Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

Боб бўйича хулосалар............................................................................92 
III Б О Б. ПАРАНТЕЗ БИРЛИКЛАРНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ..................................................................................95 
Боб бўйича хулосалар..........................................................................122 
У М У М И Й Х У Л О С А Л А Р ....................................................124 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ......................128 


- 3 - 

ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки 
йиллариданоқ маънавий-маърифий ислоҳотлар, маънавий камолот тарбияси 
масалалари давлат сиѐсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. 
Маънавият тушунчасининг асосида турувчи она тили ва уни ҳар томонлама 
ривожлантиришга бўлган доимий эътибор бениҳоя кучайди. Президентимиз 
И.А.Каримовнинг қуйидаги сўзларида она тили, хусусан, ўзбек тилининг 
такомилига мунтазам эътибор эҳтиѐжи ва масъулиятли ѐндашув зарурияти 
ўзининг ѐрқин ифодасини топган: “Биз аждодлардан авлодларга ўтиб 
келаѐтган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-
авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий 
ишлашимиз зарур. Айниқса, фундаментал фанлар, замонавий коммуникация 
ва ахборот технологиялари, банк-молия тизими каби ўта муҳим соҳаларда 
она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, этимологик ва қиѐсий 
луғатлар нашр этиш, зарур атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни 
ишлаб чиқиш, бир сўз билан айтганда, ўзбек тилини илмий асосда ҳар 
томонлама ривожлантириш миллий ўзликни, Ватан туйғусини англашдек 
эзгу мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз.”
1
Ўзбек тилини илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш 
борасидаги бу талаб ўзбек тилининг, ҳеч истисносиз, барча сатҳларига оид 
ҳодисаларни янада чуқурроқ, янада холисроқ, янада кенгроқ тадқиқ этишни 
тақозо 
этади. 
Ўзбек тили коммуникатив ва семантик-структур 
синтаксисидаги ана шундай тадқиқ этилиши лозим бўлган муаммолардан 
бири парантеза ҳодисасидир. Бугунги ўзбек адабий тилида, хусусан, бадиий 
нутқда ахборотнинг тўлиқроқ ва бадиий-эстетик таъсирлироқ тарзда 
ифодаланишига ѐрдам берадиган парантез бирликлар фаол қўлланади. Аммо 
уларнинг семантик-грамматик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаган, 
лингвопоэтик хусусиятлари эса мутлақо тадқиқ этилмаган. 
1
Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008.-Б.87. 


- 4 - 

Синтактик структурадаги бир қанча бирликлар, уларнинг ўзаро 
муносабатини талқин қилишда тилшуносликда анчайин умумий бир фикрга 
келинган бўлса-да, парантезалар масаласида бошқа тилшуносликларда ҳам 
бўлгани каби ўзбек тилшунослигида ҳали тамоман бир ечимга келинган эмас. 
Ҳолбуки, матн синтаксисини холис тавсифлашда парантеза ҳодисасини 
четлаб ўтиб бўлмайди. Ана шу мулоҳазалар ушбу диссертация мавзусининг 
долзарблигини кўрсатади. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish