Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

каттароқ қўйишдек худбинлик, аламзадалик балоси кемириб адо қилади. 
(Доно, бообрў, хушрўй, бунинг устига қаттиққўл, адолатли ва жасур деган 
ном чиқаришни ким истамайди?...) (Ч.Айтматов, “Оқ кема” қиссаси). 
Бадиий матнда муаллиф нутқи ва бегона нутқнинг ўзига хос тарзда 
қўшилиб кетиши ҳам кузатилади. Бунда бегона нутқ кўчирма гап, 
ўзлаштирма ва ўзиники бўлмаган кўчирма гаплар орқали ифодаланиши 
мумкин. Лекин биз тўплаган фактик материаллар бегона нутқ парантез 
конструкциялар воситасида ҳам ифодаланиши мумкинлигини кўрсатади. 
Бунда бегона нутқ муаллиф ҳикоясини тўхтатиб киритилади. Бадиий матнда
кўп вазиятларда киритма конструкциялар қаҳрамон нутқини (унинг ташқи 
нутқини) ва мулоҳаза-ўйларини (унинг ички нутқини) бирга киритишга 
имкон берувчи восита эканлиги билан ҳам характерланади: Айтишича, 
оилада атиги икки фарзанд эканлар – биттагина укаси бор экан (демак, 
мени уролмайди, акаси бўлганда бошқа гап эди!); ўзи ѐлғиз қиз экан, эрка қи з 
экан – «Адам нима сўрасам олиб берадилар» (демак, сен ҳам олиб беришинг, 


- 116 - 
116 
қозон-товоқни ўзинг қилишинг керак); адаси асфальт заводининг директори 
экан (демак, асфальт керак бўлса – марҳамат!); буни қаранг, машиналари 
ҳам бор экан – «Яп-янгигина турибди, ҳеч ким ҳайдамайди, адам «Движение 
катта», деб қўрқадилар» (демак, бемалол, асфальтларнинг титиғини 
чиқариб бемалол минаверасан!); дарвозахоналарида эса, уйларини ва 
ўзларини қўриқлайдиган каттакон бир олапарлари бор экан (демак, у ҳам 
кирган чиққанга таржимаи ҳолини айтаверади!)…(Эркин Аъзам, 
“Отойининг туғилган йили” қиссаси).Бундай ҳолат айрим ѐзувчилар, 
хусусан,Э. Аъзам асарларида кузатилади.Э.Аъзам асарлари тилидаги бу 
лингвопоэтик хусусият Д. Худойберганова томонидан ҳам шундай 
таъкидланган: “Ёзувчи матн тузар экан, яширин фикр ифодалашнинг 
оригинал усулини қўллайди-персонажнинг ички ва ташқи нутқини айни бир 
вақтда параллел тарзда беради.”
158 
Айрим ҳоллларда қаҳрамон ѐзувчи томонидан тавсифланар экан, шу 
қаҳрамоннинг гапи айнан парантеза сифатида матнга олиб кирилади, бундай 
парантеза қаҳрамон тавсифининг янада таъсирли ва аниқ бўлишини 
таъминлайди. Қуйидаги парчалар бу фикрни далиллайди: Мана, мақсадига 
етди: машҳур Оташқалбнинг севикли Маъшуқаси номини олди... Энди бу 
каби адабий йиғинлар у кишисиз, у кишининг мароқли хотираларисиз 
ўтмайди. (“Оҳ, у мени қандоқ севарди, Маъшуқабегим дея еру кўкка 
ишонмасди!”) (Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи” қиссаси). Алҳазар! Ана шу 
муте-майда гумашталарга бош-қош бўлган мафкура соҳасини ўша кезлар 
ким бошқарган, билмайсизми, Мафкурахон опа? (Асабий ҳурпайиб ўтирган 
“опа”нинг важоҳатидан фақат бир гапни, фақат бир тилда кутиш мумкин 
эди: “Знать не знаю и не хочу!”) (Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи” қиссаси). 
Баъзан қаҳрамон бошқанинг нутқини тинглаб ўтираркан, бошқанинг 
нутқи таркибига қаҳрамон кўнглидан ўтган фикрлар парантеза шаклида 
158
Худойберганова Д.Ёзувчи услуби ва насрий матннинг лисоний хусусиятлари // Ўзбек тили ва адабиѐти.-
Тошкент, 2006.- N6.-Б. 67. 


- 117 - 
117 
ифодаланиб киритилади, бунда ҳам парантеза кучли поэтик таъкид олади
ҳиссий-эмоционал контраст юзага келади: Ҳамма шу ерда эди. Сизни роса 
пойладик (“Пойлабсиз-у, қўнғироқ қилиш хаѐлингизга келмабди, қаранг!”) 
Бугун уларникида бўламиз (Эркин Аъзам, “Байрамдан бошқа кунлар” 
қиссаси).
Яна айрим ҳолларда қаҳрамоннинг нутқи таркибига унинг қаердадир 
кимдандир эшитган машҳур гапи парантеза сифатида киритилади, бунда ҳам 
парантеза поэтик актуаллик касб этади: - Чойнакда заҳар борлигини 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish