Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Машғулот. 5- вазифа. Ручкани олинг ва яна бир марта саломлашиш, исмини айтиб 
мурожаат қилиш, қўшилиш, бизнесингиз ва танишлигингиз тўғисида бир жуфт савол бериш 
билан суҳбатни бошлашниёзинг. 
Саломлашиш:............................................................................... 
Қўшилиш+кўприк+биринчи 
савол 
“ёки/ёки” 
қамраб 
олиш:............................................................................................. 
Иккинчи 
савол 
“ёки/ёки” 
қамраб 
олиш............................................................................................... 
Танишиш:......................................................................................... 
5. Танаффус қилиш қоидаси 
Танаффус қилиш қоидаси қуйидаги шаклда бўлади: 1. Савол бердинг – бир оз тин ол 
ва тингла. 2. Ортиқча саволларни хохламайсанми – ортиқча танаффусларни қилма. 
Бундан иккита хулоса қилиш мумкин. 
- Агар айтадиган сўзингиз (саволингиз) бўлмаса, режалаштирилмаган танаффус кўп 
ҳолларда рақиб саволи ёки нимадир сўзини келтириб чиқаради. 
- Жавоб ўрнига доим танаффус қилсангиз сизнинг суҳбатдошингиз сизни 
маҳоратсиз ёки нимадир ноқулайлик юз берди, деб хулоса қилади! 
Мусиқий билимга эга бўлганлар, мусиқада тўхташ (вақтинчалик сукут) нота каби 
муҳимлигини ва тин олишда давом этиш вақти борлиги билишади! 
Нутқда ҳам танаффус қилиш сўз каби муҳим аҳамитга эга. “Сўз-кумуш, сукут-олтин” 
деган мақол ҳам бежизга айтилмаган. Профессионал сўзловчиларни сўз ёрдам бермайдиган 
жойда сукут сақлашга ўргатишади. Танаффус қилиш юзма-юз ва телефон орқали мулоқотда 
ҳам муҳим рол ўйнайди! 


Кўпинча биз савол берамиз ва жавобни кутмай гапиришда давом этамиз. Мулоқотда 
яна бир кенг тарқалган хатолик – бу ўз саволингизга жавоб бериш. Бунда фақатгина минус 
томонлари мавжуд: мижозга биз билан мулоқот қилиш ноқулай бўлади, биз эса мижоз ҳақида, 
унинг саволлари, фойдаси ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаймиз ва бизнинг 
аргументларимиз катта эҳтимол билан заиф бўлади ва мижознинг қарор қабул қилишига 
таъсир кўрсатмайди. Айнан шунинг учун ҳар сафар савол берганда танаффус қилиш, мижозга 
жавоб беришга имкон бериш ва уни тинглаш муҳим! 
Агар биз қўнғироқ ва савдога тайёрланмасак, ташаббусни қамраб олиш алгоритмини 
ўрганмасак, саволларга ишлов бермасак, скриптларни машқ қилмасак, ўзимизнинг 
муваффақиятсизлигимизга сабаб бўламиз, суҳбатда сукутларни режалаштирамиз! Биз жавоб 
беролмайдиган савол туғилиши билан ёки қандай йўл тутишни билмаган вазият юзага келса 
ТАНАФФУС ҚИЛИШ ҳолати ошиб боради. Ва кўпинча бу вазиятдан чиқиш учун одамлар 
нималарнидир гапиришади. Аслида улар мулоқотга тайёрланишмаган (биздан фарқли) 
хаёлларига келган саволни беришади – асосан 3 та “қабул қилинмаган” саволдан иборат 
бўлади: 
1) Неча пул туради? 2) қанақа чегирмалар мажуд? 3) қўлингизда борми? 
Энди сиз ташаббусни қамраб олиш нега кераклигини тушуняпсизми? Бу уччала 
саволга вазиятни қўлга олмай туриб жавоб бериш қийин! Одатда жавоблар қуйидагича 
бўлади:
- Шунча пул туради (давомида жимлик....). 
- Ҳа биз сизга чегирма қилиб берамиз (давомида жимлик). 
- Ҳа қўлимизда кўплаб вариантлар бор (ва яна жимлик). 
Тахминимча, мен каби кўпчилигингиз ҳам шунга ўхшаш вазиятга тушгансиз ва нега 
мижоз кетиб қолишини тушунмагансиз. 
Айнан шунинг учун ҳам эслатма каби танаффус қилиш қоидаси мавжуд: савол 
бердингми – жим тур ва тингла; гапириш керак бўлган жойда танаффус қилдингми – сен 
ноқулай вазиятни келтириб чиқардинг, “аччиқ” саволни кут! 
Энди эса кўпинча бажаришни истамаган ишни таклиф қиламан – ўтилган мавзуни 
машқ қиламиз! 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish