Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/48
Sana23.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#147347
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
badiij nutqda parantez birliklarning semantik- grammatik va lingvopoetik xususiyatlari (1)

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


- 123 - 
123 
Боб бўйича хулосалар 
 
1. Парантезалар экспрессив синтаксиснинг ўзига хос бирлиги 
сифатида бадиий матнда поэтик актуаллашиш имконияти жуда катта бўлган 
синтактик воситалардандир, уларнинг аксарияти бадиий матнда ўзига хос 
поэтик таъкид олади, лингвопоэтик қиммат касб этади. Парантезалардаги
лингвопоэтик қимматнинг юзага келишида парантезанинг ўзи бевосита 
алоқаланган асосий микроматн, асосий гап (ѐки бўлаклар), шунингдек, 
умуман матндаги бошқа мазмунан алоқадор бирликлар билан интегратив 
муносабатлари муҳим омилдир. Парантезалар лингвопоэтик қимматни фақат 
матн ичида олади. 
2. Бадиий матнга парантезаларнинг киритилиши матндаги оҳанг 
монотонлиги (интонацион оқимнинг бир хиллиги) ва структурал-
синтагматик бир хилликни бартараф этади. Парантезалар асосий гап (ѐки 
микроматн)дан ҳамиша фарқли интонация билан ажралиб туриши, 
синтагматик структурани қисмларга ажратиши билан матннинг интонацион-
структур ранг-баранглигини таъминлайди, шу асосда нутқнинг бадиий 
таъсирчанлигига хизмат қилади. 
3. Парантезаларнинг, хусусан, киритмаларнинг матн структурасидаги 
позицияси алоҳида ажралиб туради, бу унинг семантик-поэтик 
таъкидланишига шароит яратади. Ёзувчи парантезаларни матнга атайин, 
бадиий 
ниятига 
мувофиқ 
режали 
тарзда киритса-да, ўқувчида 
“кутилмаганлик” иллюзияси пайдо бўлади, бу ҳам парантезанинг поэтик 
актуаллашувига кўмаклашади. 
4. Парантезалар, айниқса, уларнинг киритма тури жумланинг актуал 
бўлакланиши нуқтаи назаридан ҳамиша алоҳида ремадир. 
5. Кириш ва киритмалар бадиий матндаги лингвопоэтик қиммати 
жиҳатидан ҳамиша ҳам тенг эмас, айрим алоҳида ҳолатларни ҳисобга 
олмаганда, киритмаларнинг лингвопоэтик қиммати сезиларли даражада 


- 124 - 
124 
ортиқдир. Киришлар тилда муайян маъно-мазмун ифодачиси сифатида 
қолиплашган, деярли тайѐр ҳолда мавжуд, ѐзувчи тасвир мақсадига мувофиқ 
улардан керагини танлайди, янгидан тузмайди. Киритмаларни эса хилма-хил 
маъно-мазмунларни ифодалаш учун ҳар сафар ўз бадиий ниятига мувофиқ 
тарзда янгидан тузади. Шунинг учун ҳам ѐзувчининг бадиий маҳоратини 
баҳолашда киритмаларнинг лингвопоэтикаси боғлиқ жиҳатлар алоҳида 
аҳамиятга эгадир (шунинг учун ҳам ишимизда асосий эътиборни 
киритмаларга қаратганмиз). 
6. Парантезаларнинг бир коммуникатив йўналишли ва икки 
коммуникатив йўналишли турларини фарқлаш мақсадга мувофиқ, икки 
коммуникатив йўналишли парантезалар бадиий матнда кўпроқ поэтик 
актуаллашади. Парантеза ва у кирган гап (микроматн) мазмунида икки (ѐки 
ундан ортиқ) фарқли коммуникатив йўналишдаги фикрнинг бир гап ѐки 
микроматн доирасида бирлашиши воқеа-ҳодисани бир неча нуқтаи назардан 
тасвирлаш имконини беради, айни пайтда ўзига хос полифонияни, яъни кўп 
овозлиликни юзага келтирадики, бу ҳол парантезанинг поэтик 
актуаллашувига шароит яратади.
7. Парантезалар бадиий тасвир билан тасвир объектига ѐзувчининг 
муносабатини бирлаштириш, воқеа ѐки қаҳрамонни турли томонлардан 
тавсифлаш, бир гап ѐки микроматнда фарқли макон-замондаги баѐнни 
туташтириш, микроматн доирасида қаҳрамон тасаввуридаги ва ҳақиқий 
ҳолатни бирданига ифодалаш, муаллиф “мен”ини кўрсатиб туриш каби бир 
қанча бадиий мақсадларда матнга киритилади. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish