- 125 -
125
Умумий хулосалар
Ўзбек тилидаги бадиий матнларда парантезаларнинг семантик-
грамматик ва лингвопоэтик хусусиятлари муаммосини тадқиқ этиш қуйидаги
умумий хулосаларни чиқаришга имкон беради:
1. Нутқий мулоқотнинг семантик-синтактик ва прагматик
механизмларини ўрганувчи коммуникатив синтаксис муаммолари орасида
парантезалар алоҳида ўрин тутади. Чунки улар бадиий матнда ўзига хос
коммуникатив ва айни пайтда семантик-структур ҳамда лингвопоэтик
хусусиятлар билан характерланадики, уларни ўрганиш коммуникатив ва
поэтик синтаксиснинг бир қатор муаммоларига аниқлик киритиш имконини
беради.
2. Ўзбек тилшунослигида ҳозирга қадар асосий гап ѐки микроматн
билан бевосита формал-грамматик алоқага эга бўлмаган кириш ва
киритмалар учун умумлаштирувчи муайян бир термин йўқ. Ўзбек тилида
кириш ва киритмаларни умумлаштириб ифодаловчи термин сифатида бошқа
айрим тилшуносликлардаги каби “парантеза”, “парантез бирликлар”
терминларини қўллаш мақсадга мувофиқ.
3. Парантез бирликлар ўзбек тили тараққиѐтининг кейинги
босқичларида пайдо бўлган ҳодиса эмас, улар бошқа тилларнинг таъсири
маҳсули ҳам эмас, парантезалар ўзбек тилида азалдан мавжуд бўлган
ҳодисадир. Буни тарихий манбалар ҳам далиллайди. Фақат уларни аниқ
ажратиб кўрсатишга хизмат қиладиган тиниш белгиларининг амалиѐтга
кириши билан парантезаларнинг қўлланиш доираси кенгайган. Ҳозирги
ўзбек тилида парантез бирликлар анчайин фаол қўлланадиган ва ахборотнинг
янада тўлиқ, эстетик таъсирли ифодаланишига ѐрдам берадиган синтактик
воситалардан бири сифатида ҳам семантик-грамматик, ҳам лингвопоэтик
жиҳатдан алоҳида диққатга сазовордир. Тилнинг коммуникатив-синтактик
структурасини, матн синтаксиси ва лингвопоэтикасини мукаммал тавсифлаш
ва тасвирлашда парантеза ҳодисаси муҳим ўрин тутади.
- 126 -
126
4.
Парантезалар турли тилшуносликларда, хусусан, ўзбек
тилшунослигида анча эскидан турли даражаларда ўрганиб келинаѐтган
бўлса-да, ҳали тадқиқ этилиши лозим бўлган муаммолар тугаган эмас.
5. Парантезаларнинг кириш ва киритма турларини фарқлаш мақсадга
мувофиқ. Биринчидан, айтиш керакки, уларнинг ҳар икки тури ҳам, тилнинг
онтологик табиатидан, яъни дастлаб оғзаки шаклда пайдо бўлганлигидан
келиб чиқилса, жонли оғзаки нутқда юзага келган, кейин ѐзма нутқда ўз
аксини топган; киришлар жонли оғзаки нутқ маҳсули, киритмалар эса ѐзма
нутқ маҳсули тарзидаги фикрларга қўшилиб бўлмайди. Иккинчидан, кириш
ва киритмалар ўртасидаги асосий фарқ синтактик-позицион ва интонацион
жиҳатларда эмас (уларнинг ҳам мавжудлигини инкор этиб бўлмайди,
албатта), балки бу турлар ифодалайдиган мазмундадир, яъни киритмалар
объектив мазмунни, киришлар эса субъектив мазмунни ифодалайди. Аммо
киритмаларнинг ҳам баъзан бадиий матнда ѐзувчи маҳорати билан субъектив
мазмун ифодаси учун қўлланилиши ҳам кузатилади.
6.
Парантезаларнинг
структур-синтактик,
коммуникатив
ва
лингвопоэтик моҳияти матнда тўлиқ намоѐн бўлиши мумкин. Ҳатто
парантезаларнинг айрим кўринишлари бевосита гап ичига эмас, балки яхлит
контекстга киритилади, шунинг учун ҳам парантезаларни матн ичида,
матннинг ўзига хос унсури сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ.
7. Киритмаларнинг семантикаси киришлар семантикасига қараганда
жуда ранг-баранг. Киришлар муайян маъно-мазмунни ифодалаш учун
хосланган, шу маъноси билан клишеланган, киритмалар эса бундай
хусусиятга эга эмас. Шунинг учун ҳам ҳар бир қўлланишда ѐзувчининг
бадиий мақсадига уйғун ҳолатда янгидан тузиладиган бирлик сифатида
киритмалар катта лингвопоэтик имкониятга эга. Буни ҳисобга олган ҳолда,
ишда асосий эътибор киритмаларга қаратилган.
8. Парантеза ва асосий гап (ѐки матн) ўртасидаги муносабатни
интродуктив (“киритиш”) алоқа тарзида баҳолаш мақсадга мувофиқ.
- 127 -
127
Таркибига гап шаклидаги парантеза кирган гапларнинг синтактик мақомини
қўшма гап сифатида баҳолаш назарий жиҳатдан тўғри бўлади, албатта,
бундай қўшма гап қисмлари ўртасидаги муносабат одатдаги қўшма
гаплардаги тенгланиш ва тобеланиш муносабатидан фарқли ўлароқ
интродуктив муносабат деб қаралади.
9. Турли структурал шаклдаги парантезалар бадиий матнда турли гап
бўлаклари, гап ва микроматн билан бевосита, яхлит матн узвлари билан эса
бавосита алоқаланади. Бунда хилма-хил мазмунлар поэтик таъкид олади.
Кўпинча сўз ва сўз бирикмаси (баъзан гап) шаклидаги киришлар яхлит гап
билан бевосита алоқаланади.
10. Парантезалар экспрессив синтаксис бирлигидир. Улар ўзлари
бевосита алоқаланган бирликлар ва умуман, матндаги бошқа мазмуний-
мантиқий дахлдор унсурлар билан интегратив муносабатларда лингвопоэтик
қиммат касб этади.
11. Парантезалар, айниқса, уларнинг киритма тури актуал
бўлакланиш нуқтаи назаридан бадиий матнда ҳар доим рема ифодачиси
сифатида намоѐн бўлади. Уларнинг рема эканлиги алоҳида ажратилган
интонация, асосий гап ѐки микроматннинг синтагматик структурасидаги
фавқулодда фарқли позиция таъкидлайди. Бу ҳолат парантезаларнинг поэтик
актуаллашганлигининг тез англанишига ѐрдам беради.
12. Икки коммуникатив йўналишли парантезалар бадиий матнда
муайян воқеа-ҳодиса ѐки қаҳрамонни турли нуқтаи назарлардан
тавсифлашда, шунингдек, полифоник – кўп овозли тасвирни яратишда ўзига
хос, энг қулай воситадир.
13. Парантезалар ѐзувчининг хилма-хил бадиий мақсадларининг
рўѐбга чиқишига шароит яратадиган бениҳоя таъсирчан синтактик
ҳодисалардан бири сифатида алоҳида лингвопоэтик аҳамиятга моликдир.
14. Парантезалар, хусусан, киритмалар ѐзувчининг ўзига хос
индивидуал услубининг шаклланишида ҳам иштирок этадиган воситалардан
- 128 -
128
биридир, масалан, биз таҳлил қилган манбаларда шу нарса аѐн бўлдики,
киритмалар, айниқса, Эркин Аъзам бадиий услубининг ажралмас бир
унсурига айланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |