устига ажиб бир чаққонлик билан (жиндек мақтанганлик аралаш) силкиниб
қанорни ирғитди (Саид Аҳмад, “Қирқ беш кун” романи) гапидаги жиндек
мақтанганлик аралаш парантезасида асосий гапдаги фикрий йўналишдан
фарқли бошқа йўналиш, яъни иккинчи план йўқ. Шунинг учун
152
Кожевникова К. Формирование содержания и синтаксис художественного текста / Синтаксис и
стилистика. –М.: Наука, 1976.- С. 306.
153
Гальперин И.Р. Текст как объект лингвистического исследования. –М.: Наука, 1981. -С. 82.
154
Самолетова Р.С. Кўрсатилган мақола.-Б. 138.
- 112 -
112
парантезаларнинг бир коммуникатив йўналишли ва икки коммуникатив
йўналишли турларини фарқлаш мақсадга мувофиқ. Юқорида айтиб ўтилган
мулоҳазаларга кўра айнан икки комуникатив йўналишли парантезалар
бадиий матнда сезиларли даражада юқори лингвопоэтик қимматга эга
бўлади.
Парантеза ва у кирган гапнинг мазмунида фарқли коммуникатив
перспективанинг, яъни фарқли фикрий йўналишнинг мавжуд бўлиши, яъни
икки фарқли коммуникатив йўналишдаги фикрнинг бир гап ѐки матн
доирасида бирлашиши мазмуний ва интонацион монотонликка барҳам
беради, гўѐки ўзига хос полифония, яъни кўп овозлилик юзага келади.
155
Бу,
албатта, матннинг экспрессивлик даражасига, парантезанинг поэтик таъкид
олишига кучли таъсир қилади.
Аввало, парантеза иштироки билан гўѐки матн ичида матн юзага
келишига тўхталайлик. М.Йўлдошев бундай ҳодисани бошқа бир қатор
тилшунослар каби “интертекстуаллик” деб номлаган. У шундай ѐзади:
“...Муайян бадиий матн таркибида ўзга матнларга дахлдор унсурларнинг
мавжудлиги шу матннинг интертекстуаллигидир. Таъкидлаб ўтилганидай,
ҳар қандай бадиий матн интертекстуал бўлиши шарт эмас, бу ѐзувчининг
бадиий мақсади, услуби билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Бошқача қилиб
айтганда, бадиий матнга олиб кириладиган ҳар қандай бошқа матн ѐки унинг
унсури асосий матн мазмуни ва лисоний қурилиши билан уйғунлашиб,
ѐзувчининг эстетик нияти рўѐби учун хизмат қилади. Бадиий матннинг
интертекстуаллиги хилма-хил шаклларда намоѐн бўлади. Асосий матнга олиб
кириладиган ўзга матн ѐки унинг муайян унсури ѐзувчи ниятига кўра асосий
матн структурасининг турли қисмларидан жой олиши мумкин.”
156
Парантеза
иштирокида бадиий матнда ўзига хос интертекстуаллик юзага келишининг
ѐрқин намунасини Эркин Аъзам асарларида кўриш мумкин. Ёзувчи Машраб
155
Бадиий матнда полифония ҳақида қар.: Бахтин М. Проблемы поэтики Достоевского. Изд. 4-е. –М., 1979.
-С. 210 – 293.
156
Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. –Тошкент: Фан, 2008.-Б. 116.
- 113 -
113
ғазалларини унинг сўзидай парантеза шаклида матнга олиб кирган,
интертекстуаллик воситасида чиройли полифонияни ҳам юзага келтирган:
Ёпирай, бу қандай гап, бу қандай имтиҳон? Шу ҳам савол бўлдими –
“Машрабнинг оти нега Машраб”?! Аввало, унинг оти Машраб эмас –
Бобораҳим, тахаллуси – Машраб. (“Қуддуссаро азиз Хожам Машраб
отимни қўйдилар”.) “Онасининг қорнида йиғлагани учун” эмиш!.. Машраб
дунѐга исѐн билан келди, ўз даврига исѐн бўлиб яшади, исѐн билан кетди!
(«Дунѐга келиб ранжу балони кўруб ўттум, Юз ранжу балони шиддатидин
ўргулуб ўттум».) Машраб бундай иприсқи, бундай бачкана эмас эди... Баъзи
бир замондошлари сингари сарой шоирига айланиб, саодатда яшаб,
тинчгина ижод этиши мумкин эди-ку! (“Дунѐ ясаниб, жилва қилиб олдима
келди, “Борғил нари” деб кетиға бир шаппаталаб ўттум”.) Нега у ҳаѐт ва
ижодда осон йўлни танламади? (Эркин Аъзам, “Отойининг туғилган йили”
қиссаси).
Айрим ҳолларда ѐзувчи асосий матнга иккинчи план сифатида
парантеза шаклидаги матнни киритади, интертекстуаллик юзага келади ва
матний парантеза поэтик актуаллашади: ...Хўш, буни аслида ким ѐзган?
Do'stlaringiz bilan baham: |