Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx


Кириш қўнғироқларида суҳбатни бошлаш доим 4 та оддий босқичдан ташкил



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Кириш қўнғироқларида суҳбатни бошлаш доим 4 та оддий босқичдан ташкил 
топади. 
1. Компания стандарти бўйича саломлашиш. 
2. Қўшилиш. 
3. Ташаббусни қамраб олиш: 2-3 та савол-жавоб. 
4. Танишиш. 
Танишишнинг энг оддий скриптларидан бири қуйидагича: 
- Сизга нима деб мурожаат қилсам яхшироқ? 
- Мижоз жавоби: Андрей. 
- Танишганимдан хурсандман Андрей! Ўзимни яна бир марта таништирай, Евгений! 
Исмингиз нима жумласини яхшиси қўлламаган маъқул, у болалик пайтданоқ устунлик 
табиатини акс эттиради ва кўпинча салбий ҳис-туйғули жавобни юзага келтиради. Суҳбатдош 
исмини айтиши билан “жуда мамнунман” деб қўшилиш ва ўз исмингизни қайтариш муҳим. 
Мен исм билан бирга фамилияни ҳам айтишни тавсия қиламан. Кўплаб менежерлар айнан 
шундай қилишади, муҳими мижоз ким билан мулоқот қилганини эслаб қолиши зарур! 75% 
одамлар бошқа ердан эмас айнан биздан харид қилишади, чунки уларга сотувчи маъқул 
келган! 
Шундай қилиб, “танишиш” босқичини қамраган ҳолда скрипт шаклида суҳбатни 
бошлашнинг тўлиқ алгоритмини тузамиз. 
1. Саломлашиш: 
- Компания номи, бўлим номи, исми-шариф. Хайрли кун! 
- Мижоз саволи... 


2. Қўшилиш: 
– Ҳа, сиз тўғри манзилга қўнғироқ қилдингиз! 
3. Қамраб олиш. 
- Кўприк: Бир-иккита савол беришга ижозат беринг? 
1-савол: 
- Сиз ўзингиз учун танлаяпсизми ёки бирор танишингизгами? 
- Мижоз жавоби. 
2-савол: 
- Сиз дидингизга мос нимадир танладингизми ёки ҳали қараяпсизми? 
Ёки: 
- Сиз бизга биринчи марта қўнғироқ қиляпсизми ёки аввал мурожаат қилганмисиз? 
- Мижоз жавоби. 
4. Танишиш: 
- Сизга қандай мурожаат қилмак маъқул? 
- Мижоз жавоби: Андрей. 
- Хурсандман Андрей, менинг исмим яна бир ...! 
Кириш қўнғироқларида суҳбатни универсал тарзда бошлаш шу тартибда бўлади. У 
жуда оддий ва эслаб қолиш учун осон. Деярли исталган кириш қўнғироғи билан ишлашни 
шунга ўхшаш шаклда бошлаш мумкин. Ҳеч нарсани ўйлаб топиш шарт эмас, ҳар қандай 
вазиятда ҳам кейинроқ ўз саволларимизни беришга ва танишишга тўғри келади, ҳатто 
тайёрланмаган бўлсак ҳам. Фақат бунинг учун: 
1) Бунга кўпроқ вақт сарфланади; 
2) ташаббус катта эҳтимол билан йўқотилади 
3) агар суҳбат чўзилиб кетса, суҳбатдошни исмини сўраш ноқулай бўлади; 
4) бизга “бу неча пул туради? ва “”Чегирмалар борми?” каби саволлар беришади. 
Агар мижоз “ёмон” характерли бўлса ва саволларимизга жавоб беришни истамаса нима 
қилиш керак? Агар “Сизга нима фарқи бор?” деб жавоб қайтарсачи?! Бу бизнинг суҳбатни 
универсал бошлашимиз ҳаётнинг ҳамма вазиятида асқотмаслигини англатадими? 
- Статистикаларга кўра, “ёмон” табиатли мижозлар сони максимум 5%ни ташкил 
этади, қолган 95% (!) мижозлар ким биландир “жанг” қилиш учун эсам, балки 
масалаларини ечиш учун қўнғироқ қилишади. 
- Ҳар доим ҳеч нарсадан қониқмаган мижоз бор, худди сизни ёқтирмайдиган одам 
каби. 
- Кўплаб сотувчилар ва менинг шахсий амалиётим бундай суҳбат иш беришини 
кўрсатади. 


- “Ёмон” табиатли мижозлар билан ишлашни ўрганиш учун аввало 95% нормал 
мижозлар билан ишлашда бизнинг скриптни қўллабишлашни ўрганиш керак, 
чунки айнан улар бизда харид қилишади. 
- Китобни охиригача ўқинг, барча машқларни бажаринг ва агар сизда иккиланиш 
пайдо бўлса, тренингларга келинг. Биз албатта бу шубҳаларни йўқ қиламиз! 
Қоиданинг иккинчи бандига келадиган бўлсак, суҳбат давомида кишига камида исми 
билан мурожаат қилиш, менимча тушунарли. Биринчи марта суҳбатдошни танишиш 
жараёнида бевосита исми билан мурожаат қиласиз. Иккинчи марта – мулоқотнинг исталган 
жойи – ўртасида. Ишонинг, сизгача буни ҳали ҳеч ким қилмаган! Учинчи марта 
суҳбатдошингизни исми билан суҳбат якунида мурожаат қилинг ва бу яна яхши ҳис-
туйғуларни уйғотади, чунки суҳбат бошланиши ва тугаши кўпроқ ёдда қолиши маълум. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish