимаси сир, нега нархни аййтиш мумкин эмас? 
- Албатта мумкин, лекин сиз маҳсулотни кўрмай туриб унинг сиз учун аҳамиятини 
ҳис қилмаслигингиз мумкин... 


Менга қаранг, мени маҳсулот нархи қизиқтиради, қачон ва қаерга боришни ва нимани 
ҳис қилишни ўзим ҳал қиламан”! 
Сизнингча, бу вариант қандай? Бир қарашда адолатли ва самимийми? Адолатли 
таклифлигига қарамай бир оз жаҳлингизни чиқаради. Чунки сизга оддий саволга жавоб 
беришмади. 
Ёки “нархни айтишдан қочиш”нинг қуйидаги варианти: 
- Неча пул туради? 
- Биз телефонда нархларни айтмаймиз! 
- Бунинг сири нимада, нега нархни айтиш мумкин эмас? 
- Келсангиз ҳаммасини айтиб берамиз... 
- Нега ҳозир мумкин эмас? 
Бу аниқ нарх ҳақидаги саволни айланиб ўтиш эмас, балки қочишдир! Жавоб бермаслик 
мумкин эмас, бу салбий реакцияни келтириб чиқаради ва бундай кейин қандай қилиб мижозга 
ёқиш ва мулоқот ўрнатиш мумкин? 
Шундай жавоб бериш кераккки, эътиборни нархга қаратмаслик керак ва бунда қиймат 
тўғрисида гаплашиш имкониятини яратиш зарур! Илтимос, кейинги гапни 3 марта ўқинг. 
Бизнинг вазифамиз – нарх тўғрисидаги саволга маҳсулот қиймати тўғрисида гаплашиш 
имконияти туғилиши учун эътиборни суммага қаратмасдан биздан харид қилишнинг фойдали 
томонини муҳокама қилиш. 
Биз фойдани муҳокама қилиш учун суҳбатдошга шунчаки гўшакни қўйиб 
қўймаслигига кўмаклашамиз! Ҳеч нарсага мажбурламаймиз, ҳеч нарсани “сотмаймиз”! 
Нархни айланиб ўтиш - бу саволга "чалғитиш"га асосланган ташаббусни ушлашнинг 
алоҳида ҳолатидир. Шунинг учун биз нархни айтамиз ва тўхтаб қолмасдан, "кўприк" ни 
қўямиз, яъни биз мавзуга оид оддий муқобил савол берамиз ва эътиборни унга қаратамиз. 
Айланиб ўтиш алгоритми қуйидагича бўлади: 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish