камтарлиги тутиб кетиб “оддий” пахтакорлар ва студентлар билан бирга
овқатланиш истагини билдирди. У бурунгидан ҳам баттар жилпанглаб, ҳар
сўзидан кейин бир ҳиринглаб, Шоқосимга хушомад қиларди. Ниҳоят, Пўлат
папка лабларини артиб (Буни қаранг, “оддий” деҳқоннинг еган ичгани ҳам
хўжайинларининг еганидан кам эмас экан!) ўрнидан турди-да, Шоқосимнинг
тирсагидан олиб, секин бир чеккага бошлади. (О.Ёқубов, “Оқ қушлар, оппоқ
қушлар” романи). Муаллифнинг киноя ифодасидан иборат лингвопоэтик
мақсади парантеза орқали амалга ошган. Қуйидаги парчада микроматн
шаклида киритилган парантезада ифодаланган киноянинг лингвопоэтик
қимматига эътибор қилинг: ...Шаҳар марказидаги баланд тепаликка
ўрнашган парламент саройи қаршисида бўй чўзган осмон баробар чўнг
ҳайкал ҳам уники! (Айтишларича, Ўрта Осиѐдаги Тошкент деган шаҳарда
ҳам жаҳон йўқсилларининг доҳийсига шунга яқин бир ҳайкал тикланган экан,
аммо мустақилликка чиққач, социализм ғояларини рад этиб, уни ағдариб
ташлабдилар. Афсус, афсус! Яхшиликни билмаганлар! Майли, ўзларидан
кўришсин, бир кун келиб пушаймон қилишлари муқаррар!) Ҳа-ҳа, товариш
Хон Ман Мен бекорга яшагани йўқ! (Эркин Аъзам, “Чапаклар ѐки чалпаклар
мамлакати” қиссаси).
Ёзувчи парантезалардан қаҳрамон индивидуал хусусиятларини
очишда ўринли фойдаланади, айниқса, риторик сўроқ гаплар характерида
киритилган парантезаларда ҳиссий–эмоционаллик юқори бўлиб, ўқувчининг
диққатини персонажнинг руҳий дунѐсига тортади: Қизиқ ойим ҳарчанд
меҳрибонлик қилгани билан ўртамизда аллақандай тўсиқ турганга ўхшарди.
У ойим билан дадамнинг ҳолини сўрамагани учун мен ҳам “дадам тузукми”
демадим (Қанақасига дадам бўлсин?!) (Ў.Ҳошимов, “Икки эшик ораси”
романи).
- 120 -
120
Тилда бадиийликка хизмат қилувчи воситалар қанчалик ажралиб
турса ҳам, уларни бадиий матнга олиб кириш ижодкорнинг маҳоратига
боғлиқ. Халқ тафаккури дурдонаси ҳисобланган паремаларни бадиий-эстетик
восита сифатида парантеза характерида бериш асарнинг бадиийлигини
таъминлашга ва ѐзувчининг ғоявий мақсадини кенг китобхон оммасига етиб
боришига замин яратади: Бойнинг мақтанчоқ ўғиллари бошқаларни лол
қолдиришни, шуҳратлари оламга ѐйилишини орзу қилишди. Яна бунинг
устига мангу уйқуга кетган шавкатли оталари Шохдор она буғи авлодидан
эканлигини ҳамма билиши учун унинг қабрига буғи шохини ўрнатишни ўйлаб
топишди. (“Э бўтам, қадимги одамлардан қолган гап бор: бойлик –
такаббурликни, такаббурлик эса – телбаликни туғдиради!”) (Ч.Айтматов,
“Оқ кема” қиссаси).
Умуман, бадиий матн яратишда иштирок этадиган синтактик
бирликлар орасида парантезалар алоҳида ўрин тутади. Улар персонаж
нутқини индивидуаллаштириш, персонажнинг муайян ижтимоий муҳитга
тегишли киши эканини таъкидлаш учун ҳам восита бўлади. Жумладан,
варваризмларнинг бадиий матнда персонаж нутқида қўлланиши унинг
характер-хусусиятини очиб беришга хизмат қилади: Йўқ Баргидани ѐмон
дейиш қийин эмас... Писмиқ деса писмиққа ҳам ўхшамайди, чеҳраси доим
равшан, лекин, мана, у билан шунча вақт бирга яшади-ю, Бакир ҳамон бир
ҳолни ҳазм қилолмайди, унинг айбларини, гуноҳларини гоҳ ихтиѐрий, гоҳ
беихтиѐр кечирмоққа мажбур бўлади-ю, шунга қолганда кўниколмайди,
шунга қолганда қони қайнаб кетади. “Ҳа, нима қипти?” (“Ну и что?”)
Бакирнинг назарида бундан оғир, бундан беъмани савол йўқ (Эркин Аъзам,
“Байрамдан бошқа кунлар” қиссаси).
Парантезаларнинг лингвопоэтик жиҳатдан аҳамиятли яна бир ўзига
хос тури пунктуацион белгилар шаклида матнга киритилиб, бадиийликни
таъминлаш воситасига айланади ва лингвопоэтик мақсадлар учун хизмат
қилади. Биз пунктуацион парантезалар терминини қўллашни маъқул
- 121 -
121
кўрамиз, И.Тошалиев ўз тадқиқотларида бу киритмаларга нисбатан белги-
киритма терминини қўллаган.
Бир-икки мисолни кўрайлик: Касалхонага олиб борса, бундан мелиса
огоҳ топади, мелиса билдими, кавла-кавла бошланади. Бусиз ҳам Шилимшиқ
билан Жамшид (?) нинг ўлими уларнинг бошлари узра бало булутидай соя
ташлаб турибди (Тоҳир Малик, “Шайтанат”романи). Матнга киритилган
пунктуацион парантезани бу тарзда қўллашдан ѐзувчининг кўзлаган
лингвопоэтик мақсадини нутқий вазиятларни тўлиқ қамраб олган
контекстгина оча олади. Асарнинг бошланиш қисмида Шилимшиқ билан
Жамшид ваҳший тарзда ўлдирилади. Лекин уларнинг ўлими сабаблари
очилмаган, айбдорлар ким эканлиги мавҳумлигича қолган. Чувриндининг
хаѐлидан ўтган фикрлари баѐнида муаллифнинг сўроқ белгисини парантеза
сифатида киритиши ўша ҳолатларга ишорадир.
Муддао шу эдики, “Сиз билан биз энди болаларимизнинг тақдирини
ўйлашимиз керак. Майда-чуйда жанжаллару сўроқ-терговлар, гувоҳлигу
даъвогарлик дегандай машмашалар бизга энди ярашмайди. Айтишларича ,
қалтисроқ иш экан, нозик жойларга бориб тақаларкан. Агар бу иш чувалиб
кетгудек бўлса, бошқа баъзи нарсалар ҳам очилиб қолиши хавфи бор эканки,
унда ... чатоқ бўлар экан. Ҳаммага, Элчиевга ҳам, Нодир Файзуллаевичнинг
ўзига ҳам (?!)”(Эркин Аъзам, “Жавоб” қиссаси). Келтирилган бадиий нутқ
парчасида қаҳрамоннинг суҳбатдоши фикридан норозилик, унга нисбатан
юрагида кечаѐтган қарама-қарши зиддиятлар тадрижини таъкидлаш
мақсадида муаллиф пунктуацион парантезани киритган.Сўроқ ва таажжуб
оттенкасини ўзида мужассам этган тиниш белгилар шаклидаги парантеза
қаҳрамон қалбидаги кечинмаларни бўрттириб, қабариқлаштириб акс
эттиришга хизмат қилган.
Хуллас, парантезаларнинг лингвопоэтик хусусиятлари жуда ҳам
катта ва қамровли муаммо, уларни янада кенгроқ, батафсилроқ таҳлил этиш
мумкин. Биз юқорида бу лингвопоэтик хусусиятларнинг асосий нуқталарига
- 122 -
122
диққат қилдик. Ўзбек адабиѐтидаги насрий асарлар тилини ўрганиш шуни
кўрсатдики, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, О.Ёқубов, Ў.Ҳошимов,
Тоҳир Малик, Эркин Аъзам, Ш.Холмирзаев, Хуршид Дўстмуҳаммад каби
кўплаб ѐзувчилар ўз асарларида парантезаларнинг лингвопоэтик
имкониятларидан баракали фойдаланганлар. Айниқса, иқтидорли носир
Эркин Аъзам асарларида парантезалар, хусусан, уларнинг киритма тури
ѐзувчининг услубини белгилайдиган даражадаги омиллардан бирига
айланган. Унинг деярли барча асарларида парантезалар воситасидаги
полифонияни, бу полифониянинг лингвопоэтик қимматини мунтазам
кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |