Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

билармидингиз? 
Зеби кулди. 
- Қизиқ экансан (“ўрисни сизлаб бўлмайди”), мен қаердан билай?  
(Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи).
Ёзувчи баѐн нутқига бошқанинг нутқини ҳам парантеза шаклида 
айнан киритиши мумкин, бунда ҳам парантезанинг поэтик актуаллашуви 
кузатилади: Жавли ѐзин-қишин даштда жафо чекиб мол кетидан юрадиган 
(“Ўғлим ўқиб одам бўлсин”) чўпон отасининг қўйлари ѐрдамида ўқимоқда 
(Эркин Аъзам, “Отойининг туғилган йили” қиссаси). Яхши-ѐмоннинг гап-
сўзига ҳам (“Ўл-а, фарзанд бўлмай! Туфугинг ҳам йўқми кўзингга 
суртгани!”) пинак бузмасди (Эркин Аъзам, “Жавоб” қиссаси). Бакир 
кўпчилик оилаларда бир-икки замон ҳукм сурган қатъий урфга кўра 
(“Боламиз ѐ музикага бориши, ѐ спортга қатнаши шарт!”) дарсдан ортиб 
музика мактабини ҳам ўқиб битирган эди (Эркин Аъзам, “Байрамдан бошқа 
кунлар” қиссаси). 
Парантез конструкцияларнинг матнга киритилиши қаҳрамон 
тавсифномаларини «ичидан» (бегона нутқнинг воситаси орқали) ва 
«ташқаридан» (муаллиф нутқи ѐрдамида) бирлаштиришга имкон беради. 
Демак, персонаж «ички» ва «ташқи» нуқтаи назарлар билан кузатилади: 
Шораҳим салкам ўттиз, балки ўттиз беш йил бош кўтармай ишлаган ва 
нимаси биландир ўз фарзандидай қадрдон бўлиб қолган боғига кўзи 


- 118 - 
118 
тушганида юраги «жиз» этиб, аъзойи бадани жимирлаб кетади, гарчи 
ишдан ҳайдалган бўлса ҳам шу топда шоҳларида битта яримта олма ва 
беҳилар қолган (Шоввоз уларни жўрттага «чурвақалар» учун қолдирар, улар 
қишда бу битта яримта олма-ю, беҳиларни хазонлар орасидан қидириб, 
қушчадай чуғурлашиб юрганларини кўрганида азбаройи қувонганидан ўзи ҳам 
болаларга қўшилиб кетарди!) бу севимли боғини ташлаб кетиб тўғри 
қиляптими, йўқми буни ўзи ҳам билолмай қолди (О.Ёқубов, “Оқ қушлар, 
оппоқ қушлар” романи). Маржоной хизмат қилавериб, юришга ҳоли йўқ, 
ярим кечада ўтовга кириб энди диванга чўзилган эди (у бошқаларга намуна 
бўлай деб, Маржонтовдаги ўтовини ҳам совхоз марказидаги уйидай 
саранжом-саришта қилиб қўярди) остонада ширакайф, димоғи чоғ Бургут 
пайдо бўлди (О.Ёқубов, “Адолат манзили” романи). 
Бадиий матнда ѐзувчи қаҳрамонларнинг турли хусусиятларини 
умумлаштирган ҳолда тасвирловчи воситаларга мурожаат этади. Улардан 
бири сифатида парантезаларга мурожаат қилади: Очиқ савдони қаранг! 
Шармандали савдо: сен - тўрт фарзанднинг отаси, сочига оқ оралаган одам, 
ўғлинг тенги тирмизаклардан бас дегунча калтак еб, энди даъвонгдан кеч, 
биз ўғлингни кундузги бўлимга ўқишга ўтказамиз…(Қачон, қандай 
топишишди-я булар?!) (Эркин Аъзам, “Жавоб” қиссаси). 
Парантезалар ѐрдамида ѐзувчи қаҳрамоннинг ѐш хусусиятларига хос 
ўй-хаѐлларини ҳам тасвирлайди ва тингловчида беихтиѐр табассум уйғотади, 
Қуйидаги контекстда кўчанинг тасвири болакай тилидан ҳикоя қилинган, 
парантеза поэтик актуаллашган: Тор кўчага киришимиз билан юриш баттар 
қийинлашди. Мунча кўп бу одамлар. Чумолига ўхшайди-я! Паранжи ѐпиниб 
бошига тугун қўйганча зиппиллаб кетаѐтган хотинлар, (хайронман, 
ушламасаям, тугуни тушиб кетмайди) қоп орқалаган кишилар, кўмир 
ортилган от-аравалар... (Ў.Ҳошимов, “Икки эшик ораси” романи). 
Сўзловчининг кинояли субъектив муносабатини парантеза шаклида 
матнга 
киритиш 
фикрнинг 
ўта 
таъсирчанлиги, 
экспрессивлиги, 


- 119 - 
119 
эмоционаллиги учун хизмат қилади. Бунда юзаки қараганда, сўзловчи 
жиддий гапираѐтганга ўхшайди, аммо унинг гапи тагида ҳақиқий маънога 
қарама-қарши бўлган яширин кулги ѐтади: Сўнг Пўлат папканинг 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish